(4) Гижжалардан қутилишнинг “Тўлин ой” усули

Share

Гижжалардан бутунлай тозаланиш учун 90 кун керак бўлади.

Бу узоқдек кўрингани билан аслида жуда муҳим. Сабаби, гижжалар тўхтамасдан тухум қўяди. Уларнинг бирини ўлдирсангиз бироз вақтдан кейин янгилари туғилади ва яна кўпая бошлайди. 90 кунда эса уларга қарши самарали курашса бўлади.

Қуйидаги усул гижжалардан бутунлай тозаланишга ёрдам беради ва гижжадан тозаланишнинг тўлин ой усули деб аталади.

Муҳим! Гижжалардан тозаланиш протоколи муваффақиятли бўлиши учун тозаланишни бошлашдан аввал ушбу мақолани ўқиб чиқинг: “Гижжаларга қарши курашни бошлаймиз!

Гижжалардан қутилишнинг Тўлин ой усули

Тозаланиш ой тўлишига 1 ҳафта қолганда бошланади. 

Бунинг учун мана бу календардан фойдаланса бўлади: Тўлин ой календари

Тозаланишнинг 1- ҳафтаси оҳирида ой тўлиши керак. 2-ҳафта ой тўлгандан кейинги ҳафта ҳисобланади. Тозаланишнинг 3-ҳафтаси оҳирида янги ой чиқади ва 4-ҳафтаси эса янги ой чиққандан кейинги ҳафта ҳисобланади. 

Ҳисобда адашмаслик учун маҳсус календарь тутиб, ой тўладиган кунларни ва тозаланиш ҳафталарини белгилаб олинг.

Қуйидаги дозалар катталар учундир.

1-ҲАФТА

Ой тўлишига бир ҳафта қолганда тозаланишнинг 1-ҳафтаси бошланади. Бу ҳафтада қуйидагилар бажарилади.

Қуйидаги гиёҳ ва қўшимчалар истеъмол қилинади (барчаси):

  • Эрта тонгда ёки уйқудан олдин 1 чой қошиқ активированный уголь (Activated charcoal) 1 стакан (200-250 мл) сув билан бирга ичилади. Уни ичгандан кейин 1 соат ҳеч нарса ейилмайди, бошқа гиёҳлар ҳам фақат бир соат ўтгач қабул қилиниши мумкин. Уйқудан олдин ичилса, магний истеъмолидан 1-2 соат кейин оч қоринга чилиши керак. Кунига бир маҳал ичилади (тонгда ёки уйқудан олдин).
  • Қора ёнғоқ (Черный орех/Black walnut): 250 мг дан кунига 3 маҳал
  • Шувоқ (Полынь горькая/Wormwood): 200 мг дан кунига 3 маҳал
  • Қалампирмунчоқ (Гвоздика/Cloves): 500 мг (ярим грамм) дан кунига 3 маҳал (ёки кунига 3 стакан гвоздикали чой)
  • Берберин моддаси (Берберин/Berberine): 500 мг дан кунига 3 маҳал. Овқат билан бирга истеъмол қилинади.
  • Ним (Neem): 300 мг дан кунига 3 маҳал
  • Саримсоқ (Garlic): 1 чой қошиқ эзилган ёки майда тўғралган пиширилмаган саримсоқ сув билан ютилади (кунига бир маҳал). Ёки 1 та  саримсоқ капсуласи кунига 1 маҳал ичилади.
  • Магний (Magnesium): Кунига бир маҳал ухлашдан 1-2 соат олдин ичилади. Дозаси ёшга ва одамга қараб белгиланади. Ёки бўлмаса, магний ёғи терига суртилади.

Қуйидаги муолажалар амалга оширилади:

  • Ҳафтада бир марта эрта тонгда ҳеч нарса емасдан олдин тузли тозаланиш қилинади. Тузли тозаланишдан олдин 24 соат очлик қилинса яна ҳам яхши (фақат сув ичилади). Тузли тозаланиш қилиш учун 1 ош қошиқ денгиз тузи (рафинадланган ош тузи ишлатманг) ва 1 литр хона ҳароратидан бироз илиқроқ бўлган сув аралаштирилади. Сув жуда илиқ бўлмасин. Шу 1 литр аралашмани иложи борича тезроқ ичинг. Бунга 2-3 дақиқа ёки ундан кам вақт кетса яхши. Энг узоғи 5 дақиқада ичиб тугатинг. Тузли сувни тез ичиб тугатганингиздан сўнг, яна 1 литр тоза (тузсиз) сувни шошилмасдан ичишни бошланг. Бу пайтда ора-орада енгил жисмоний тарбия ҳаракатларини бажаринг. Бундан мақсад сув ичакларингизга яхши ўтишидир. Ҳожатхонага яқин туринг. Агар 2 соатдан кейин ҳам ичингиз келмаса, демак организмингизда сувсизланиш ва минерал танқислиги мавжуд. Бундай ҳолда бир неча кун етарли сув ичиб, овқатларингизга кўпроқ минерал (денгиз тузи) қўшинг. Тузли сув ичилганидан кейин икки соат ичида катта ҳожатга чиқсангиз, демак тузли тозаланиш муваффақиятли ўтди.
  • Ҳафтада 3 марта кофели клизма қилинади. Эрта тонгда қилинади. Кофели клизма қилиш учун фильтрланган ёки дистилланган сув ва дорисиз етиштирилган (органик) кофе ишлатилади. Клизма учун водопровот суви ишлатманг. Водопровот сувини фильтрлаб ёки дистиллаб ишлатса бўлади ёки тозаланган қадоқланган сувдан фойдалансангиз бўлади. Кофе дунё бўйича жуда кўп пестицид дори сепиладиган маҳсулот ҳисобланади, шунинг учун кофенинг дорисиз етиштирилганини танланг. Бунинг учун 4 стакан  фильтрланган сувга 3 ош қошиқ майдаланган органик кофе солиб ўрта-паст оловда 5 дақиқа қайнатинг, сўнг жуда паст оловда яна 15 дақиқа қайнатинг.  Сўнг сузиб олиб хона ҳароратигача совутинг. Сузиб олинган ва совуган дамламани клизма қопига солиб шлангдан ортиқча ҳавони чиқариб юборинг. Қопчани 90 – 100 см баландликка осиб, ўнг томон билан эмбрион ҳолатида ётилади. Ёғланган клизма шланги 5 см киритилиб клизма қилинади. Сўнг клизма қилинган дамлама камида 12-15 дақиқа ҳожатга чиқмасдан ичакларда ушлаб турилади. Бунда идеалда ўнг томон билан ётиш тавсия қилинади. Клизма қилинган кунлари кўпроқ қатиқ, кимчи, йогурт каби ферментланган маҳсулотлар истеъмол қилиш тавсия қилинади (пробиотик учун). Айтганча, кофели клизма жигар ва ичакни тозалайди, лекин ичилган кофеда бундай ҳусусиятлар йўқ. Бу ҳақида батафсил кейин.
  • Шу 2 ҳафта кўпроқ дам олинг. Масалан, югуриш ўрнига иссиқ ванна олинг. Оғир спорт ўрнига енгил гимнастика қилинг. Организмингизни ортиқча уринтирмай туринг.

2-ҲАФТА

Иккинчи ҳафта ой тўлгандан кейинги ҳафта ҳисобланади. Бу ҳафта ҳудди биринчи ҳафтадек ўтказилади.

3-ҲАФТА

Учинчи ҳафта бу янги ой чиқишидан олдинги ҳафта ҳисобланади. Бу ҳафтада қуйидагилар бажарилади:

Қуйидаги гиёҳ ва қўшимчалар истеъмол қилинади (барчаси):

  • Тоғ уни (Горная мука/ Food grade diatomaceous earth): Ҳафтада 3 махал эрта тонгда овқатдан 1 соат олдин 1 чой қошиқ сув билан ичилади. Бу миқдор аста секин 1-2 ош қошиққача кўпайтирилади (ҳар сафар озгина кўпроқдан қўшган ҳолда).
  • Пробиотик (фойдали бактериялар): Кунига бир маҳал. Эрта тонгда ёки уйқудан олдин
  • Магний: Кунига 1 маҳал уйқудан 1-2 соат олдин

Қуйидаги муолажалар амалга оширилади:

  • Кўпроқ ҳаракат қилинади. Масалан, югуриш, сакраш ёки спорт билан шуғулланса бўлади.
  • Кофели клизма: ҳафтада камида 3 маҳал (эрта тонгда).

4-ҲАФТА

Тўртинчи ҳафта янги ой чиқишидан кейинги ҳафта ҳисобланади. Бу ҳафта ҳудди 3- ҳафтадек ўтказилади.

Жараён яна 3 марта такрорланади. Умумий 90 кун амалга оширилади. Масалан, 5-ҳафта ҳудди 1-ҳафтадек ўтказилади. 6-ҳафта иккинчи ҳафтадек, 7-ҳафта учинчи ҳафтадек, 8-ҳафта тўртинчи ҳафтадек ўтади. Умумий 12 ҳафта шу тарзда ўтади.

Қўшимча маълумотлар

Кўпинча бу гиёҳларни қаердан топсак бўлади деган саволлар кўп учрайди, шунинг учун тепада линклар келтирилди. Кўп гиёҳларни аптекалардан ҳам топса бўлади. Агар бу усул мураккабдек кўринса, тозаланишнинг бошқа усулларидан фойдалансангиз бўлади. Гижжалардан қутилишнинг бошқа усуллари ушбу сайтда қўлдан келганча ёритилиб борилади.

Агар жигарингиз билан муаммолар бўлса, гижжалардан тозаланишдан аввал малакали шифокор билан маслаҳатлашиш тавсия қилинади.

Гижжалардан тозаланишни бошлашдан аввал ошқозон-ичакни тозалаш гижжалардан қутилишни осонлаштиради ва самарали бўлади.

Гижжалардан тозаланиш даврида маҳсус парҳезга (диетага) амал қилиш жуда муҳим. Бу ҳақида бу ерда ўқинг: “Муҳим! Гижжалардан тозаланаётганда овқаланиш тартиби ва парҳез қандай бўлиши керак?” 

Мавзуга оид: “Гижжаларга қарши курашни бошлаймиз!

Facebooktwitterredditpinterestlinkedinmail

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *