Буйрак усти безига ёрдам беринг! Адренал коктейль рецептлари (Куч-қувват учун)

Share

Адренал коктейль кунига камида 1-2 маҳал оч қоринга овқатдан ярим соат олдин ичилиши керак. Бу коктейллар барча учун жуда фойдали. Рецептлардан бирини танлаб олинг.

№1 Оддий адренал коктейль

  • 120 мл Апельсин суви (янги сиқилгани)
  • 1/4 чой қошиқ Калий битартрат (Cream of Tartar – калий манбаси)
  • 1/4 чой қошиқ Денгиз тузи (рафинадланмагани) (90 дан ортиқ минералларга бой)

Бу аралашма организмни 62 мг табиий витамин С, 372 мг Калий ва 458 мг натрий хлорид ва қўшимча минераллар билан таъминлайди.

№2 Классик адренал коктейль

  • 2 стакан илиқ Крапива чойи (Крапива витамин С га жуда бой, ундаги витамин С миқдори апельсиндан 4 баравар кўп)
  • 1 ош қошиқ Алое вера суви ёки гели
  • Яримта лимон суви
  • 5 грамм L-glutamine (табиий амино кислота тури)
  • 1 чой қошиқ табиий Асал ёки Кокос нектари (coconut nectar)

Крапива барглари витамин С, магний ва темирга ниҳоятда бой. Крапива чойини тайёрлаш учун крапива барглари устига қайноқ сув қуйинг. Сувга бироз (бир неча томчи) табиий олма сиркаси қўшинг. Устини ёпиб, кечасига қолдиринг. Эртаси куни сузиб олинг. Крапива баргларини 2 марта дамласа бўлади. Чойни бирданига кўпроқ дамлаб, совутгичда сақлаб бир неча кун истеҳмол қилса ҳам бўлади.

Крапива сийдик ҳайдаш ҳусусиятига эга, шуниг учун крапива чойли коктейль ичгандан кейин кичик ҳожатга кўпроқ қатнайдиган бўлиб қолсангиз овқатларингизга рафинадланмаган денгиз тузи қўшинг, шунда бундай ҳолат камаяди.

Ҳомиладорлар, эмизикли аёллар ва болалар крапива чойи истеъмол қилишдан олдин шифокор билан маслаҳатлашгани маъқул.

Коктейльга алое қўшиш яллиғланишларни кетказади. Л-глутамин эса ичакларни тиклайди.

№3 Олтин адренал коктейль

  • 2 стакан иссиқ сув
  • 1/4 чой қошиқ куритилган Занжабил
  • 1 та лимон суви
  • 1/4 чой қошиқ Денгиз тузи
  • 1/2 чой қошиқ Куркума
  • 1/2 чой қошиқ Корица
  • 1 чимдим Қора мурч
  • 1 чой қошиқ Ацерола ёки Каму каму порошоги ёки 2000 мг витамин С
  • 1 ош қошиқ Коллаген протеини ёки оддий сифатли Протеин (ванилинлиси мазали)
  • 1 чой қошиқ Кокос ёғи ёки МСТ ёғи
  • 1 чой қошиқ Асал

Ацерола ва Каму каму мева ҳисобланиб, уларнинг қуритилгани витамин С га ниҳоятда бой. Улар табиий витамин С манбалари ҳисобланади.

Олтин адренал коктейль жуда ҳам мазали ва ранги ҳам ёқимли чиқади. Кофе ўрнига ҳар куни эрталаб ичсангиз, куч-қувват ва энергияга тўлиб юрасиз.

№4 Кокос сувли Адренал коктейль

  • 1 стакан Кокос суви
  • 1/4 чой қошиқ рафинадланмаган Денгиз тузи
  • 60+ мг табиий Витамин С (Ацерола, Каму каму ва бошқалар)

Бу аралашма организмни 60 мг табиий витамин С, 372 мг Калий ва 458 мг натрий хлорид ва қўшимча минераллар билан таъминлайди.

№5 Калий бикарбонатли Адренал Коктейль

  • 3/8 чой қошиқ Калий бикарбонат (Potassium bicarbonate)
  • 1/4 чой қошиқ Денгиз тузи
  • 120 мл фильтрланган Сув
  • 60+ мг табиий витамин С

Бу аралашма организмни 60 мг табиий витамин С, 372 мг Калий ва 458 мг натрий хлорид ва қўшимча минераллар билан таъминлайди.

№6 Калий битартратли Адренал коктейль

  • 3/4 чой қошиқ Калий битартрат
  • 1/4 чой қошиқ Денгиз тузи
  • 1/2 чой қошиқ Табиий Витамин С
  • 120 мл фильтрланган Сув

Бу аралашма организмни 60 мг табиий витамин С, 372 мг Калий ва 458 мг натрий хлорид ва қўшимча минераллар билан таъминлайди.

Адренал коктейль нима учун ичилади? Ўқинг: “Бу муҳим! Адренал чарчоқ нима? Буйрак усти безини соғломлаштирамиз!”

Facebooktwitterredditpinterestlinkedinmail

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *