Бу муҳим! Адренал чарчоқ нима? Буйрак усти безини соғломлаштирамиз

Share

Буйрак усти бези фаолияти яхши бўлмаса бутун организм ҳолдан тояди. Буйрак усти бези фаолияти бузилиши натижасида юзага келган ҳолсизлик на уйқу ва на дам олиш билан тузалади. Бунда одамда доимий чарчоқ, депрессив кайфият, доимий ҳолсизлик, тез чарчаш каби ҳолатлар кузатилади.

Буйрак усти фаолияти бирданига издан чиқмайди, бу жараён аста-секин давом этиши мумкин. Адренал чарчоқнинг (буйрак усти безининг чарчаши) энг оҳирги этапида одам жуда қаттиқ чарчайдиган бўлади, озиб кетади,  иштаҳаси камаяди, кўнгли айнаб туради, бош оғрийди, терлаб туради, менструал цикл мунтазамлиги бузилади, депрессия, организмнинг сувсизланиши кабилар рўй беради.

Адренал чарчоқ яна қуйидагиларга ҳам сабаб бўлиши мумкин: астма, бронхит, хроник йўтал, аллергиялар, қайталанувчи инфекциялар, мускул оғриқлари, бел оғриғи, яллиғланишлар, бош айланиши, бош оғриғи, хулқ ўзгариши, хотира пасайиши, туз егиси келавериши, кўп чанқаш, кўп пешоб қилиш (сийиш), геморрой, варикоз веналари, ҳазмсизлик, терида доғлар пайдо бўлиши ва бошқалар.

Буйрак усти бези фаолияти нормал бўлиши учун организмда Натрий ва Калий минераллари балансда бўлиши муҳим. Бу балансни эса Альдостерон гормони назорат қилади. Альдостерон организмда етарли ишлаб чиқарилиши учун ҳар куни 1/4-1/2 чой қошиқ табиий денгиз тузини сувга аралаштириб истеъмол қилиш керак. Денгиз тузи организмни керакли микроэлементлар (минераллар) билан таъминлаб туради.

Ҳар ҳил токсинлар ҳам буйрак усти бези фаолиятига салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Масалан оғир металлар (симоб, алюмин, қўрғошин ва бошқалар), микроблар/бактериялар/замбуруғлар ишлаб чиқарадиган токсинлар кабилар адренал безлар фаолиятига салбий таъсир кўрсатади.

Оғир металлар организмга зарарли идиш-товоқлар, экинларга сепиладиган ҳашарот ўлдирувчи дорилар, симобли тиш пломбалари (амальгам пломбаси), алюмин идишлар, алюмин газли ичимликлар идишлари, баъзи дорилар ва симоб ютган балиқлардан ўтиб йиғилиши мумкин.

Микроб токсинларидан ҳимояда бўлиш учун эса кўп кўп сабзавотлар истеъмол қилиш керак. Сабзавотлар толаларга бой, толалар эса ичакнинг юриб туришини ва ичакнинг токсинлардан тозаланиб туришини таъминлайди.

Адренал чарчоққа қарши Парҳез Тавсиялари

1. Адренал коктейль ичинг

Адренал коктейль кунига камида 1-2 маҳал оч қоринга овқатдан ярим соат олдин ичилиши керак.

Адренал коктейль рецептлари бу ерда: “Буйрак усти безига ёрдам беринг! Адренал коктейль рецептлари (Куч-қувват учун)”

2. Нонуштани ўтказиб юборманг

Нонуштани соат эрталабги 10:00 дан олдин қилиб олинг.

Кун давомида кичик порцияларда овқатланинг. Масалан, 6:00 – 8:00 да нонушта, 12:00 да тушлик, соат 10:00, 15:00 ва кечки пайт енгил тамадди қилиб олинг.

Кун давомида ейдиган озуқангизнинг 30-40% қисми углеводлар (сабзавотлар, ловия, қовоқ, мевалар, донли маҳсулотлар – сули, гречка, тариқ ва бошқалар), 30-40% қисми сабзавотлар (уларнинг ярми пиширилмаган ҳолда истеъмол қилиниши керак), 10-15% қисми ловия/ёнғоқ/уруғлар, 10-20% қисми ҳайвон маҳсулотлари ва 5-10% қисми мевалардан таркиб топиши керак. 

3. Қуйидагилар мумкин эмас!

  • Ушбу маҳсулотларни истеъмол қилманг: Рафинадланган ун маҳсулотлари (олий нав оқартирилган ун, макарон, оқ нон), Шакарли пишириқлар, Шакар, Сироплар, Маргарин, Ширин газли ичимликлар, Қора чой, Эрувчан Кофе, Спиртли ичимликлар.
  • Нонушта вақтида мева истеъмол қилманг. Акс ҳолда қондаги шакар миқдори тез ошиб, тез тушиб кетади.
  • Овқатланаётганда шошмасдан ҳотиржам ҳолда ўтириб овқатланинг. Шошиб, яхши чайнамасдан ёки стресс ҳолатида овқатланманг.
  •  Маргаринда қовурманг ва маргарин истеъмол қилманг.
  • Рафинадланган шакар ва сироплар умуман мумкин эмас!

4. Қуйидагилар буйрак бези учун фойдали

Қуйидагилар буйрак бези учун фойдали:

  • Соат 10:00 дан олдин нонушта қилиш адренал чарчоқнинг олдини олади.
  • Кичик миқдорда тез-тез овқатланиш. Масалан, 6:00 – 8:00 да нонушта, 12:00 да тушлик, соат 10:00, 15:00 ва кечки пайт енгил тамадди қилиб олинг.
  • Ухлашдан олдин енгил тамадди қилиб олинг. Масалан, сувда ивитилган ёнғоқ еб олса бўлади.
  • Нонушта, тушлик ва тамаддилар оқсил, фойдали ёғлар ва бутун донлар жамланмасидан иборат бўлса узоқ вақт энергияга тўлиб юрасиз.
  • Етарли оқсил истеъмол қилинг (яйловда боқилган ҳайвон гўштлари, балиқ, тухум, дуккаклилар).
  • Овқатни яхши ҳазм қилмасангиз, овқатлар билан бирга ҳазм энзимларини (digestive enzymes) қабул қилинг.
  • Кунига 6-8 порция ҳар хил рангдаги сабзавотлардан истеъмол қилинг. Бир порция деганда 1-2 дона сабзавот тушунилади. Масалан, 1 порция сабзи деганда 1-2 дона сабзи, 1 порция кўкат деганда 2 стакан кўкат,  1 порция пишган сабзавот деганда ярим стакан пишган сабзавот, 1 порция картошка деганда 1 дона пишган ўртача катталикдаги картошка тушунилади.
  • Уруғ ва донларни ундириб енг.
  • Денгиз сабзавотларини (кўкатларини) истеъмол қилинг.
  • Сувда ивитилган ёнғоқ ва уруғлар истеъмол қилинг. Ивитилган ёнғоқ-уруғларни қуритиб ололмасангиз, музхонада сақласангиз бўлади.
  • Яйловда боқилган сигир сути бўлмаса, сут ичишдан четланинг. Аксарият сут маҳсулотлари яллиғланишлар келтириб чиқаради. (Сут танлаш ҳақида батафсил бу ерда).
  • Салатларга табиий мева сиркаси ва фойдали ёғлардан бирини қўшинг
  • Яйловда боқилган сигир сарёғидан истеъмол қилиб туринг (Сарёғ танлаш ҳақида бу ерда ўқинг)

Адренал чарчоқ учун Витаминлар қабул қилиш тартиби

Витаминлар қабули кичик миқдорлардан бошланиши керак. Бирданига тўлиқ дозадан бошланмайди. Аста секин ҳафта давомида кунлик дозага чиқарилади.

1-ҳафта:

  • Хар тонг пробиотик қабул қилинг (Сифатли пробиотик порошоги ёки Кимчи/Кефир/Қатиқ)
  • В витаминларини нонушта билан бирга қабул қилинг (В витаминлари порошоги/таблеткаси ёки 1/4-1/2 чой қошиқ Ари чанги)
  • В5 витамини (Pantothenic Acid) – биринчи ҳафта 250 мг, иккинчи ҳафта 500 мг
  • B6 витамини ( Pyridoxine)
  • В12 витамини (methylcoblamine) – биринчи ҳафта 500 мг, иккинчи ҳафта 1000 мг
  • Липосомал Витамин С (Liposomal Vitamin C)  – биринчи ҳафта фақат тонг пайти 1000 мг; иккинчи ҳафта тонгда 1000 мг ва кечки пайт яна 1000 мг.
  • Магний малат (Magnesium malate) – 500 мг тонг пайти
  • Магний глицинат (Magnesium glycinate) – 500 мг кечки пайт
  • PABA – 25 мг (витамин В ва С ларнинг самарадорлигини оширади)

2-ҳафта (тепадагиларга қуйидагилар қўшилади):

  • NAC (N-Acetyline)
  • В9 витамини (Folate) – 100 мг
  • Қон анализида Цинк дефицити аниқланса, Цинк ҳам истеъмол қилинг

3-ҳафта (тепадагиларга қуйидагилар ҳам қўшилади):

  • Biotin 150mg
  • Inositol
  • L-Theanine (100-200mg) – уйқуни яхшилаш ва асабийликни камайтириш учун
  • Омега-3 – уйқудан олдин

4-ҳафта (тепадагиларга қуйидагилар ҳам қўшилади):

  • B1 – 100mg
  • B2 – 100mg
  • B3 – 100mg

Эслатма: Витамин Д ни қуёшдан олинг. Агар анализларда витамин Д танқислиги аниқланса, унда витамин D3 ни қўшимча истеъмол қилса бўлади. Калцийни ҳам таблетка/капсула кўринишида фақат кальций танқислиги аниқлансагина истеъмол қилинг. Кальций истеъмол қилганда витамин К2 ва Магний ҳам бирга истеъмол қилиниши керак. Шунда кальций юракка эмас, суякларга боради.

 

Manba(lar):
Facebooktwitterredditpinterestlinkedinmail

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *