Бу сеҳрли ичимликни тайёрлаш учун сизга блендер ҳам мева суви чиқарадиган мослама ҳам керак бўлмайди. Уни тайёрлаш учун атиги 2 дақиқа кетади.
Кайфиятсиз ва ҳолсиз юрибсизми? Унда бу ичимликни синаб кўринг. Бу ичимлик организмни тозалайди, иммунитетни кўтаради, инсонга энергия ва куч-қувват беради.
Бу ичимликни универсал ичимлик деб атаса ҳам бўлади, чунки у организмдаги яллиғланишлар ва шамоллашларни ҳам тузатади.
ОРГАНИЗМ ТОЗАЛОВЧИ ва ИММУНИТЕТ КЎТАРУВЧИ “ДЕТОКС” ИЧИМЛИГИ
Массалиқлар:
- 1 стакан илиқ ёки иссиқ сув
- 2 ош қошиқ Табиий олма сиркаси ёки узум сиркаси
- 2 ош қошиқ Лимон суви
- 1/2 чой қошиқ Қуритилган занжабил
- 1/4 чой қошиқ Долчин (Корица)
- 1 чимдим Кайен аччиқ қалампири (Кайенский перец)
- 1 чой қошиқ табиий Асал
Тайёрланиши:
Барча массалиқларни аралаштириб, нонушта ёки тушликдан 30 дақиқа олдин ичилади.
Manba(lar):