Бундай усулда тайёрланган кабоблар жула юмшоқ ва мазали чиқади. Кабоб яхши чиқиши учун фақат мариновка эмас, балки пишириш усули ҳам тўғри бўлиши керак.
Қўй гўштидан юмшоқ кабоб тайёрлаш
Массалиқлар:
- Қўй гўшти (лаҳм) – 2 кг
- Ўсимлик ёғи – 70-80 гр
- Мурч – 1.5 чой қошиқ
- Кашнич уруғи – 1 чой қошиқ
- Зира – 1 чой қошиқ
- Пиёз – 2 та (250 – 500 гр)
- Киви – 1/4 та (25 гр)
- Туз – 2.5 чой қошиқ
- Саримсоқ – 1 та тишча (шартмас)
- Чили қалампири – 1/2 чой қошиқ (шартмас)
- Паприка – 1 чой қошиқ (шартмас)
- Душистый перец (Allspice) – 1/2 чой қошиқ (шартмас)
- Газланган минерал сув (гази кучли бўлиши керак) – 500 мл (шартмас)
Қўй гўштидан кабоб тайёрлаш усули:
1. Ўсимлик ёғига туз, мурч ва қолган зираворларни янги майдалаб соламиз. Зираворларни жуда майда қилмаймиз.
2. Гўштдан пленкалар олиб ташланади. Бундай пленкаларни бошқа овқатларга солинса бўлади, лекин кабоб учун тўғри келмайди.
3. Гўшт ёнғоқ катталигида майдаланади. Гўштни жуда катта тўғраманг, акс ҳолда ичи пишгунча усти қотиб кетади.
4. Пиёзни жуда майда тўғрамаймиз, ўртача қалинликда майдаланади. Майдаланган пиёз устига туз сепилади ва аралаштирилади. Сўнг гўшт устига солинади ва яна аралаштирилади.
5. Кивини майда тўғранг. 4 кг гўштга яримта киви, 2 кг гўштга 1/4 та киви ишлатилади. Ундан кўп ишлатилса гўшт жуда юмшоқ бўлиб (ириб) кетади.
6. Ўсимлик ёғи ва зираворларни гўштга қўшамиз ва яхшилаб аралаштириб, идиш қоқоғини ёпиб, совутгичга 10 соатга қўямиз. Тез пишириш керак бўлса, хона ҳароратида 2 соатга қолдирса бўлади. Агар пиширишгача 2 соатдан кўп вақт бўлса, кивини гўштга солмай туринг ва пиширишга 2 соат қолгандагина гўштга қўшиб аралаштиринг. Акс ҳолда киви гўштни жуда юмшатиб юбориши мумкин. 2 соатда эса етарлича юмшатади.
7. Кўпчилик кабоб мариновкасига газланган сув қўшади. Бундан мақсад гўштни юмшатишдир. Лекин қўй гўшти, айниқса янги қўй гўшти шундоғам нисбатан юмшоқ бўлади. Рецептдаги киви ҳам гўштни жуда яхши юмшатади. Гўштга минерал сув қўшилса гўштнинг мазаси сувга чиқиб кетади. Агар кабоб учун мол гўшти ишлатсангиз, газли сув қўшиш яхши фикр бўлиши мумкин, чунки одатда мол гўшти қаттиқроқ бўлади. Агар газли сув қўшсангиз, мариновка идиши қопқоғи яхшилаб ёпилиб мариновка қилиниши керак.
8. Кабоблар ўрта-баланд ёки баланд оловда пиширилади. Узоқ пишириш керак эмас, бироз қизарса бўлди (до легкой корочки). Пишираётганда олов кучайиб кетса сув сепиб турилади. Бунинг учун бўш пластик идиши қопқоғини тешиб, ичига сув солиб ишлатса бўлади. Пиширишнинг биринчи дақиқаларида гўштнинг сувлари оқиб кетмаслиги учун тўхтамасдан айлантирилиб турилади. Кабоблар жуда паст оловда пиширилса, пишгунча қотиб кетади ва юмшоқ бўлмайди.
9. Тайёр кабобларга сирка сепилади, лекин бу ихтиёрий. Майда тўғралган пиёзга сирка кўшиб кабоб билан тортиқ қилинг.
Ёқимли иштаҳа!