Саримсоқнинг Фан билан Исботланган 7 Фойдаси!

Share

Саримсоқ зиравор сифатида деярли барча миллат ошхоналарида кенг ишлатилади. Саримсоқ фойдалилик жиҳатидан куркумадан кейин иккинчи ўринда туради ва Супер озуқа ҳисобланади. Ҳозирги кунгача саримсоқ устида олиб борилган илмий тадқиқотлар сони нақ 6100 тадан ошиб кетади.

Тадқиқотларнинг барчаси эса бизга бир ҳақиқатни ошкор қилади. Саримсоқ пиёзни мунтазам истеъмол қилиш дунё бўйича энг кўп ўлим келтириб чиқарувчи асосий 4та сабабдан ҳимоя қилар экан. Булар эса юрак касалликлари, инсульт, саратон (рак) ва инфекциялардир.

Шундай экан, саримсоқни кундалик таомномамизга киритиш биз учун жуда фойдали бўлар экан. Бунинг устига, саримсоқ нисбатан арзон маҳсулот ҳисобланади. Уни ўстириш ва етиштириш ҳам жуда осон!

Саримсоқнинг Фан билан Исботланган 7 Фойдаси!

Саримсоқнинг фойдалари жуда кўп. Ҳозирда улардан 7 таси фан билан исботланган.

1. Юрак касалликларидан химоя қилади

2016 йилда Journal of Nutrition журналида чоп қилинган илмий мақолага кўра саримсоқни мунтазам истеъмол қилиш юракка қон етказиб берувчи артерияларнинг деворига бириккан ёғли бирикмаларни камайтиради ва юрак саломатлигига ижобий таъсир кўрсатади.

Бу тадқиқотда 55 нафар 40-75 ёш атрофида бўлган беморлар иштирок этишган. Бу беморлар тадқиқот давомида саримсоқ экстрактини мунтазам истеъмол қилишган, бу эса уларнинг артерияларини қоплаган ёғли бирикмаларнинг камайишига ва янги ёғли қопламалар ҳосил бўлмаслигига ёрдам берган.

Хулоса қилиб айтганда, саримсоқ юрак касалликларининг бошланғич этапларида касалликни тузатиши ва атеросклероз касаллигининг ривожланишини секинлаштириши мумкин экан.

2. Саратондан ҳимоя қилиши мумкин

Бир неча тадқиқотлар мунтазам равишда саримсоқ истеъмол қилиш саратон билан касалланиш эҳтимолини ниҳоятда пасайтиришини кўрсатади. Саримсоқ айнан ошқозон, қизилўнгач, ошқозон ости бези ва кўкрак саратони билан касалланиш эҳтимолини бир-неча баравар пасайтиради.

Францияда ўтказилган тадқиқотга кўра мунтазам равишда саримсоқ ва пиёз истеъмол қилиш кўкрак саратонига йўлиқиш эҳтимолини пасайтирар экан.

Сан-Францискода ўтказилган тадқиқотга кўра эса мунтазам равишда саримсоқ истеъмол қилиш саратоннинг энг ҳавфли турларидан бири бўлган ошқозон ости бези саратонига чалиниш эҳтимолини 54% га камайтирар экан.

Умумий қилиб айтганда, саратонга чалиниш эҳтимолини камайтириш учун саримсоқни мунтазам равишда истеъмол қилиш жуда фойдали бўлар экан.

3. Юқори қон босимини меъёрга келтиради

Тадқиқотлардан бирида қон босими тушиши қийин бўлган 50 та бемор саримсоқ экстрактини кунига 4 та капсула (960 мг) миқдорида уч ой давомида истеъмол қилишгач, уларнинг қон бомими меъёрга кела бошлаган. Бунга сабаб эса саримсоқдаги полисулфидлар қон томирларини очади ва кенгайтиради, натижада эса қон босими меъёрга келади.

4. Шамоллаш ва инфекцияларнинг олдини олади

Саримсоқдаги аллицин моддаси инфекцияларни йўқ қилади.

Тадқиқотлардан бирида шамоллаш сезонида, яъни Ноябрь ва Февраль ўрталарида бир гуруҳ инсонларга мунтазам равишда саримсоқ едириб борилган. Иккинчи гуруҳ эса саримсоқ истеъмол қилмаган. Натижада, саримсоқ истеъмол қилиб юрган инсонлар деярли шамолламаган, касал бўлишса ҳам жуда тез тузалишган. Саримсоқ емаган инсонлар эса кўпроқ шамоллаган (common cold).

5. Соч тўкилишининг олдини олади

Туркиядаги Мазандаран Тиббиёт Фанлари Университетида олиб борилган клиник тадқиқотга кўра алопеция, яъни соч тўкилиши муаммоси бор инсонлар бошига икки маҳал саримсоқ гелини 3 ой давомида суриб юриш соч тўкилишини камайтирар экан.

Соч тўкилишининг олдини олиш учун саримсоқни майдалаб зайтун ёки кокос ёғида бир неча кун совуқ жойда тиндирилади. Сўнг сузиб олиниб, ёғи бошга суриб юрилади. Бу муолажа аёллар учун ҳам эркаклар учун ҳам фойдали ҳисобланади. (манба)

6. Асаб ва мия учун фойдали

2011 йил тадқиқотига кўра саримсоқ экстракти асаб толаларини ҳимоя қилади. Шунингдек, саримсоқ Дементия ва Алцгеймер билан касалланган инсонлар учун ҳам жуда фойдали ҳисобланади.

7. Диабет учун фойдалидир

Саримсоқ истеъмол қилиб юриш қондаги шакарни меъёрга келтиради ва қонф айланишини яхшилайди.(манба)

Диабетга чалинган каламушларга саримсоқ едириб борилганида каламушларнинг кондаги шакар миқдори ва холестерин миқдори анча меъёрга келган.(манба)

Хулоса

Саримсоқ шубҳасиз жуда фойдали зиравордир, аммо уни ҳам тўғри истеъмол қилиш керак. Саримсоқни қандай қилиб истеъмол қилсак яна ҳам фойдали бўлади? Бунинг ҳам ўз сирлари бор.

Бу ҳақида кейинги мақолада билиб олишингиз мумкин:

Саримсоқни тўғри истеъмол қилишни ўрганамиз!

5 1 vote
Article Rating
Facebooktwitterredditpinterestlinkedinmail
Subscribe
Notify of
guest
0 Comments
Inline Feedbacks
View all comments