Гўзал қилувчи, Ёшартирувчи ва Терини таранглаштирувчи 11 Маҳсулот

Share

Қаришни тўхтатиб бўлмайди, лекин уни секинлаштириш мумкин.

Қуйидаги 11 маҳсулот қаришни секинлаштиради ва организмни ёшартиришга катта ҳисса қўшади.

1. Совуқ сиқимли Зайтун ёғи

Мунтазам равишда тоза зайтун ёғи истеъмол қилиб юриш терини гўзал қилади, терининг эластиклигини оширади ва тери қаришини секинлаштиради.

Совуқ сиқимли зайтун ёғи деганда зайтунларни қиздирмасдан ёки кимёвий ишлов бермасдан совуқ ҳолда сиқиб олинган ёғга айтилади.

2. Кўк чой

Кўк чой полифенол деб номланган антиоксидантларга ниҳоятда бой ҳисобланади. Полифенол эса терининг асосий оқсили ҳисобланган коллагенни ҳимоя қилади. Бу эса ўз навбатида терининг ёш кўринишига ёрдам беради ва тери қаришини кечиктиради.

Бир тадқиқотда қуёшда юзи куйган аёл таркибига кўк чой қўшилган кремдан фойдаланиб 8 ҳафтада тери эластиклигини тиклашга муваффақ бўлган.

3. Ёғли балиқ

Мунтазам равишда ёғли балиқ, масалан лолось балиғини истеъмол қилиб туриш терининг ёшроқ кўринишига ёрдам беради. Ёғли балиқда мавжуд бўлган астахантин антиоксиданти тери қаришини секинлаштиради.

12 ҳафта давомида астахантин ва коллаген истеъмол қилиш тери эластиклигини ниҳоятда ошириши тадқиқотлардан бирида исботланди.

4. Қора шоколад (камида 70%) ёки Какао

Қора шоколадда антиоксидантлар ниҳоятда кўп!

Аччиқ шоколаддаги флавонол деб номланувчи антиоксидантлар терини қуёш уришидан ҳимоя қилади. Аччиқ шоколад истеъмол қилиб турадиган инсонлар териси қуёш сабабли қизариб қолиши эҳтимоли анча паст бўлади ва бундай инсонлар қуёшда кўпроқ юрса ҳам тери саломатлиги яхшироқ бўлади.

Юқори флавонол таркибли какао истеъмол қилиб турувчи инсонлар териси силлиқ, таранг, эластик ва гўзал бўлади!

5. Сабзавотлар

Кўп сабзавотлар бета-каротин деб номланган моддага бой бўлади. Бета каротин эса терини вақтли қаришдан ва терини қуёш уришидан ҳимоя қилади. Бета каротинга энг бой сабзавотлар бу сабзи, қовоқ ва ширин картошка ҳисобланади.

Витамин С га бой сабзавотлар эса терида коллаген ҳосил бўлишини кучайтиради. Терида коллаген кўпайганида эса тери ёш кўринади ва тери силлиқлиги ниҳоятда ошади.

Витамин С га энг бой сабзавотларга яшил карам, булғори қалампири, помидор ва брокколи киради.

Бир тадқиқотда 700 дан ортиқ Япон аёлларининг тери эластиклиги ва тери саломатлиги ўрганиб чиқилади. Тадқиқотга кўра, яшил ва сариқ сабзавотларни кўп ейдиган аёлларда ажин миқдори ниҳоятда кам экани аниқланган. Бундан хулоса қилиш мумкинки, яшил ва сариқ сабзавотларни тез-тез истеъмол қилиб туриш терида ажин ҳосил бўлишининг олдини олар экан.

6. Зиғир уруғи

Зиғир лигнан ва Омега-3 га ниҳоятда бой маҳсулот ҳисобланади.

Бир тадқиқотга кўра, 12 ҳафта давомида зиғир ёки зиғир ёғи истеъмол қилиб юрган аёллар териси таранглашган ва силлиқлашган. Синаб кўрамизми?

7. Анор

Анор дунёдаги энг фойдали мевалардан бири ҳисобланади.

Анордаги антиоксидантлар миқдори ҳатто кўк чойникидан ҳам кўпдир.

Мунтазам равишда анор истеъмол қилиб туриш терида коллаген ишлаб чиқишини кўпайтиради, аёллик латофатини оширади, қуёшдан зарар кўрган терини тиклайди.

8. Авокадо

Авокадо теридаги ва организм ичидаги яллиғланишларни камайтиради ва умумий тери саломатлиги учун жуда фойдали ҳисобланади. Мунтазам равишда авокадо истеъмол қилиб туриш тери ДНКсини ҳимоя қилади.

9. Помидор

Помидор таркибидаги ликопинлар терини қуёш таъсиридан ҳимоя қилади ва ажинлар чуқурлигини камайтиради. Ликопинлар организмда яхши ўзлашиши учун помидорни соғлом ёғлар, масалан зайтун ёғи билан бирга истеъмол қилиш керак бўлади.

10. Зираворлар

Биз овқатларимизга қўшадиган кўп зираворлар ҳам тери саломатлиги учун жуда фойдали ҳисобланади.

Масалан, овқатларимизга долчин қўшиб истеъмол қилиб турсак, теримизда коллаген миқдори кўпаяр экан. Коллаген эса терини таранг қилиб туришга масъул моддадир, коллаген камайган тери афсуски ёш кўринмайди. Шундай экан, зираворларингиз қаторига долчинни қўшиб қўйишни унутманг.

Чили қалампиридаги капсаицин моддаси тери ҳужайраларини бевақт қаришдан ҳимоя қилади ва ёшартирувчи ҳусусиятларга эга ҳисобланади. Аммо чили қалампирини юзингизга сура кўрманг, балки овқатларингизга қўшиб истеъмол қилинг.

Бошқа зиравордаги, яъни Занжабилдаги гингерол моддаси юзга тушган доғларни камайтиради ва уларнинг олдини олади. Демак, ёш кўринишни истасангиз, овқатларингизга тез-тез занжабил қўшиб истеъмол қилиб туринг.

11. Суяк шўрваси ёки холодец

Узоқ қайнаган суяк шўрвасида коллаген миқдори жуда юқори бўлади. Коллаген эса нафақат тери учун балки суяк, тиш ва мускуллар учун ҳам ниҳоятда фойдали ҳисобланади.

Доимий равишда коллагенга бой суяк шўрвасини истеъмол қилиш терини таранглаштиради, тери эластиклигини оширади, ажинларни камайтиради ва умумий қаришни секинлаштиради.

Тадқиқотлардан билида 50 ёшдан ошган аёллар 12 ҳафта давомида коллаген, витамин С ва витамин Е истеъмол қилишган. Натижада уларнинг юзидаги ажинлар сезиларли даражада камайгани кузатилган!

Суяк шўрвасини тайёрлаш учун бутун товуқ ёки 700-1500 гр атрофида мол/қўй/балиқ суяклари керак бўлади. Суяк ёки суякли гўштни қозонга солиб, устидан пиёз, сабзи, сельдерей пойи, туз, бутун мурч доначалари ва массалиқларни қоплагунча етарли сув солинади. Шўрва қайноғига етказилади, сўнг олов пасайтирилиб, паст оловда 8 соатдан 24 соатгача қайнатилади. Мол суяклари 8 соатдан 72 соатгача, балиқ суяклари 6 соатдан 24 соатгача қайнатилади.

 

Facebooktwitterredditpinterestlinkedinmail

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *