Саратон касаллиги ва Пломбаланган Тиш Илдизи ўртасида қандай боғлиқлик бор?

Share

Билл Хендерсон ва Эндрю Сколбергнинг “Саратондан қутилинг” китобида ёзишича, организмда саратон касаллиги (рак) келиб чиқишининг энг асосий сабаблари учта экан.  Булардан биттаси тиш илдизига қўйилган пломбалар ва жағдаги инфекциялар экан. Қолгани эса нотўғри овқатланиш ва доимий эмоционал стрессдир.

Тиш илдизига қўйилган пломбалар ва жағдаги инфекцияларнинг саратон (рак) касаллиги билан қандай боғлиқлиги бор?

саратон касаллиги )рак) ва Тиш илдизидаги пломба

Тиш илдизи пломбаланиш арафасида (Расм манбаси: CC BY-NC-ND 4.0)

Саратон касаллиги, Пломбаланган тиш илдизи ва Оғиз бўшлиғидаги инфекциялар ўртасидаги боғлиқлик

3500 та саратон касаллиги билан оғриган беморларнинг 70-80% ида тиш илдизида пломба борлигига гувоҳ бўлдим, дейди муаллиф. Бу тишлар олиб ташланганида бемор ҳолати тез орада яхшиланишни бошлаган. Пломбаланган тиш илдизидан қутилган 100% беморларда яхшиланиш кузатилган.

Тиш нерви олиб ташлангач, бундай тиш ўлик тиш ҳисобланади. Бундай тишнинг илдизидаги бўшлиқ пломба билан тўлдирилганида, бу илдиз вақт ўтиб инфекцияларнинг маконига айланади. Иммунитет кучли бўлса, бу инсоннинг умумий соғлиғига таъсир кўрсатмайди. Аммо борган сари доимий курашдан чарчаган иммунитет панд бера бошлаши мумкин.

Ақл тиши олиб ташланганда тиш билан боғланган тўқималар тўлиқ олиб ташланмаса, у жой яхши битмайди ва милк остида бўшлиқ ҳосил бўлади. Бу бўшлиқ ўз навбатида йиллар давомида ҳар хил инфекциялар ўчоғига айланади. Инфекциялар билан тинимсиз курашаётган иммунитет тизими эса борган сари заифлашади.

Тинимсиз кураш режимидаги иммунитетга стресс ва нотўғри овқатланиш каби сабаблар қўшилса, одам организми ниҳоят бундай юкка дош бера олмай қолади.

Иммунитет оғиз бўшлиғидаги инфекциялар билан кураша олмай қолганида, инфекция қон тизимига аралашиб саратоннинг ҳар хил турларини келтириб чиқариши мумкин.

1900 йилларда яшаб ўтган тиш шифокори Вестон Прайс пломбаланган тиш каналлари ниҳоятда ҳавфли эканини аниқлаб, исботлаган эди. Доктор Прайс пломбаланган тиш канали турли туман соғлиқ муаммоларини, жумладан, артрит, саратон, глаукома, диабет ва бошқаларни келтириб чиқаришини исботлаган.

Бунинг учун доктор В.Прайс касалланган инсон тишини олиб, ўша тишни қуён териси остига кўчирган. Ўша қуён касалланган инсон қандай касаллик билан оғриган бўлса, тез орада ҳудди ўша касаллик билан касалланган. Бу эксперимент юзлаб амалга оширилган ва натижа ҳар сафар бир хил бўлиб чиқаверган. Агар пациент артрит билан касалланган бўлса, қуён ҳам тез орада артрит билан касалланган. Агар саратон бўлса, қуёнда ҳам саратон пайдо бўлган. Глаукома бўлса, қуёнда ҳам глаукома пайдо бўлган. Тишнинг асл эгасида қандай касаллик бўлса, қуёнда ҳам ўша касаллик пайдо бўлган.

Замонамизнинг биологик тиш шифокорларидан бўлган Др.Хаггинс ва Др.Леви 5000дан ортиқ пломбаланган каналли тишларни лабороторияда текшириб, бундай тишлардаги токсинлар ботулизм токсинидан ҳам зарарлироқ эканини аниқлашган.

Бундан хулоса қилиш керакки, оғиз бўшлиғи саломатлиги ниҳоятда муҳим экан. Демак, саратоннинг олдини олишнинг биринчи шарти бу оғиз бўшлиғи саломатлигига катта эътибор беришдир. Акс ҳолда, бу бизга жуда қимматга тушиши мумкин.

Ҳозирги пайтда жуда камдан кам инсон тиш саломатлиги билан мақтана олади, бунга сабаб нотўғри овқатланишнинг оммалашувидир. Жуда кўпчиликда пломбаланган тиш илдизи бор. Бу маълумот билан бўлишишдан мақсад инсонларни қўрқитиш эмас, болалар тишларини эҳтиёт қилиш қанчалик муҳим эканлиги, катталар эса иммунитетни доим яхши ҳолатда ушлашнинг аҳамиятини билдириш эди. Овқатланиш сифатини тўғрилаб, камроқ сиқилиш ҳам ниҳоятда муҳим эканини унутмаслигимиз керак.

Оғиз бўшлиғидаги инфекциялар кўпинча яширин ҳолда кечади. Бундай яширин инфекцияларни аниқлашда биологик тиш шифокорларига мурожаат қилса бўлади. Биологик тиш шифокори қайси пломба ёки процедура организм учун энг безарар эканини билади ва безарар усуллар ёрдамида ҳизмат кўрсатади.

Ўзимизда биологик (табиий ёндашувли) тиш шифокори топиш қийин масала. Шундай бўлсада, ўзимизда биологик бўлмаса ҳам юқори сифатли ҳизмат кўрсатувчи тиш шифокорлари кам эмас. АҚШда биологик тиш шифокори топиш учун iabdm.org директориясидан фойдаланиш мумкин.

 

Facebooktwittergoogle_plusredditpinterestlinkedinmail

Leave a Reply

avatar
  Subscribe  
Notify of