Тишлар бузилмаслиги учун фақат тиш ювишнинг ўзигина етарли эмас. Тишларда кариес пайдо бўлмаслиги учун энг асосий шарт бу тўғри озиқланишдир.
Бутун баданнинг саломатлиги тишларда ҳам акс этади. Агар организмга керакли минерал ва витаминлар етишмаса, тишлар заифлаша бошлайди.
Баҳтимизга заифлашган тишларни тўғри озиқланиш ёрдамида мустаҳкамлашга эришса бўлади.
1900 йилларда дунё кезиб турли халкларнинг тиш саломатлигини кузатган стоматолог ва доктор Вестон Прайс “замонавий” озиқланиш тартиби тишларни бузишини кузатган.
Тишлар Бузилмаслиги учун Нима Қилиш Керак?
1. Тишларни бузувчи номер 1 маҳсулот бу шакардир.
Оқ шакар, ширин газли ичимликлар, конфет ва ширин пишириқлар, сунъий ширинлаштирувчилар тишларимизнинг энг катта душманларидир. Бу маҳсулотлар фақатгина тишларимизни эмас, балки бутун организмни аста-секин ишдан чиқаради.
2. Ивитилмасдан пиширилган дон-дунлар ҳам тишларни бузади.
Нега деганда, дон-дунлар таркибида донлар униб кетишининг олдини олувчи маҳсус моддалар бор. Улардан бири бу Фитин кислотасидир. Фитин кислотаси донларни ивитиш ёки ундириш ёрдамида камайтирилмаса организмдан, суяк ва тишларимиздан минералларни “ўғирлайди”. Натижада тишларимиз ва суякларимиз заифлашади.
Дон-дунлар деганда буғдой, арпа, сули, гуруч, жўхори ва шу кабилар назарда тутилади.
Ёнғоқ ва уруғларни кўп истеъмол қилсангиз, уларни ҳам олдин ивитиб кейин ейиш керак. Ёнғоқ ва уруғлар таркибида ҳам фитин кислотаси мавжуд.
3. Минерал ва витаминларга бой маҳсулотларни мунтазам истеъмол қилинг.
Суяк ва тиш учун фойдали маҳсулотларга қуйидагилар киради:
- Холодец
- Қайнатма шўрва
- Балиқ жигари ёғи
- Сифатли ёғли сут (яйловда яшиллик билан боқилган ҳайвон сути) ёки ёғли қатиқ
- Сарёғ (яйловда яшиллик билан боқилган ҳайвон сутидан олинган сариқ сарёғ)
- Ферментланган сабзавотлар (масалан, кимчи)
- Кокос ёғи
- Уй кефири
- Сузма
- Гўшт (яйловда (яшиллик билан) боқилган ҳайвон гўшти)
- Балиқ (ёввойи ҳафзадан тутилган балиқ)
- Тухум (уй товуғи туҳуми)
- Сабзавотлар – пиширилган ва пиширилмагани
- Тўқ яшил барглилар (салат барги, латук, яшил карам ва ҳк)
- Зайтун ва совуқ сиқимли зайтун ёғи (салатларга)
- Авокадо
- Қуритилган мол гўшти
- Зардоб (сузмадан қоладиган пиширилмаган зардоб)
- Кунига 1 дона ширин мева (фақат куннинг биринчи ярмида, кечки пайт эмас)
- Ферментланган донлар (жуда кам миқдорда)
4. Сифатсиз маҳсулотлар тишларни бузади. Уларни истеъмолдан бутунлай чиқариб ташлаш керак.
Бундай сифатсиз маҳсулотларга қуйидагилар киради:
- Рафинадланган шакар ва сунъий ширинлаштирувчилар (оқ шакар, жўҳори сиропи, мурабболар, газли ширин ичимликлар, декстроз, сахароза, аспартам, маннитол, малтитол, фруктозали маккажўҳори сиропи, жўҳори шакари, гуруч сиропи ва ҳк)
- Маргарин ва гидрогенлаштирилган ёғлар
- Сифатсиз ўсимлик ёғлари (канола ёғи, жўҳори ёғи, паҳта ёғи, рафинадланган ўсимлик ёғи ва ҳк)
- Пастеризация қилинган сут
- Ширин газли ичимликлар
- Эрувчан кофе (Растворимый кофе)
- Сунъий ингредиентлар (сунъий таъм берувчилар, ранг берувчилар (пищевые красители) ва б.)
- Оқартирилган ун (bleached flour)
- Фермада етиштирилган балиқ
- Яшиллик билан боқилМАган ҳайвон гўшти (фақат қафасда яшаб сунъий ем еган ҳайвон)
- Носоғлом кўча таомлари (фаст фуд)
- Спиртли ичимликлар, тамаки (сигарета), баъзи (кўп) аптека дорилари
5. Қуёшга тез-тез чиқиб туринг!
Биз нормал функция қилишимиз учун бизга етарли миқдорда қуёш нури керак. Қуёш нури нафақат тишларимиз учун балки бутун организмимиз ва асабларимиз учун ҳам фойдалидир.
Дераза ойнаси орқали ўтадиган қуёш нури ҳисоб эмас! Дераза ойнаси орқали витамин Д ололмаймиз.
Доктор Меркола тавсиясига кўра кун ўртасида, яъни соат 11-14:00 оралиғида қуёшга чиқсак 20-30 дақиқада кундалик витамин Д дозасини теримиз орқали ола олар эканмиз. Бунда кафт ва юз очиқ турса етарли.
Витамин Д тиш ва суяк саломатлиги учун ниҳоятда муҳим витаминдир. Энг яхши ва ҳавфсиз витамин Д бу қуёшдан олинган витамин Д дир. Витамин Д ни дори сифатида ичмоқчи бўлсангиз, бунинг ўз қоидалари бор. Витамин Дни пала-партиш ичиб ташлаш мумкин эмас.
6. Тишларни тикловчи тиш пастаси ишлатинг.
Сотувдаги жуда кўп тиш пасталари таркибида жуда кўп зарарли моддалар бор. Ҳатто машҳур бренд тиш пасталари таркиби ҳам ачинарли.
Агар табиий тиш пастаси топа олмасангиз, уни ўзингиз тайёрлаб ишлатинг ёки мисвок ишлатинг.
7. Ҳар тонг ёғ муолажасини амалга оширинг.
Ёғ муолажаси тишларни мустаҳкамлайди, милкларни соғломлаштиради, оғиздаги капиллярлар орқали зарарли моддаларни шимиб олади, бош оғриқларидан ҳалос қилади ва бошқа фойдалари ҳам бор.
Ёғ муолажасини амалга ошириш учун рафинадланмаган кунгабоқар ёғи, совуқ сиқимли кунжут ёғи ёки кокос ёғидан фойдаланса бўлади.
Эрта тонгда уйғонишингиз билан оғзингизга 1 қошиқ ёғ солинг. Ёғни 20 дақиқа оғизда ушланг, уни ютиш мумкин эмас. Ёғ оғиздаги майда капиллярлар орқали зарарли моддаларни шимиб олади. 20 дақиқадан сўнг ёғ аҳлат челакка туфлаб ташланади ва оғиз илиқ сув билан чайилади. Ёғ трубалар ичида қотиб қолиши мумкин, шунинг учун ёғни чиғаниққа туфлаш мумкин эмас. Ёғ муолажасидан сўнг тишлар одатдагидай ювилади.
- Weston Price "Nutrition and Physical Degeneration"
- Вестон Прайс "Питание и Физическая Дегенерация"