Саримсоқни тўғри истеъмол қилишни ўрганамиз! Ферментланган Саримсоқ!

Share

Саримсоқ шубҳасиз жуда фойдали маҳсулот, лекин уни ҳар доим ҳам хоҳлаган пайтимизда истеъмол қилолмаймиз. Нега деганда саримсоқ истеъмолидан кейин саримсоқ еганимизни атрофдаги ҳамма билиб олади! Саримсоқ ҳиди гул ҳидига ўхшамайдида.

Саримоқ ҳиди сизни саримсоқ ейишдан тўхтатмасин. Саримсоқни ҳидини камайтирган ҳолда унинг фойдалилик даражасини бир неча марта ошириш мумкинлигини биласизми?

Саримсоқ инфекциялар билан яна ҳам самарали курашиши учун 

Агар инфекциялар билан курашмоқчи бўлсангиз, саримсоқни хомлигича истеъмол қилганингиз яхши. Бунинг учун саримсоқни эзиб бир неча дақиқага қолдиринг. Шундай қилсангиз, эзилган саримсоқдаги Алиин моддаси Алицин моддасига айланади. Алицин моддаси эса инфекциялар билан самарали равишда курашади.

Саримсоқда алицин моддаси ҳосил бўлиши учун саримсоқни эзиш керак. Демак, саримсоқни бутунлай ютгандан кўра уни эзиб бир неча дақиқага қолдирсак унинг инфекциялар билан курашиш кучи ҳам бир неча баравар ошар экан!

Ферментланган саримсоқ – кони фойда!

Саримсоқ ҳидини камайтириб унинг фойдали ҳусусиятларини яна ҳам ошириш учун саримсоқни ферментлаш керак!  Ферментланган саримсоқ хом саримсоққа нисбатан бир-неча баравар фойдалироқ бўлади!

1-усул: Қора Саримсоқ тайёрлаш

Саримсоқни илиқ муҳитда ферментлаб қора саримсоқ тайёрлашингиз мумкин.

Қора саримсоқ хом саримсоқдан ҳам фойдалироқдир. Қора саримсоқ бу саримсоқнинг илиқ муҳитда аста-секин ферментланган кўриниши ҳисобланади.

Қора саримсоқ тайёрлаш учун мультиваркадан фойдаланишингиз мумкин. Мультиварка қозонига бутун саримсоқ бошларини жойлайсиз, сўнг қопқоқни ёпиб 60-80 C (яъни, иссиқ эмас, илиқ) ҳароратда 3-4 ҳафта ферментлайсиз. Бу вақт давомида саримсоқ қораяди, шунда уни совутгичга кўчирасиз.

Қора саримсоқ ниҳоятда фойдали бўлиб, у мия саломатлиги, юрак саломатлиги, ошқозон-ичак саломатлиги ва иммунитет учун ниҳоятда фойдалидир.

2-усул: Саримсоқни Тузли Сувда ферментлаш

Истасангиз, саримсоқни тузли сувда ҳам ферментлашингиз мумкин.

Бунинг учун 1 литрлик банкани тозаланган хом саримсоқ тишчалари билан тўлдирасиз. Сўнг устидан тузли сув қуясиз. Тузли сув тайёрлаш учун 1 ош қошиқ тузни 4 стакан сувда эритасиз. Идиш қопқоғини ёпасиз ва саримсоқли илишни хона ҳароратида 1 ҳафтага қолдирасиз. Бунда идишни ҳар куни бир неча марта силкийсиз ва қопқоқни очиб ҳавосини чиқариб турасиз. 1 хафта ўтгач идишни совутгичга жойлайсиз. Саримсоқ камида 30 кун ферментланиги керак. Уксус қўшиш мумкин эмас! Уксус қўшсангиз, саримсоқ ферментланмайди!

Оз-оз — бўлар соз! 

Ферментланган саримсоқ ва қора саримсоқ оддий хом саримсоқдан ҳам фойдалироқ хисобланади. Улар организмни яхши тозалайди, шунинг учун оз миқдорда истеъмол қилиб борилиши керак. Бирданига кўп истеъмол қилинса, организм шошиб қолади ва детокс (яъни тозаланиш) белгилари кучли бўлади. Организм тез тозаланаётганда инсон ўзини яхши ҳис қилмаслиги мумкин. Шунинг учун саримсоқни кичик миқдорда ва доимий равишда истеъмол қилиб борилиши керак.

Ферментланган саримсоқни ўзини чайнасангиз бўлади. Истасангиз, овқат билан бирга истеъмол қилсангиз ҳам бўлади. Уни салатларга, ҳуммус ёки пишлоқларга ҳам қўшса фойдали бўлади.

Саримсоқли соус тайёрлаш учун ферментланган саримсоқ, бироз ёғ, туз ва лимон сувини блендерда аралаштиринг.

Хом ва ферментланган саримсоқнинг фойдалари ҳақида ушбу мақолада билиб олишингиш мумкин: “Саримсоқнинг Фан билан Исботланган 7 Фойдаси!

5 2 votes
Article Rating
Facebooktwitterredditpinterestlinkedinmail
Subscribe
Notify of
guest
0 Comments
Inline Feedbacks
View all comments