ҲОМИЛАДОРЛИК ДАВРИДА ОВҚАТЛАНИШНИНГ ОЛТИН ҚОИДАЛАРИ

Share

Ҳомиладорликнинг осон кечиши ва қориндаги боланинг тўғри ривожланиши учун ҳомиладор аёл тўғри овқатланишга катта аҳамият бериши ниҳоятда муҳимдир.

Ҳомиладорлик даврида овқатланишнинг олти қоидаси бор.

1-қоида: ИККИ КИШИ УЧУН ОВҚАТЛАНМАНГ

Ҳомиладорлик пайтида кўп овқат ейиш эмас, кам бўлса ҳам лекин озуқавий қиймати юқори бўлган маҳсулотлар истеъмол қилиш фойдалидир.

2-қоида: ЕТАРЛИ ФОЛАТ ИСТЕЪМОЛ ҚИЛИНГ

Фолат бу витамин В9 дир. Ҳомиладорлик даврида етарли фолат истеъмол қилиш ниҳоятда муҳим. Организмда Фолат етарли бўлмасамаса, чақалоқда туғма нуқсонлар пайдо бўлиши эҳтимоли катта бўлади.

Фолат боланинг мияси, калла суяги ва умуртқасининг тўғри шаклланишида катта роль ўйнайди.

Фолат деганда фолий кислотаси тушунилмайди. Фолий кислотаси бу фолатнинг синтетик кўриниши бўлиб, ҳамманинг организми ҳам фолий кислотасини ўзлаштира олмайди. Фолий кислотаси эмас, айнан Фолат истеъмол қилиш сиз учун фойдалироқ бўлади.

Фолатнинг табиий ва осон ўзлашадиган формаси яшил кўкатларда мавжуд.

Ҳомиладор аёлларга куни 600-800 мкг Фолат истеъмол қилиш тавсия қилинади.

Фолатнинг етарли истеъмоли айниқса ҳомиладорликнинг илк ойларида ниҳоятда муҳим. Ҳомиладорликни режалаштираётган бўлсангиз, камида 3 ой олдин ҳар куни 800-1200 мкг фолат ёки фолатга бой озуқаларни мунтазам истеъмол қилишни бошланг.

Фолат ҳақида батафсил: “Ҳомиладор аёл етарли фолат (витамин В9) истеъмол қилиши қай даражада муҳим?”

3-қоида: ЕТАРЛИ ТЕМИР ИСТЕЪМОЛ ҚИЛИНГ

Ҳомиладорлик пайтида темир етишмаслиги онада анемияни пайдо қилади. Анемия эса аёлнинг ҳолсиз ва нимжон бўлишига сабаб бўлиши мумкин. Онадаги анемия она қорнидаги чақалоқнинг вазнининг жуда кам бўлиши, боланинг муддатдан олдин туғилиши, ҳатто боланинг қориндаги ўлимига ҳам сабаб бўлиши эҳтимолини пайдо қилади. Шу сабабли, темирга бой озуқаларни мунтазам истеъмол қилиш ҳомиладор аёллар учун муҳим. Анемиянинг олдини олувчи баъзи табиий озуқалар: қўй жигари, мол тили, гречка, анор ва анор суви, лавлаги.

Кунига 30 мг темир истеъмол қилиш тавсия қилинади.

4-қоида: ЕТАРЛИ РУХ (ЦИНК) ИСТЕЪМОЛ ҚИЛИНГ

Ҳомиладорлик даврида фолат ва темир каби рух (цинк) ҳам муҳим ўринни эгаллайди.

Ҳомиладор аёлларга кунига 11мг цинк истеъмол қилиш тавсия қилинади.

Рух (цинк)га бой озуқалар:

  • Қовоқ уруғи: 100гр қовоқ уруғида 10.3 мг цинк мавжуд
  • Ҳинд ёнғоғи: 100 гр ҳинд ёнғоғида 5.6 мг цинк мавжуд бўлади
  • Мол гўшти: 100 гр мол гўштида 5.5 мг цинк мавжуд
  • Исмалоқ: 100 гр исмалоқда 0.8 мг цинк мавжуд

5-қоида: ЕТАРЛИ КАЛЬЦИЙ ИСТЕЪМОЛ ҚИЛИНГ

Ҳомиладор аёллар ҳар куни 1000 мг кальций истеъмол қилишлари тавсия қилинади.

Ҳомиладорликда кальций моддасининг аҳамияти ҳеч кимга сир эмас. Кальцийни фақат сут маҳсулотлари эмас, балки бошқа маҳсулотлардан ҳам олиш мумкин. Кальцийга бой маҳсулотларга кунжут, бодом, брокколи, райҳон, ёнғоқ ва уруғлар киради.

Ҳозирги кунда сут маҳсулотлари кўпчиликда саломатлик муаммоларини келтириб чиқаряпти. Бунга сабаб, сифатсиз сут манбаларидан олинган сутдир. Ҳомиладор аёллар пастеризация қилинган сутдан узоқ бўлганлари яхши. Яйловда ёки яшиллик билан боқилган ҳайвонлар сути сифатли сут манбалари ҳисобланади. Фабрикаларда сунъий шароитларда боқиладиган ҳайвон сутларининг сути эса сифатли ҳисобланмайди.  Сифатли сут истеъмол қилиш имкониятингиз бўлса, бундай сутдан қатиқ қилиб ичиш сиз учун жуда фойдали бўлади. Афсуски, ҳаммага ҳам сифатли манбадан сут ичиш насиб қилавермайди. Бу муаммо айниқса шаҳарларда авж олган.

Сиз сутини ичаётган сигирни шахсан танимасангиз ёки унинг қандай шароитларда боқилишини билмасангиз, яхшиси кальцийни бошқа фойдали маҳсулотлардан олганингиз яхши. Масалан, кунжутдан кальцийга бой Кушжут сути тайёрлаб ичсангиз бўлади. Кунжутдаги кальций миқдори сутдаги кальцийдан бир неча марта юқори бўлади. Кунжут сути тайёрлаш учун 1 стакан кунжутни кечаси тоза фильтрланган сувда ивитинг. Эрталаб яхшилаб чайиб, сувини тўкиб ташланг. Ювилган кунжут устига 3 стакан сув қуйиб, 1дона данаксиз араб хурмоси қўшинг, сўнг блендерда аралаштириб 4 қават дока орқали сузиб олинг.

6-қоида: ЭРИМАЙДИГАН ТОЛАЛАРНИ ЕТАРЛИ ИСТЕЪМОЛ ҚИЛИНГ

Эримайдиган толалар сабзавот ва меваларда катта миқдорда мавжуд бўлади. Эримайдиган толаларга клетчатка, лигнан кабилар киради. Эримайдиган толаларнинг мунтазам истеъмоли барча учун, айниқса ҳомиладор аёллар учун жуда муҳим. Эримайдиган толалар ичнинг яхши юришига масъул бўлади ва ич қотишининг олдини олади.

7-қоида: НОСОҒЛОМ МАҲСУЛОТЛАРНИ ИСТЕЪМОЛ ҚИЛМАНГ

Ҳомиладорлик пайтида носоғлом маҳсулотлар истеъмол қилмаслик ҳомиладорликнинг осон ўтишига ёрдам беради. Зарарли маҳсулотларга мисоллар: шакар ва шакарли маҳсулотлар, маргарин ва маргаринда пиширилган маҳсулотлар, ширин газли ичимликлар, колбаса ва сосиска кабилар, оқ унли маҳсулотлар, пастеризация қилинган сут, гени ўзгартирилган маҳсулотлар, рафинадланган ёғлар, сунъий ширинлаштирувчилар (айниқса аспартам). 

Facebooktwitterredditpinterestlinkedinmail

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *