Гижжалар (қуртлар) инсон организмида жуда кўп соғлиқ муаммоларни келтириб чиқаради. Улардан тезгина қутилишни исташингиз табиий, лекин бу бир кунлик ёки бир ҳафталик иш эмас.
Гижжалар билан курашишни бошлашдан олдин адреналларни (надпочечники) ва ҳазм системасини соғломлаштириб олиш керак. Нега деганда, бундай қилинмаса гижжаларни ҳайдаш жуда қийин бўлади. Ундан ташқари, бу икки системани соғломлаштирмасдан гижжаларга қарши кураш бошласангиз тозаланиш, яъни детокс натижасида юзага келадиган симптомлар (бош оғриши, баданнинг турли қисмларида оғриқлар пайдо бўлиши, кўнгил айнаши, кўп терлаш, томоқ оғриши, грипп симптомларига ўхшаш симптомлар) яна ҳам кучли бўлади. Бундай симтомлар эса тозаланишдан олдин албатта рўй беради. Бу ёқимсиз белгиларнинг қанчалик кучли бўлиши эса организмнинг ифлосланиши қай даражада эканига ва адреналлар саломатлигига ҳам боғлиқ.
Демак, гижжаларга қарши курашни бошлаш қуйидаги этаплардан иборат:
- 1-этап: Адреналларни (буйрак усти безини) соғломлаштириш
- 2-этап: Ошқозон ва ичак тизимини соғломлаштириш
- 3-этап: Жигар тозалаш
- 4-этап: Гижжалардан тозаланиш
Гижжаларга қарши курашни бошлашдан олдин нималар қилиш керак?
1- ЭТАП: Буйрак усти бези фаолиятини нормаллаштириш
Буйрак усти бези фаолияти яхши бўлмаса бутун организм ҳолдан тояди. Буйрак усти бези фаолияти бузилиши натижасида юзага келган ҳолсизлик на уйқу ва на дам олиш билан тузалади. Бунда одамда доимий чарчоқ, депрессив кайфият, доимий ҳолсизлик, тез чарчаш каби ҳолатлар кузатилади.
Буйрак усти фаолияти бирданига издан чиқмайди, бу жараён аста-секин давом этиши мумкин. Адренал чарчоқнинг (буйрак усти безининг чарчаши) энг оҳирги этапида одам жуда қаттиқ чарчайдиган бўлади, озиб кетади, иштаҳаси камаяди, кўнгли айнаб туради, бош оғрийди, терлаб туради, менструал цикл мунтазамлиги бузилади, депрессия, организмнинг сувсизланиши кабилар рўй беради.
Адренал чарчоқ яна қуйидагиларга ҳам сабаб бўлиши мумкин: астма, бронхит, хроник йўтал, аллергиялар, қайталанувчи инфекциялар, мускул оғриқлари, бел оғриғи, яллиғланишлар, бош айланиши, бош оғриғи, хулқ ўзгариши, хотира пасайиши, туз егиси келавериши, кўп чанқаш, кўп пешоб қилиш (сийиш), геморрой, варикоз веналари, ҳазмсизлик, терида доғлар пайдо бўиши ва бошқалар.
Батафсил: “Бу муҳим! Адренал чарчоқ нима? Буйрак усти безини соғломлаштирамиз”
2-ЭТАП: Ошқозон ва ичак тизимини соғломлаштириш
Ошқозон ва ичак тизимини соғломлаштиришнинг усуллари кўп. Улардан бири бу Будвиг протоколидир.
Будвиг протоколи: “Ичакларни даволаш ва тозалашнинг Будвиг усули”
3-ЭТАП: Жигар тозалаш
Жигар тозалаш: “Жигар ва ўт пуфагини тозалашнинг Доктор Моритс усули”
4-ЭТАП: Гижжалардан тозаланиш
Ва ниҳоят! Мана энди гижжалар билан ҳисоб-китоб қилиб олса бўлади.
Гижжалардан бутунлай тозаланиш учун 90 кун керак бўлади.
Бу узоқдек кўрингани билан аслида жуда муҳим. Сабаби, гижжалар тўхтамасдан тухум қўяди. Уларнинг бирини ўлдирсангиз бироз вақтдан кейин янгилари туғилади ва яна кўпая бошлайди.
Батафсил бу ерда: “Гижжалардан қутилишнинг тўлин ой усули”