МУАЛЛИФ

Ассалому алайкум!

Исмим Феруза Саттарова.

1985 йил Тошкент шаҳрида туғилганман.

Мутахассисликларим:

  • Соғлом Озиқланиш бўйича Мураббий (Certified Food Matters Nutrition Coach)
  • Соғлом Ҳаёт тарзи ва Вазн бўйича Мутахассис (Certified Lifestyle & Weight Management Specialist)
  • Холистик Озиқланиш бўйича Мураббий (Certified Holistic Nutrition Coach)
  • Болалар Озиқланиши бўйича Мутахассис (жараёнда)
  • Интегратив Нутрициолог (жараёнда)

Ушбу сайтни яратишдан мақсадим оила-аъзоларим, яқинларим ва миллатдошларим билан фойдали маълумотларни бўлишиш, соғлом озиқланиш ва умумий соғлом яшаш тарзини ҳаётимизга сингдириш ва миллатимизнинг тўғри озиқланиш бўйича билимининг ошишига ҳисса қўшишдир.

UzShifo.Info сайтига 2016 йилнинг Май ойида асос солинди.

Сайтни мукаммаллаштириш ёки сайтга тегишли талаб, истак ва таклифларингиз бўлса қуйида изоҳ қолдиришингиз мумкин.

Сайтга хуш келибсиз!

ҲУҚУҚИЙ МАЪЛУМОТЛАР

1. Ушбу сайтдаги маълумотлар информацион ва танишув материаллари ҳисобланиб, ҳеч қайси касалликни даволаш ёки диагностика қилиш учун мўлжалланмаган ва шифокор назорати ўрнини босмайди.

Сайт маълумотлари билан бўлишиш қоидалари

2. Сайт маълумотлари билан ижтимоий тармоқларда (facebook, odnoklassniki, telegram ва бошқалар) бемалол бўлишиш мумкин, аммо сайт маълумотлари билан бўлишишда сайт манбаси кўрсатсангиз сайт муаллифи меҳнати учун ташаккурнома ва ҳурмат билдирган бўласиз.  Бунинг учун текст тагига “Манба: Uzshifo.Info” деб кўрсатилса кифоя. Агар мақола линки билан бирга бўлишилса, алоҳида манба кўрсатилмаса ҳам бўлади. Асосийси бўлишилган маълумотда манба кўрсатилган бўлишидир.

3. Кўчирилган расмлардан вақт сарфлаб сайт номини (Uzshifo.Info) олиб ташлашга ҳожат йўқ, шундоқлигича бўлишаверинг.

4. Сайт маълумотларидан коммерция мақсадида кўчириб фойдаланиш ёки мақолаларни бошқа веб-сайтга тўлиқ кўчириб олиш тақиқланади. Саволларингиз бўлса, администратор билан боғланишингиз мумкин.

Муаллифлик ҳуқуқлари амалдаги қонунчилик билан ҳимояланган.

Сайтдаги линклар ва реклама ҳақида

5. Сайтдаги баъзи линклар ҳамкорлик линклари ҳисобланади, аммо ушбу сайт муаллифи линклардаги маҳсулотларни сотмайди ва уларга тўғридан-тўғри алоқаси йўқ.

6. UzShifo.Info сайти Amazon Services LLC Associates Program дастурида иштирок этади. Бу дегани, сайтда тавсия қилинган линклардан маҳсулот ҳарид қилсангиз, сайтга кичик компенсация тўланади. Бу компенсация сайт ҳаражатларини қоплашга ёрдам беради.

7. Реклама таркиби Uzshifo.Info томонидан белгиланмайди ва Uzshifo.Info томонидан бошқарилмайди. Реклама таркиби реклама берувчи томонидан белгиланади. Шундай бўлсада, рекламада аҳлоққа зид суратларга рухсат берилмаган. Агар ножўя рекламалар гувоҳи бўлсангиз, пастдаги линк орқали Uzshifo.Info администратори билан боғланишингизни сўрайман.

Эътиборингиз учун ташаккур!

    Биз билан боғланиш:

    Исмингиз:

    Email адресингиз:

    Хат номи:

    Хат:

    Leave a Reply

    Your email address will not be published. Required fields are marked *