Сулили (Овсянкали) Вафли тайёрлаш – Унсиз, Буғдойсиз

Share

Ушбу вафлилар унсиз тайёрланади. Бунинг учун бизга сули (овсянка) ва блендер керак бўлади.

Донлардаги микроэлементлар яхши ўзлашиши учун донларни яхшилаб ивитиб кейин пиширган яхши. Шунинг учун сули ва сутни кечасига ивитиб тайёрлаб кўринг. Мен ундириб қуритилган сулидан фойдаланганим учун ивитиб ўтирмадим. Кейинги сафар ивитиб кейин пишириб кўраман.

Айтганча, ивитилмаган ёки ундирилмаган донлар кўп ейилса тишлар бузила бошлайди.

Сулили (Овсянкали) Вафли – Буғдойсиз, Унсиз 

Массалиқлар:

  • 1.5 стакан Овсянка (Сули, Геркулес)
  • 1 стакан Сут
  • 2та катта Тухум
  • 2 ош қошиқ Кленовый сироп, Асал ёки 2 дона юмшоқ данаксиз араб Хурмоси
  • 0.5 чой қошиқ Туз
  • 1 чой қошиқ Ванилин экстракти (исталса)
  • 1/4 чой қошиқ Ош Содаси ва 2 чой қошиқ Табиий Олма Сиркаси (сўндирилади)

Сулили вафли тайёрлаш:

  1. Блендерга сули ва сут солинади. Яхшилаб аралаштирилади. Сули ва сут аралашиб суюқ ҳолга келиши керак.
  2. Кейин тухум, сироп, туз ва ванилин қўшилиб яна аралаштирилади.
  3. 1/4 чой қошиқ ош содаси 2 чой қошиқ олма сиркаси билан сўндирилиб блендерга солинади. Аралаштирилади.
  4. Эритилган сарёғ қўшилади ва яна аралаштирилади.
  5. Қизиб турган вафли қолипи ёғланади. Хамир қуйилади, вафли қолипининг иккинчи қисми билан ёпиб ағдарилади. 1-2 дақиқада вафли пишади. Вафлини вафли қолипи инструкциясига вараб пиширинг.
  6. Иссиғида тортиқ қилинг. Ортиб қолганини эса музлатсангиз бўлади.

Ёқимли иштаҳа!

 

0 0 vote
Article Rating
Facebooktwitterredditpinterestlinkedinmail
Subscribe
Notify of
guest
0 Comments
Inline Feedbacks
View all comments