КИР ЮВИШ ВОСИТАЛАРИДАГИ ЗАРАРЛИ МОДДАЛАР

Share

Кўп кир ювиш воситалари ўткир “ширин” ҳидли бўлади ва афсуски кўпчилик кир ювиш маҳсулотлари айнан шундай бўлиши керак деб ўйлайди ёки буни оддий ҳол деб қабул қилади. Бу ўткир синтетик ҳидларнинг бир қисми ювилган кийимда қолиб кетади ва тери орқали организмимизга сингади. Бу ҳолат узоқ вақт давом этса бу моддалар инсонда гормонал бузилишлар, астма, туғма нуқсонлар, саратон каби касалликларга олиб келади.

Ҳид берувчи моддаларнинг аксарияти канцироген, яъни саратон келтириб чиқарувчи деб топилган.

Ие, бу нима дегани? Ўз пулимизга касаллик сотиб оляпмиз деганими? Бу “ширин” ҳид шунчалик зарарлими?

Бундай синтетик хушбўй ҳидларни ҳосил қилишда 4000 тадан кўп кимёвий моддалардан фойдаланилади. Уларнинг қайсилари ишлатилганига қараб ҳидлар ҳам ўзгариб боради.  Маҳсулот қадоғида Парфюм деб ёзилган битта ингредиент 50 тадан 300 тагача кимёвий моддани ўз ичига олиши мумкин.

Бу сунъий ҳид берувчи кимёвий моддалар инсон саломатлиги учун ниҳоятда зарарли.

Kir-yuvish-vostitalari

Синтетик токсик “хушбўй” ҳидлардан ташқари кўп кир ювиш воситалари таркибида қуйидаги токсик (зарарли) моддалар ҳам учрайди:

  • Фосфатлар юрак касалликлари ва остеопорозга олиб келади.
  • Формальдегид саратон билан касалланиш ҳавфини оширади.
  • Аммоний сульфат – бу модданинг ҳатто кичик миқдори ҳам ўпка, тери ва кўзга шикаст етказади.
  • Диоксан бу канцироген модда бўлиб, бу токсин буйрак, ўпка, марказий асаб тизими, кўз, тери ва нафас йўлларига жиддий шикаст етказади.
  • Фенол жуда зарарли модда бўлиб, тери орқали қонга сингади ва қон томирлари, органлар ва асаб тизимига зарар келтиради.

Хўш, кўп кир ювиш воситалари зарарли эканини билдик. Бунга қандай ечим бор?

Биласизми, бу ерда ҳам талаб ва таклиф қонуни ишлайди. Сиз агар безарар ва ҳидсиз кир ювиш воситаларини танласангиз, бозорда ҳам шундай маҳсулотлар кўпаяди.

Унгача эса сиз уй шароитида тозалаш воситаларини тайёрлай олишингиз учун рецептлар билан бўлишаман.

Рецептни қуйидаги линк устига босиб топишингиз мумкин.

 

Facebooktwitterredditpinterestlinkedinmail

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *