Саратон касаллиги (Рак) ЭНГ асосий сабаблари 3та экан

Share

Билл Хендерсон ва Эндрю Сколбергнинг “Саратондан қутилинг” китобида ёзишича, организмда саратон касаллиги (рак) келиб чиқишининг энг асосий сабаблари учта экан:

  1. Тиш илдизига қўйилган пломбалар ва жағдаги инфекциялар
  2. Доимий эмоционал стресс
  3. Нотўғри овқатланиш

1-сабаб: Тиш илдизига қўйилган пломбалар ва жағдаги инфекциялар

3500 та саратон касаллиги билан оғриган беморларнинг 70-80% ида тиш илдизида пломба борлигига гувоҳ бўлдим, дейди муаллиф. Бу тишлар олиб ташланганида бемор ҳолати тез орада яхшиланишни бошлаган. Пломбаланган тиш илдизидан қутилган 100% беморларда яхшиланиш кузатилган.

Тиш нерви олиб ташлангач, бундай тиш ўлик тиш ҳисобланади. Бундай тишнинг илдизидаги бўшлиқ пломба билан тўлдирилганида, бу илдиз вақт ўтиб инфекцияларнинг маконига айланади. Иммунитет кучли бўлса, бу инсоннинг умумий соғлиғига таъсир кўрсатмайди. Аммо борган сари доимий курашдан чарчаган иммунитет панд бера бошлаши мумкин.

Ақл тиши олиб ташланганда тиш билан боғланган тўқималар тўлиқ олиб ташланмаса, у жой яхши битмайди ва милк остида бўшлиқ ҳосил бўлади. Бу бўшлиқ ўз навбатида йиллар давомида ҳар хил инфекциялар ўчоғига айланади. Инфекциялар билан тинимсиз курашаётган иммунитет тизими эса борган сари заифлашади.

Тинимсиз кураш режимидаги иммунитетга стресс ва нотўғри овқатланиш каби сабаблар қўшилса, одам организми ниҳоят бундай юкка дош бера олмай қолади.

Иммунитет оғиз бўшлиғидаги инфекциялар билан кураша олмай қолганида, инфекция қон тизимига аралашиб саратоннинг ҳар хил турларини келтириб чиқариши мумкин.

1900 йилларда яшаб ўтган тиш шифокори Вестон Прайс пломбаланган тиш каналлари ниҳоятда ҳавфли эканини аниқлаб, исботлаган эди. Доктор Прайс пломбаланган тиш канали турли туман соғлиқ муаммоларини, жумладан, артрит, саратон, глаукома, диабет ва бошқаларни келтириб чиқаришини исботлаган.

Бунинг учун доктор В.Прайс касалланган инсон тишини олиб, ўша тишни қуён териси остига кўчирган. Ўша қуён касалланган инсон қандай касаллик билан оғриган бўлса, тез орада ҳудди ўша касаллик билан касалланган. Бу эксперимент юзлаб амалга оширилган ва натижа ҳар сафар бир хил бўлиб чиқаверган. Агар пациент артрит билан касалланган бўлса, қуён ҳам тез орада артрит билан касалланган. Агар саратон бўлса, қуёнда ҳам саратон пайдо бўлган. Глаукома бўлса, қуёнда ҳам глаукома пайдо бўлган. Тишнинг асл эгасида қандай касаллик бўлса, қуёнда ҳам ўша касаллик пайдо бўлган.

Замонамизнинг биологик тиш шифокорларидан бўлган Др.Хаггинс ва Др.Леви 5000дан ортиқ пломбаланган каналли тишларни лабороторияда текшириб, бундай тишлардаги токсинлар ботулизм токсинидан ҳам зарарлироқ эканини аниқлашган.

Бундан хулоса қилиш керакки, оғиз бўшлиғи саломатлиги ниҳоятда муҳим экан. Демак, саратоннинг олдини олишнинг биринчи шарти бу оғиз бўшлиғи саломатлигига катта эътибор беришдир. Акс ҳолда, бу бизга жуда қимматга тушиши мумкин.

2-сабаб: Доимий эмоционал стресс

Саратон билан касалланган беморларнинг ярмидан кўпининг ҳаётида эмоционал шок, психологик травма ёки доимий стресс мавжуд бўлганига гувоҳ бўлиш мумкин.

Стресс ва сиқилиш ҳаётимизда доимий бўлиб қолмаслиги учун бундай ҳолат билан курашиш керак. Бунинг йўллари кўп. Муаллиф (Билл Хендерсон) бунинг энг осон йўли сифатида Др.Бредли Нельсоннинг “Эмоцияларни кодлаш” ( “The Emotion Code” by Dr. Bradley B. Nelson) китобини ўқишни тавсия қилади.

3-сабаб: Нотўғри овқатланиш

Нотўғри овқатланиш рак касаллиги келиб чиқиш сабабларининг энг асосийси деса ҳам бўлади. Маргарин, рафинадланган шакар, гормонли озуқалар, жўхори сиропи, сунъий қўшимчалар, сақловчи моддалар саломатликни аста секин издан чиқаради. Бунга стресс ва тиш муаммолари қўшилса, ана муаммо.

Саратон билан касалланган беморлар қуйидаги диетага амал қилишлари муҳим:

  • Шакар ва шакарли маҳсулотлардан воз кечиш
  • Унли маҳсулотлардан воз кечиш
  • Рафинадланган маҳсулотлардан воз кечиш
  • Балиқ ва гўштни тузалгунча истеъмол қилмай туриш
  • Сутли маҳсулотларни истемол қилмай туриш (фақат Творог ва Зиғир аралашмаси мумкин)
  • Дорисиз ўстирилган мева сабзавотлардан кўпроқ истеъмол қилиш

Facebooktwitterredditpinterestlinkedinmail

Leave a Reply

avatar
  Subscribe  
Notify of