МЕВА БИЛАН ШИРИНЛАШТИРИЛГАН САБЗИЛИ ТОРТ (Шакарсиз ҳам ширин!)

Share
Ассалому алайкум! Яқинда сабзили торт тайёрлаган эдим. Бу тортга бир грамм ҳам шакар солмадим, лекин шунақа мазали чиқдики, тарифлашга тил ожиз!
Торт ширин чиқади ва бу шира фақат мева ҳисобига бўлади!
Нега шакарсиз? Чунки рафинадланган шакар организмга ҳеч қанақа фойда бермайди ва фақат бизни тезроқ қаритади😼
Тортни ширинлаштиришда АРАБ ХУРМОСИдан фойдаландим, лекин ўрнига МАГИЗ, ҚУРИТИЛГАН ЎРИК ёки шуга ўхшаш ширин қуритилган мевалардан ҳам фойдаланса бўлади.
Энди эса рецепт! Тайёрлаб кўринг ва фикр билдиринг.

ШАКАРСИЗ САБЗИЛИ ТОРТ

Массалиқлар:

  • 285 грамм данаксиз араб хурмоси ёки бошқа қуритилган ширин мева
  • Ярим стакан иссиқ сув
  • 3 та тухум
  • Ярим стакан эритилган сарёғ
  • 1 чой қошиқ ванилин экстракти
  • 285 грамм майда қирғичдан чиқарилган Сабзи (ёки 142 мл сабзи суви ва 142 грамм соковижималкадан чиққан майда сабзи қолдиқлари)
  • Бир ярим стакан Ун (сули уни, кассава уни ёки оддий ун)
  • 2 чой қошиқ Корица (долчин) упаси
  • Ярим чой қошиқ Мускат ёнғоғи упаси (бозорларда бор)
  • 3 чой қошиқ алюминсиз разрыхритель (ёки 1.5 чой қошиқ содани сиркада сўндириб солса ҳам бўлади. Ўзим 2 ч.қ. Cream of tartar ва 1 ч.қ. сода ишлатдим)
  • Ярим чой қошиқ денгиз тузи
  • 1 стакан енгил қовурилган Ёнғоқ (озгина ёғда иситилган ёнғоқ янаям мазали бўларкан) – хамирига солмадим, лекин солган яхши – бу торт мазачи ёнғоқ мазаси юилан жуда яхши чиқишади

Крем:

  • 142 грамм Араб хурмоси
  • 1/4 стакан иссиқ сув
  • 227 грамм Табиий крим чиз (ёки жуда қуюқ ёғли сметана)
  • 1 чой қошиқ қирилган лимон пўсти
  • Ярим чой қошиқ Ванилин экстракти
  • 1/8 чой қошиқ Туз (денгиз тузи)
  • 1 ош қошиқ Қаймоқ

Устига:

  • Товада ёғда қиздирилган Ёнғоқ (ёки бодом, магиз, пекан)

Тайёрлаш:

  1. Биринчи бўлиб духовкани ёқамиз. 180 С градусгача қиздирамиз. 23 см лик думалоқ қолип тагига пергамент тўшаймиз, пергаментни ёғлаймиз.
  2. 285 грамм хурмо устига ярим стакан иссиқ сув қуямиз. 10-15 дақ.юмшатамиз.
  3. Ошхона процессорига (таги кенг блендер) ивитилган хурмо, хурмо ивиган суви қўшиб паста ҳолига келтирамиз. Кейин устидан тухум, сарёғ, ванилин қўшиб паста ҳолига келтирамиз. 20 секундча аралаштирамиз.
  4. Алоҳида идишда қолган маҳсулотлар аралаштирилади. Устидан хурмо пастаси солинади. Аралаштирилади. Хамир тайёр.
  5. Қолипга қуйилиб 35-40 минут пиширилади. 2 соат совутилади.

Кремни тайёрлаш:

  1. 142 грамм хурмо устидан 1/4 стакан иссиқ сув қуйилади. 10-15 дақ. ивитилади. Кейин процесорда паста қилинади. Қолган крем массалиқлари қўшилади. Аралаштирилади. Крем тайёр.
  2. Совуган торт 2 га кесилиб керм суртилади. Устидан ёнғоқ сепилади. Совутгичда кечасига қолдирилади.
МУҲИМ:Бу торт совутгичда 8-15 соат турса мазаси яна ҳам ёқимлилашади.
Facebooktwitterredditpinterestlinkedinmail

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *