Ўткир респиратор вирусли инфекция ёки шамоллашда болага ёрдам бериш

Share

Респиратор инфекция бошланиши билан болани антибиотик ва дорилар билан “даволаб ташлаш” катта хато бўлади. Биринчидан, агар бу инфекция вирусли бўлса антибиотиклар таъсир қилмайди. Иккинчидан, ҳар шамоллаганда антибиотик ичириш ичак микрофлора балансини бузади ва бола тез-тез касал бўладиган бўлиб қолади.

Антибиотик ва дориларнинг ўз ўрни бор ва улар жиддий ҳолатларда зарур бўлади (малакали врач назорати остида), лекин ҳар аксирганда болага антибиотик ичираверсак бечора микрофлора тамом бўлади.  Иммунитетнинг 70-80 фоизи ичакларда эканини унутмайлик.

Антибиотик ичган боланинг микрофлорасини тиклаш зарур. Бунинг учун пробиотик (фойдали бактериялар) ва пребиотиклардан (фойдали бактериялар учун озуқа, яъни клетчаткадан) фойдаланилади. Микрофлорани тиклаш икки йилгача вақт олиши мумкин.

Олдин табиий антибиотикларни синаб кўринг. Улар микрофлорага зарар қилмайди.

Табиий антибиотиклар:

  • Тимьян (чабрец) – бактериялар кўпайишининг олдини олади ва ҳатто дорилар (антибиотиклар) таъсир қилмай қўйган бактерияларга ҳам таъсир кўрсатади.
  • Клюква – бактерияларнинг шиллиқ қаватга ўрнашиб олиб кўпайишининг олдини олади.
  • Занжабил – бактерияларнинг кўпайишининг олдини олади, оғриқ ва яллиғланишларни камайтиради.

Иситма туширувчи табиий гиёҳ:

  • Тысячелистник (yarrow) – 1 ош қошиқ гиёҳ устидан 1 стакан қайноқ сув қуйилади. Кунига уч маҳал ичилади. 6-12 ойлик бола – бир неча хўплам, 1-2 ёш – 1/6 стакан, 2-5 ёш – 1/4 стакандан ичади.

Ўткир респиратор вирусли инфекция ёки шамоллашда болага ёрдам бериш

Ўткир респиратор вирусли инфекцияда (шамоллашда) қуйидагиларга амал қилсангиз бола тез тузалишига ёрдам берган бўласиз:

1. Кўп суюқлик ичириш. Суюқлик илиқ бўлгани яхши.

Бола шамоллаганида вирус ва бактериялар ўзидан катта миқдорда токсинлар чиқаради. Бу токсинлар болада чарчоқ, бош оғриқлар, ҳолсизлик, оғриқларни келтириб чиқаради. Токсинларни организмдан чиқариб ташлаш учун бола албатта етарли суюқлик ичиши керак.

Бундан ташқари шамоллаш пайтида организм кўп суюқлик йўқотади. Бу йўқотиш қопланмаса организмда сувсизланиш рўй беради.

2. Хонани тез-тез шамоллатиб туриш (ҳаво алмаштириш), болани тоза ҳавога олиб чиқиш, ҳавода етарли намлик бўлиши учун нам латта билан хонани артиб туриш.

Грипп вируси ҳавода 2-9 соат сақланади, шунинг учун хона ҳавосини тез-тез алмаштириб туриш керак. Хонани ҳар 2 соатда бир “шамоллатиб” туриш тавсия қилинади.

Хавода етарли намлик бўлиши учун ҳаво намлантирувчи аппарат ишлатса бўлади. Қуруқ ҳаво шамоллаганда нафас йўлларига оғир келади. Агар ҳавода намлик етарли бўлса (40-60%) ҳавони ортиқча намлантириш керак эмас.

3. Етарли уйқу.

Бола дам олганида ва ухлаганида организм тезроқ тикланади.

4. Бола иштаҳаси бўлсагина овқат таклиф қилиш. Бунда овқат соғлом бўлиши керак.

Бу пайтда энг фойдали озуқалардан бири бу суяк шўрва ҳисобланади. Суяклар сувда 4-24 соат қайнатилса бу шўрвага суяк шўрва дейилади.

5. Нутрицевтиклар: витаминлар, минераллар, антиоксидантлар.

Бир стакан илиқ сувга 1000 мг Натрий аскорбат (витамин С), 2 чой қошиқ исилмаган асал ёки табиий узум шинниси, 1 дона апельсин ёки 1 дона лимон суви қўшилади ва аралаштирилиб ичилади. Бу ичимлик иммунитетни кўтаради.

Грипп ва шамоллашга қарши энг фойдали маҳсулотлар ва суюқликлар

Грипп ёки шамоллашда қуйидаги гиёҳли дамламалар фойдали бўлади:

  • Ялпизли чой – бош оғриқларни ва бурун битишини камайтиради, иммунитетни кўтаради.
  • Наъматак дамламаси – табиий витамин С га бой бўлгани учун вирус ва бактерияларга қарши курашишга ёрдам беради, витамин С порошоги билан бирга ичилганида унинг таъсирини яна ҳам оширади.
  • Бузина гулларидан чой – антивирал, антибактериал, яллиғланишларга қарши хусусиятларга эга. Бронхит, тонзиллит, синусит, ларингитларда жуда фойдали.
  • Ромашка гулларидан чой – антибактериал ва антифунгал хусусиятларга эса. Грипп, шамоллаш, бурун битишида ичилса фойда қилади.
  • Тимьянли чой –  миядаги вирусларни ҳам йўқ қилади.
  • Хризонтема гули чойи –  бу чой хризантема гулининг Chrysanthemum morifolium ва Chrysanthemum indicum турларидан тайёрланади ва иситмани тушириш учун ичилади. Бундан ташқари бу чой антивирал ва антибактериал хусусиятларга эга бўлиб, грипп, шамоллаш, сийдик йўллари ва почка инфекциялари, ангина, кўз инфекцияларида самарали таъсир кўрсатади.

Бошқа суюқликлардан қуйидагилар тезроқ тузалишга ёрдам беради:

  • Сельдерей суви –  грипп вируси ва патогенларни йўқ қилади
  • Занжабилли сув –  чарчоқ, кўнгил айнаш ва томоқ оғриғини тузатади. Грипп ва шамоллашнинг олдини олади ва тузатади.
  • Занжабил ва куркумали ичимлик (Ginger and turmeric shots) –  иммунитетни кўтаради
  • Суяк шўрва ва сабзавотли шўрва –  организмни тозалайди ва минераллар билан бойитади.

Грипп ва шамоллашда фойдали маҳсулотлар:

  • Мевалар, сабзавотлар, кўкатлар –  смузи ҳолатида ичса бўлади.
  • Хом саримсоқ –  томоқ оғриганда бир дона саримсоқ тишчасини майдалаб авокадо, банан ёки қайнатилган картошканинг ярим қисмига суртилади ва ейилади.
  • Иситилмаган асал –  иммунитетни оширади.
Facebooktwitterredditpinterestlinkedinmail

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *