ШИРИН ИСМАЛОҚЛИ МАФФИНЛАР (Болалар учун)

Share

Ушбу исмалоқли маффинлар рецепт бўйича тайерланса жуда юмшоқ ва жуда мазали чиқади.

ИСМАЛОҚЛИ МАФФИНЛАР 

Массалиқлар:

  • 2 стакан ун (ундирилган буғдой уни ёки оддий буғдой уни)
  • 1 1/2 чой қошиқ Долчин (Корица)
  • 2 чой қошиқ  Калий Битартрат (Cream of Tartar) –  Разрыхритель ўрнига ишлатилади*
  • 1 чой қошиқ Ош содаси*
  • 1/4 чой қошиқ Денгиз Тузи
  • 1/2 стакан (120 гр) Сарёғ
  • 3/4 стакан Сут
  • 1/2 стакан Асал ёки Кленовый сироп (Maple syrup)**
  • 1 та катта Банан (пишиб кетгани)
  • 170 гр (6 oz) Исмалоқ кўкати
  • 1 та катта Тухум
  • 1 чой қошиқ Ванилин экстракти

* Рецептда 2 чой қошиқ разрыхритель ўрнига 2 чой қошиқ Калий Битартрат ишлатдим, сабаби разрыхритель таркибида алюмин мавжуд. Алюминнинг овқатимга аралашишини хоҳламадим. Истасангиз разрыхритель ишлатинг ёки рецептда умумий 2 чой қошиқ содани 3-4 чой қошиқ табиий олма/узум сиркаси билан сўндириб разрыхритель ўрнига ишлатинг.

**Мен рецептда асал ишлатдим. Асални қиздиришни истамасангиз, ўрнига шинни, кленовый сироп, хурмо сиропи ёки шунга ўхшаш ширинлаштирувчилардан фойдалансангиз бўлади.

Исмалоқли маффинлар тайёрлаш усули:

1. Духовкани ёқинг ва 180 С (350 F) гача қиздиринг.  Силикон маффин қолипларини ёғлаб тайёр қилиб қўйинг ёки маффин қолипига маффин қоғозларини солиб чиқинг.

2. Барча қуруқ массалиқларни битта идишга солиб, аралаштиринг (ун, калий битартрат, сода, туз, долчин). Унни аввал элаб олинса маффинлар яна ҳам юмшоқ чиқади.

3. Блендерга сут, асал, банан, тухум, ванилин солиб блендер ёрдамида бир хил масса бўлгунча аралаштиринг.

4. Сўнг блендердаги суюқ масса устидан исмалоқни солиб яна бир хил масса ҳосил бўлгунча блендерда аралаштиринг.

5. Ҳосил бўлган яшил суюқликни ун аралашмаси устига қуйинг ва аралаштиринг.

6. Хамирни қолипларга ҳар бири 3/4 қисми тўлгунча қуйиб чиқинг.

7. Маффинларни қизиб турган духовка печига солиб 22 дақиқа давомида пиширинг. Агар қолиплар стандарт қолиплардан кичикроқ бўлса, унда маффинлар тезроқ пишади.  Маффинлар пишган пишмаганини маффин ўртасига ёғоч чўпча тиқиб текширса бўлади. Агар чўп қуруқ чиқса, демак тайёр.

Ismaloqli Maffinlar Исмалоқли маффинлар Uzshifo Info

Ёқимли иштаҳа!

Бошқа фойдали мақолалар:

Соғлом Пишириқлар Тайёрлаш Сирлари: Массалиқлар қандай танланади?

ШАКАР ЎРНИГА НИМАЛАР ИСТЕЪМОЛ ҚИЛСА БЎЛАДИ? Зарарли ва Соғлом Ширинлаштирувчилар ҳақида батафсил

 

 

 

Facebooktwitterredditpinterestlinkedinmail

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *