Бадандаги сеҳрли нуқта! Киндик ёғлашнинг ҳайратга солувчи 11 фойдаси!

Share

Киндик ёғлаш жуда қадимдан қўллаб келинадиган муолажа ҳисобланади. Бу муолажа Ҳиндистонда минг йиллар олдин пайдо бўлган. Бу муолажани Араб аёл ва эркаклари ҳам қадимдан қўллаб келишган.

Киндик баданнинг сеҳрли нуқтаси бўлиб, киндик ёғлашнинг бир қанча фойдалари бор.

Киндик нуқтаси организмдаги барча нуқталар, 72000 дан ортиқ қон томирлари ва ички органлар билан боғланган бўлади. Чақалоқ она қорнидалигида айнан шу киндиги орқали баданини озиқлантиради ва киндик нуқтаси бола туғилганидан кейин ҳам баданнинг бошқа қисмлари билан боғланиб туради. Шунинг учун ҳам киндикка томизилган ёғ қон томирларига тез синггади ва саломатлигимизга ижобий таъсир қилади!

Киндик ёғлашнинг ҳайратга солувчи 11 фойдаси!

1. Юз ва бадан терисини юмшатади ва гўзал қилади

Киндикка суртилган ёғ қандай қилиб юз терисини юмшатар экан деб ҳайрон бўляпсизми? Она қорнида чақалоқ киндиги орқали озиқланади ва киндик баданнинг бошқа қисмлари билан узвий боғланган бўлади, шу ўринда юз териси билан ҳам боғланади. Киндикка мунтазам равишда бодом ёғи суртиб юриш терини ичдан озиқлантириб, юз терисини гўзаллаштиради.

2. Терини тиниқлаштиради ва ҳуснбузарлардан ҳалос этади

Киндик вена, ички органлар ва юз билан боғланган бўлади. Шунинг учун киндикка суртилган ёғ тўғридан тўғри юзга суртилган ёғга нисбатан яхшироқ самара беради. Юздаги ҳуснбузарлардан қутилиш учун киндикка Ним ёғини мунтазам равишда суртинг ёки томизинг.

3. Қаришни секинлаштиради

Киндикка кастор ёғини мунтазам равишда суртсангиз ёки томизсангиз юздаги ажинлар ва кўз тагидаги халтачалар анча камаяди ва тери ёшаради. Киндикка суртилган кастор ёғи юзга суртилган кастор ёғидан ҳам самаралироқ натижа беради. Бунга сабаб киндикнинг ички органлар ва юз билан узвий боғлиқ эканлигидир.

4. Кўз нурини тиклайди

Киндикка кокос ёғи ёки куйдириб сузилган сарёғ суртиб юриш зарарли кўк нурлар сабабидан пасайган кўз нурини яхшилайди ва кўзни ҳимоя қилади.

5. Ой кунларида оғриқни қолдиради

Киндикка ёғ суртиш қорин мускулларини ва бадачон мускулларини бўшаштиради ва натижада ой кунлари вақтидаги оғриқларни камайтиради. Бунинг учун Занжабил эфир ёғини Зайтун ёғи билан аралаштириб ишлатинг.

6. Қорин оғриғидан халос этади

Кўнгил айнаши, гастрит, қорин дам бўлиши, ҳазмсилик каби ҳолатдарда қорин оғриса Занжабил эфир ёғини Зайтун ёғи билан аралаштириб киндикка суртинг ва қкиндик соҳасини енгил силаб массаж қилинг.

7. Бола кўриш хусусиятини оширади

Киндик қачонлардир сизни онангиз билан боғлаб турган ва бу нуқта ҳосилдорликни оширувчи нуқтадир. Киндикка ёғ томизиш қадимдан аёлнинг ҳам эркакнинг ҳам репродуктив саломатлиги учун фойдали ҳисобланиб келган. Бунинг учун кокос ёғи ёки куйдириб сузилган сарёғдан фойдаланиш тавсия қилинади.

8. Инфекциялар билан курашади

Киндик ички органлар билан узвий боғлангани учун киндик орқали ички инфекциялар (бактерия ва замбуруғлар) билан курашса бўлади. Бунинг учун Чой дарахти ёғини Кокос ёғи ёки куйдириб сузилган сарёғ билан аралаштириб ишлатинг.

9. Энергия беради

Доим кўтаринки кайфият ва энергияга тўлиб юриш учун киндик соҳасига Узум уруғи ёғини мунтазам равишда суртиб юринг.

10. Соч ўстиради

Киндик ички органлар билан узвий боғланган ва киндикка суртилган ёғ метаболизмни яхшилади ва тезлаштиради. Натижада соч ҳам яхшироқ ўсади. Бунинг учун Кастор ёғидан фойдаланиш тавсия қилинади.

11. Тирноқдаги замбуруғларни йўқ қилади

Тирноқлардаги замбуруғ билан курашиш учун киндик соҳасига Кастор ёғи томизинг.

Хулоса қилиб айтганда, киндик нуқтаси баданнинг энг сеҳрли нуқтаси ҳисобланади. Киндикка маълум турдаги ёғларни томизиш орқали саломатлигимизни яхшилай олар эканмиз. Бу усул ғайритабиий эшитисада, аслида қадимий, безарар ва машҳур усул ҳисобланади. Уни синаб кўринг ва тажрибангиз билан биз билан ҳам бўлишинг. Фикрларингизни комментарияда қолдиринг ва ушбу фойдли маълумотларни яхши кўрган инсонларингиз билан ҳам бўлишинг!

Facebooktwitterredditpinterestlinkedinmail

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *