АУРА РОБОКЛИН: Уйингиз Ҳавоси Тоғ Ҳавосидек Тоза бўлишини Истайсизми? (Фойдали Реклама)

Share

Уйингиз ҳавоси тоғ ҳавосидек тоза бўлишини истайсизми? Ҳозирги кунда техника ва технология жадал ривожланиб бораётган бир даврда бунга эришиш анча осонлашди. Қандай қилиб дейсизми?

Ҳаво тозалиги – саломатлик гарови

Бизга сир эмаски шаҳар шароитида ҳаво ифлосланиши муаммоси жуда ўткир ҳисобланади. Нега деганда саноқсиз авто-транспортлар, саноат бинолари ва бошқалардан чиқадиган газ ва чиқиндилар биз нафас оладиган ҳавони доимий равишда ифлослантириб боради. Нафас олмасдан эса биз яшай олмаймиз. Шу сабабли бундай ҳаводан нафас олиб яшашдан бошқа иложимиз йўқ. Бу эса афсуски саломатлигимизга салбий таъсир кўрсатмасдан қолмайди.

Бунинг олдини олиш учун баъзи инсонлар тоза ҳаводан нафас олиш учун тоғларга ёки шаҳар четларига бориб бир неча кун дам олиб келишга ҳаракат қилишади. Бу эса бир йилда бир ёки бир неча мартагина амалга ошиши мумкин ҳолос. Бу дегани тоза ҳаводан ҳар куни баҳраманд бўлишнинг иложи йўқ эканда деган табиий саволни юзага келтиради. Тушкунликка тушишга ҳожат йўқ. Бунинг иложи бор!

Ҳар куни тоғ ҳавоси уйингизда!

Бугунги кунда истасангиз ҳар куни уйингизда тоғ ҳавосидек тоза ва кислородга бой атмосфера яратишингиз мумкин.

Қандай қилиб дейсизми?

Бунинг учун хонангизни азон ёрдамида кислородга бойитиб, махсус технология ёрдамида ҳаводаги чанглар ва зарарли моддаларни атиги ярим соат ичида тозалаб ташлашингиз мумкин. Қарабсизки кислородга бой ва тоза тоғ ҳавоси уйингизда! Бундай имкониятни кўриб беҳосдан яшасин технология деб юборгингиз келади!

Уйни кислородга бойитиш учун ишлаб чиқарилган мосламаларнинг турли туманлари мавжуд, аммо уларнинг аксарияти ҳаводан чанг ва зарарли моддаларни тортиб олмайди. Ҳар бир вазифани бажариш учун алоҳида мослама ҳарид қилиш эса ҳам молиявий томондан ҳам уй ҳажмини ҳам қисқартириши тайин. Шу сабабли сизни ҳам ҳаво тозалайдиган ҳам ҳавони тўйинтирадиган, шу билан бирга яна бир нечта вазифани бажарадиган мослама билан таништиргим келди.

Танишинг, супер робот келинчак!

Бу супер робот келинчак ниҳоятда чаққон, буйруғингизни сўзсиз бажаради ва чидамлилик борасида ҳар кимни орқада қолдириб кетади. Унинг қўлидан нималар келишини билсангиз эди, бу робот келинчакка қирқ ҳунар ҳам оз экан деб ҳайрон қолишингиз тайин. 

Робот келинчагимизнинг исми  – Аура Робоклин (Roboclean). Туғилган ватани – Германия. 

Йўқ йўқ, ҳаёлингизга одам қиёфасидаги қўрқинчли катта робот келмасин. Бу антиқа мослама бемалол уй бурчагингизга сиғади ва сизга беминнат ҳизмат қилишга доим тайёр туради. Энг асосийси, безарар ва фақат эзгуликка (тозаликка, саломатликка, вақт тежашга) ҳизмат қилади.

Roboclean - Робоклин

Бу мослама қуйидаги вазифаларни бажара олади:

  • Ҳавони тозалайди. Уй ҳавосидаги чанг ва зарарли моддаларни тортиб олиб, чангни ҳавога қайтариб чиқармайди.
  • Кислородни кўпайтиради. Ҳавони қисқа вақт ичида кислород билан тўйинтиради.
  • Ҳавони ҳавфсиз равишда дезинфекция қилади. Ҳаводаги микроорганизмларни азон ёрдамида йўқотади.
  • Гиламдаги аллергенларни йўқотади. Гилам ораларида йиғилиб қолган ва оддий чанг ютгичда тортилмайдиган чанг тўпламларини ва шу чангда яшайдиган аллергия ва бошқа касалликларга олиб келадиган микроорганизмларни (клещ ва бошқаларни) тортиб олади. 
  • Чангитмасдан қоқади. Кўрпа, матрассларни вибрация ёрдамида қоқади, аммо қоққанда чиқадиган чангни бир зумда, яъни қоққан заҳоти ютиб олади ва ичидаги сувга юборади. Бу дегани эса қоқиш давомида ҳавога умуман чанг чиқмайди ва оғир кўрпа тўшакларни ташқарига олиб чиқиб қоқишга ҳожат қолмайди.
  • Гилам ювиб беради. Гилам ва юмшоқ мебелларни ювади ва чиққан кирланган сувларни тортиб олади. Гилам ва мебел фақат тоза сувда ювилади. Ҳавотир олманг, бунда гиламингиз жиқ жиқ ҳўл бўлмайди. Намликнинг 85% қисми тортиб олинади ва қолган намлик 1-2 соатларда қурийди.
  • Ўзини тозалайди. Тозалаш ишларидан кейин мослама ўзини ўзи тозалай олади.
  • Ёмон ҳидларни тез йўқотади. Ҳавони ёмон ҳидлар ва ошхона ҳидларидан тозалайди.
  • Доғларни осон кетказади. Гилам ёки мебелдаги доғларни ювиб беради.
  • Ҳавони ҳушбўйлантиради. Истагингизга биноан ҳавога ҳушбўй ҳидлар таратади (ихтиёрий).
  • Ҳавога умуман чанг ва аллергия қўзғовчи моддаларни чиқармайди. Тозалаш жараёнида ҳавога ҳеч қандай чанг ва аллергенларни чиқармайди.
  • Чанг ютади. Аура Робоклин оддий чанг ютгич вазифасини ҳам мукаммал ва профессонал даражада бажара олади. Бу мосламанинг бошқа чанг ютгичлардан энг катта фарқи шуки, у ютилган чангнинг ҳеч қандай қисмини ҳавога қайтариб чиқармайди ва чангни жуда яхши тортади. 

Эҳҳе. Буларни кўриб, бу аҳир ҳақиқий техника мўжизасику деб юборишингиз табиий. Ўзим ҳам анчадан бери шу ёрдамчининг ҳизматларидан фойдаланиб келаман ва уни сизларга бемалол иккиланмасдан тавсия қила оламан. Ушбу ёрдамчини саломатлик ва тозалик учун ниҳоятда фойдали бўлган инвестиция деб ҳисоблайман. 

Шу ўринда савол туғилиши табиий. Бундай ғайритабий технология нарҳи осмон эмасми? Унинг нархи сифатига яраша, аммо ҳавотир олманг. Истасангиз ҳарид қилиб, бир йил давомида фоизсиз бўлиб тўлаш имкониятига эга бўласиз ёки истасангиз бир вақтда тўловни амалга оширишингиз ҳам мумкин бўлади. Бундай танловнинг мавжудлиги бундай технологиянинг оммабоп ва чўнтакбоп бўлишига ёрдам беради, деб ўйлайман. 

Яшасин тоза ҳаво, саломатлик ва тозалик!

Дунёга машҳур табобат султони Ибн Сино айтганларидек, агар дунёда чанг ва ғубор бўлмаганида инсон минг йил яшаган бўлар эди.

Сиз ва оила аъзоларингиз ҳар куни нафас олаётган ҳавонинг сифатини яхшилаш, уйингизда саранжомлик ва саришталик ишларини осонлаштириш, уй тозалигига сарфланадиган вақтни бир неча ўн баравар тежашни истасангиз бу мосламани ўзингиз бепул синаб кўришингиз мумкин.

Бунда мутахассислар расмий равишда уйингизга ташриф буюриб, мосламанинг қандай қилиб юқорида санаб ўтилган ишларни бажара олишини тушинтириб амалда бепул кўрсатиб ҳам беришади. Сиздан ҳеч қандай тўлов ёки мажбурият талаб қилинмайди. Агар сиз бу мосламани ҳарид қилишни истамасангиз, ҳеч қандай муаммо йўқ. Сиз бунга мажбур эмассиз. Агар ҳарид қилишга қарор қилсангиз, сизга 10 йиллик кафолат қоғози тақдим этилади. Унга кўра мослама 10 йил давомида бепул таъмирланиб берилиши мумкин бўлади. 

Roboclean бепул демонстрациясини истасангиз…

Бепул ва мажбуриятсиз демонстрация учун қуйидаги рақамга қўнғироқ қилишингиз мумкин (Тошкент): +998935344122

Ҳизматлар лицензияланган.

Кунингиз баракали, ҳавонгиз тоза бўлсин! 

Facebooktwittergoogle_plusredditpinterestlinkedinmail

1
Leave a Reply

avatar
1 Comment threads
0 Thread replies
0 Followers
 
Most reacted comment
Hottest comment thread
1 Comment authors
Nargiza Recent comment authors
  Subscribe  
Notify of
Nargiza
Guest
Nargiza

ХАРИД КИЛДИМ ВА ЖУДА МАМНУНМАН, ТАВСИЯНГИЗ УЧУН РАХМАТ