Туғилажак болаларда ADHD ва Диққат муаммолари Ривожланиши Эҳтимолини пасайтириш учун нима қилиш керак? (Др.Лендон Смит маслаҳатлари)

Share

Доктор Лендон Смит (Dr. Lendon Smith) маслаҳатларига кўра бўлажак фарзандларда диққат муаммолари мавжуд бўлиши эҳтимолини камайтириш учун фарзанд кўришни режа қилаётган аёл спиртли ичимликлар истеъмол қилувчи ёки диққат муаммолари мавжуд эркакка турмушга чиқмаслиги керак. Эр ва хотин тўй куни иккалови умуман спиртли ичимликлар ичмаслиги муҳим.

Фарзанд кўришни режа қилаётган жуфтликлар соғлом овқатланишни одат қилишлари лозим. Бу эрга ҳам аёлга ҳам тегишлидир.

Ҳомиладорлик рўй бермасидан ҳам олдин жуфтлик қуйидаги витамин ва минералларни мунтазам равишда истеъмол қилишлари керак (эр ҳам, хотин ҳам):

  • Фолат (Folate)
  • Цинк (Zinc)
  • Муҳим ёғ кислоталари (Essential fatty acids)
  • Магний (Magnesium)
  • Кальций (Calcium)
  • В витаминлари (B vitamins)

Ҳомиладорлик даврининг илк уч ойида ҳар куни 1000 мг, кейинги ойларда эса бола туғилгунча 5000 мг Витамин С (sodium ascorbate) истеъмол қилиш ҳомиладорликнинг осон ўтиши, болада аллергиялар ривожланиши эҳтимолинг пасайиши ва эмизишда муаммолар пайдо бўлиши эҳтимолини ниҳоятда камайтиради, деб тавсия қилади Доктор Фредерик Кленнер (Dr. Frederick Klenner).

Ҳомиладор аёл ҳомиладорлик даврида тахминан +13 кг вазн йиғиши керак (ундан кам эмас).

Соғлом сут манбаси бўлмаса, ҳомиладор аёл сигир сути ичмагани маъқул. Кальций учун Кунжут сути истеъмол қилса бўлади.

Ҳомиладор аёл доим бир ҳил овқатланмасдан турли ҳил массалиқлар истеъмол қилиши жуда фойдалидир.

Носоғлом ва қадоқланган маҳсулотларни истеъмол қилмаслик керак. Носоғлом маҳсулотларга мисоллар: кола, газли ичимликлар, шакар ва шакарли маҳсулотлар, конфет ва шакарли ширинликлар, колбаса-сосиска, маргаринда пиширилган нонлар ва пишириқлар, оқ ун маҳсулотлари, жевачка ва бошқа сунъий ширинлаштирувчилар ва ранглар қўшилган маҳсулотлар ва шу кабилар.

Фарзанд туғилгач, болани камида икки йил, ҳеч бўлмаса бир йил эмизиш бола учун ҳам она учун ҳам жуда фойдалидир. Она сути болани турли ҳил саломатлик муаммоларидан ҳимоя қилувчи мўжизадир. Она сути билан эмизилган болалар сунъий сут билан катта қилинган болаларга қараганда юқорироқ IQга эга бўлади, она сути билан катта бўлган болаларда жағ яхшироқ ривожланади. Узоқ эмизиш нафақат бола организми учун, балки боланинг психологик ҳолати учун ҳам фойдали, сабаби эмизилганда бола она билан кўпроқ вақт ўтказади. Бунда бола онаси олдида ўзини ҳимояда ҳис этади.

Бола қўлга ўрганиб қолишидан қўрқманг, бола онаси билан кўп вақт ўтказишни исташи бу жуда табиий ҳолатдир ва она тафтини ҳис қилиш бола учун фойдалидир. Эмизикли болаларнинг қорни жуда тез очади, шунинг учун болани соатга қараб эмас бола талабига кўра эмизиш керак. Боланинг руҳий саломатлиги учун нафақат она, балки отанинг ҳам ўрни катта. Боланинг ота билан тез-тез вақт ўтказиши, суҳбатлашиши бола учун жуда фойдали ва муҳимдир.

Агар болада қулоқ оғриқлари пайдо бўлса, демак эмизикли она истеъмол қилаётган маҳсулотлар орасида бола организми қабул қилмаётган маҳсулот бор. Бу кўпинча сигир сути бўлиб чиқади.

Др. Лендон Смит таъкидлашича, боладаги қулоқ оғриғини антибиотиклар билан эмас, безарарроқ усуллар билан даволаса бўлади. Болага антибиотиклар ичирилганда бола организмида Кандида, замбуруғлар ривожланиб, дисбиоз ва шунга ўхшаш бошқа ичак муаммолари пайдо бўлиши эҳтимоли ниҳоятда юқори бўлади. Болада инфекцияларни йўқ қилиш учун эмизикли она кўкрак учига витамин С порошогини суртиб қўйса, бола эмганда сут билан бирга витамин С ҳам истеъмол қилади. Витамин С эса иммунитетни оширади ва инфекцияларга қарши курашишга ёрдам беради.

Витамин С дозаси бир ойгача бўлган болаларга бир кунда 100 мг, 2 ойлик болаларга кунига 200 мг, …6 ойлик болага 600 мг/кунига, 1 ёшли бола – 1000 мг/кунига, 2 ёшли бола – 2000 мг/кунига.

Агар боланинг қитиғи жуда кучли бўлса, бола овозлар ва манзараларга ҳаддан ортиқ реакция қилса, бу болада кейинчалик диққат муаммолари (диққатни жамлай олмаслик – ADHD) пайдо бўлиши эҳтимоли мавжудлигини билдиради. Бундай бола ҳар куни 300-500 мг Магний истеъмол қилиши керак.

Ота-она болани ҳаддан ортиқ урушаверса, болага бақирса бу болада кейинчалик неврологик ва психик муаммолар пайдо бўлиши эҳтимолини оширади. Бола шўх бўлса ҳам, сокин бўлса ҳам унга яхши гапириш керак. Болага бир баравар буйруқ бериб сўроқ қилсангиз, икки баравар кўпроқ яхши гапириш керак. Бу жуда муҳим.

Бола 5 ёшидан сўнг ҳам кечаси сийиб қўяверса, бола еяётган маҳсулотлари орасидан қайсидир маҳсулот унинг организмига ёқмаяпти ёки бола организмида Магний миқдори ниҳоятда кам эканини билдириши мумкин.

Боланинг тирноқларида оқ доғларни кўрсангиз, билингки болада Цинк (Zinc) танқислиги мавжуд.

Агар боланинг териси ўта қуруқ бўлса ёки экземага мойиллиги бўлса, демак бола етарли муҳим ёғ кислоталарини истеъмол қилмаяпти.

Доктор Бен Феинголд кузатувларига кўра, Аспирин истеъмоли кўпчиликда диққат муаммолари, гиперактивлик, асабийлик кабиларни келтириб чиқаради. Шунинг учун болаларга аспирин (Ацетилсалициловая кислота) ичирманг.

Manba(lar):
Facebooktwitterredditpinterestlinkedinmail

Leave a Reply

avatar
  Subscribe  
Notify of