Қўлтиқ ости терлаши ва бадандаги нохуш ҳидларни кетказувчи 6 маҳсулот

Share

Одам терлаганда ажраладиган тер аслида ҳидсиз бўлади. Қўлтиқ ости терлаганда бадандан нохуш ҳидлар келишининг сабаби теридаги бактерияларнинг тер билан аралашиб кислоталар ҳосил қилишидир. Демак, терида нохуш ҳидлар пайдо бўлишининг сабаби бактериялар экан.

Кўп дезодорантлар таркибида алюмин бўлгани учун улар зарарли ҳисобланади, лекин бахтимизга ҳидлардан қутилишнинг бошқа самарали йўллари ҳам бор.

Қуйидаги муолажалар оёқ терлаши ёки тананинг бошқа қисмлари терлаши сабабли пайдо бўладиган нохуш ҳидлар билан ҳам самарали курашади.

Қўлтиқ ости ва бадандаги нохуш ҳидларни кетказувчи 6 маҳсулот

1. Табиий олма сиркаси

Табиий олма сиркаси теридаги бактерияларни нобуд қилиши ва тери pH даражасини пасайтириши ҳисобига бадандаги ҳидларни жуда тез кетказади. Табиий олма сиркаси ниҳоятда безарар бўлиб терини ачитмайди, лекин агар тери шикастланган бўлса ачиштириши мумкин. Олма сиркасининг фақат табиийсини танланг. Табиий олма сиркаси олмадан тайёрланади.

Қўлтиқ ости ҳидидан қутилиш учун пахта бўлагига бироз олма сиркаси шимдиринг ва қўлтиқ остига қўйиб, 5 дақиқага қолдиринг. Сўнг сув билан ювиб ташланг. Бу муолажани ванна қабул қилаётганда қилсангиз ҳам бўлади.

2. Лимон суви 

Лимон суви ҳам бадандаги ёмон ҳидлардан қутилишга ёрдам беради. Бунинг учун лимон бўлагини қўлтиқ остига суртинг. Лимон суви терини ачиштирмаслиги учун бритва ишлатгандан кейин терига лимон теккизманг, сабаби бритва терига микро шикастлар еткизган бўлиши мумкин ва бундай бўлса табиийки тери ачишади. Шикастланмаган тери эса ачишмайди.

3. Ош содаси

Ванна олишдан олдин лимон суви ва ош содасини бирга аралаштириб паста ҳосил қилинг ва қўлтиқ остига 5-10 дақиқага суртинг. Сўнг сув билан ювиб ташланг. Ванна олиб бўлгач, терини яхшилаб қуритиб қўлтиқ остига ош содаси ва жўхори крахмали аралашмасини суртиб қўйинг. Бу муолажани ҳафтада 3-4 марта амалга оширинг.

4. Ундирилган буғдой (яшил буғдой ўти)

Ундирилган буғдойнинг яшил қисмининг сувини сиқиб олинг. 2 чой қошиқ ундирилган буғдой сувини 1 стакан сув билан аралаштириб ичинг. Бу аралашмани эрта тонгда оч қоринга ичинг. Мунтазам равишда ундирилган буғлой сувини истеъмол қилиш бадандаги ёмон ҳидлардан ҳалос этади.

5. Розмарин кўкати

Розмарин таркибида хлороффил ва ментол мавжуд бўлгани учун бу кўкат бадандаги ёмон ҳидлардан ҳалос бўлишга ёрдам беради. Бунинг учун ярим стакан қуритилган розмарин барглари устига 4-5 стакан қайноқ сув қуйинг ва 10-15 дақиқа дамланг. Бу дамламани ваннангизга қуйинг ва шу сувда 15 дақиқа ванна олинг. Бу муолажани ҳар куни амалга оширсангиз сиздан ҳеч ёмон ҳид келмайдиган бўлади.

6. Чой дарахти ёғи (Tea tree oil)

Чой дарахти ёғи антибактериал ва антисептик ҳусусиятлари туфайли бадандаги ёмон ҳидлардан ҳалос қилади. Бунинг учун 2-3 томчи чой дарахти ёғини 2 чой қошиқ сув билан аралаштириб қўлтиқ остига суртинг.

Manba(lar):
Facebooktwitterredditpinterestlinkedinmail

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *