ХИТОЙ ЭПИДЕМИЯСИ: Короновирус нима ва ундан қандай ҳимоялансак бўлади?

Share

Миш-мишларга қараганда Хитойдаги катта эпидемияга сабаб бўлаётган короновирус аслида янги вирус эмас.

Кенг тарқалган маълумотларга кўра nCov вируси аҳолининг илон, кўршапалак ва шунга ўхшаш экзотик жонзотларни истеъмол қилиши орқали тарқалган.

Бошқа маълумотларга қараганда эса ушбу вирус Вуханда жойлашган Доктор Пенг Джоу лабороториясида такомиллаштирилган ва бу вирус тасодифан лабороториядан ташқарига чиқиб тарқалган.

Бундан ҳам қизиқ маълумотга кўра Короновирус лабороторияда ишлаб чиқарилган ва 2018 йилда патентланган (патент номери: 10130701).

Статистика тили билан айтганда…

2020 йилнинг 23 январида Хитойда 830 киши короновирус билан касалланиб улардан 25 нафари касалликдан вафот этган. 2020 йилнинг 9 февралигача 40 мингдан ортиқ инсон короновирус билан касалланиб, улардан 900 таси касалликдан вафот этган. Бу тахминан 2% ўлим эҳтимоли деганидир.

Короновирус билан хасталанган инсонларда қуйидаги белгилар кўринади: ҳарорат кўтарилиши, қуруқ йўтал, нафас сиқиши, бош оғриқ ва томоқ оғриши. Бу белгилар ҳудди грипп ва шамоллаш аломатлари билан ўхшашдир. Короновирус бу қаттиқ шамоллаш тури деса ҳам бўлади. Касаллик хасталанган инсон аксирганда ёки йўталганда ҳаво орқали юқади. Симптомлар вирус юққанидан сўнг 2-14 кун ичида билинади.

Короновирус туфайли рўй бераётган ўлим ҳодисаларининг аксарияти ушбу вирус келтириб чиқариши мумкин бўлган пневмония сабабли рўй беради. Вирус юқтирганларнинг 15%ида пневмония кузатилган. Улардан 2% ўлим билан якунланган.

Короновирусга чалинган кўпчилик тўлиқ тузалгани маълум қилинган. Короновирусдан вафот этганлар сонини асосан қариялар, иммунитети паст бўлганлар ва вирусдан ташқари бошқа соғлиқ муаммолари бор инсонлар ташкил этади.

Короновирусдан қандай ҳимоялансак бўлади?

Ортомолекуляр Медицина Журналида 26.01.2020 куни чоп этилган мақолага кўра Короновирус эпидемияси аҳоли томонидан катта дозаларда витамин С истеъмол қилиниши орқали камайтирилиши ва ҳатто тўхтатилиши мумкин.

Короновирус туфайли рўй берган ўлим ҳодисаларининг аксарияти ушбу вирус келтириб чиқарган пневмония сабабли рўй беради. Витамин С эса ўзининг антивирал ҳусусиятлари ва пневмония билан самарали курашиш ҳусусиятлари азалдан тиббиёт оламига маълум.

Ортомолекуляр Медицина Янгиликлар Ҳизмати шифокорлари тавсия қилишича, короновирус ва бошқа вируслардан ҳимояда бўлиш учун қуйидагиларни истеъмол қилиш керак (дозалар катталар учун):

  • Витамин С: кунига 3000 мг ёки кўпроқ (2-4 қисмга бўлиниб истеъмол қилинади);
  • Витамин Д3: кунига 2000 IU (икки ҳафта давомида 5000 IU, сўнг 2000 IU га камайтирилади);
  • Магний: кунига 400 мг (магний цитрат, магний малат, магний челат ёки магний хлорид тавсия қилинади);
  • Цинк: кунига 20 мг
  • Селен: кунига 100 мкг (микрограмм)

Витамин С, витамин Д, магний, цинк ва селен биргаликда вирусларга қарши иммунитетни кучайтиради. (манбалар)

Шунингдек, 2003 йилда ўтказилган тадқиқотга кўра Орегано ёғи короновирус билан самарали курашиши аниқланган. Тадқиқотда пробирка ичида ёввойи орегано ёғи 20 дақиқа ичида вирус титрларини 5 миллиондан 150 тагача тушира олган. (манба)

Иммунитетни туширувчи ва гриппни келтириб чиқарувчи энг катта омил бу Витамин Д танқислигидир. Витамин Д нинг энг яхши манбаси эса бу қуёш ҳисобланади.

Доктор Марк Сиркус тавсия қилишича, магний турлари ичида Магний хлорид ниҳоятда кучли антивирал ҳусусиятларга эга. У ўз тажрибасида ҳар 6-8 соатда 3 граммдан Магний хлорид истеъмол қилиш орқали гриппни 24-48 соатда енгиш мумкинлигини кузатган.

Доктор Марк Сиркус вируслар билан курашганда Йоднинг ўрни алоҳида эканини ҳам таъкидлайди. 1945 йилда олимлар сичқонлар юзига Йод суртиб уларни грипп вируси сепилган камераларга жойлаган. Натижада сичқонлар грипп вирусидан зарар кўрмаган. Ўша пайтларда вируслардан ҳимояланиш учун синфхоналарда йодли аэрозоллар ҳавога сепилган. (манба)

Организмда Селен танқислиги мавжуд бўлса вируслар бундай организмни осонликча забт этади ва мутация қилиши ҳам осон бўлади. Селен танқислиги вирусли касалликларнинг чўзилиши ва оғирроқ кечишига сабаб бўлади.

Умумий қилиб айтганда, иммунитетни кучайтириш ва вирусларга чидамлиликни ошириш учун витамин С, витамин Д, магний, цинк ва селен истеъмол қилиш тавсия қилинади. Йод ва ёввойи орегано йоғи ҳам кучли антивирал ҳусусиятларга эга.

Кучли иммунитет вирус ва бошқа зараркунандалар билан самарали кураша олади.

Facebooktwitterredditpinterestlinkedinmail

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *