Қора Седана ёғи Супермикробларни йўқ қилиши аниқланди!

Share

Қора седана (Nigella Sativa) уруғлари ва унинг ёғи устида бугунги кунгача юзлаб илмий тадқиқотлар олиб борилган. Бу тадқиқот хулосаларига кўра қора седана ва унинг ёғи ишонилмас даражадаги шифобаҳш ҳусусиятларга эга!

Қора седана ёғи қора седана уруғлари, яъни лотинчасига Nigella Sativa ўсимлиги уруғларидан сиқиб ажратилади. Қора седана уруғини қора кунжут, зира ёки бошқа зираворлар билан адаштирмаслик керак. Қора седана уруғи қаттиқроқ бўлади ва бироз аччиқ маза беради.

Қора Седана ёғи аксарият Супербактерияларни йўқ қилади!

Седана ёғи устида олиб борилган тадқиқотлар ичида энг шов-шувлиси бу антибиотик ва дорилар ҳам таъсир қилмайдиган баъзи бактерия турларини, яъни супербактерияларни седана ёғи ёрдамида йўқ қилиш мумкинлиги билан боғлаган тадқиқотдир.

Супербактериялар деганда дори ва антибиотиклар ёрдамида ҳам ўлдириш жуда қийин бўлган бактерия ва микроорганизмлар назарда тутилади. Мисол учун ОИВ (ВИЧ), туберкулёз, гонорея, кандида, малярия, грипп кабиларни қўзғайдиган бактерия ва вируслар штаммлари борган сари антибиотикларга ниҳоятда чидамли бўлиб боряпти ва супербактерия ва супервируслар юзага келяпти.

Жаваҳарлал Неру Тиббиёт муассасаси томонидан ўтказилган тадқиқот натижасига кўра антибиотикларга чидамли бўлган 144 хил бактерия штаммларидан 97 тасининг фаолияти қора седана ёғи ёрдамида тўхтатилишга эришилган (манба). Бу эса жуда катта натижа ҳисобланади! Дунё бўйича орегано ёғидан кейин фақатгина саноқли моддаларгина бундай кучли антимикробик натижаларни кўрсата олган.

Manba(lar):
Facebooktwitterredditpinterestlinkedinmail

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *