Ушбу витаминли эликсир паст гемоглобинни оширишга ёрдам беради. Бу рецепт камқонлик, анемия ва қувватсизликка қарши самарали халқ табобати маҳсули ҳисобланади.
Бу витаминли эликсир нафақат жуда фойдали, балки жуда мазали ҳамдир.
![](https://uzshifo.info/wp-content/uploads/2019/07/HEALTHY-BOMB-Natural-Elixir-for-Incredibly-Fast-Improving-Blood-Results1.jpg)
Манба: naturals.doctor
Анемияга қарши ВИТАМИНЛИ ЭЛИКСИР
Массалиқлар:
- Тоза Асал – 200 мл
- Грек ёнғоғи – 200 гр
- Магиз – 200 гр
- Сабзи шарбати – 200 мл
- Лавлаги шарбати – 200 мл
- Лимон – 2 та
Тайёрланиши:
- Лимонларни ювинг, иккига бўлинг ва уруғларини олиб ташланг. Агар лимон пўсти кимёвий моддалар билан ишланган бўлса, пўстни олиб ташланг. Бўлмаса, пўстни олмаган маъқул.
- Лимонни блендерга солиб, майдаланг. Сўнг 1 литрлик шиша банкага солинг.
- Лимон устига асал, лавлаги суви, сабзи сувини кўшиб, аралаштиринг.
- Сўнг майдаланган ёнғоқ ва магизни солиб, аралаштиринг. Умумий массаси таҳминан 1 кг лик мазали витаминли эликсир тайёр.
- Эликсирни шиша идишда совутгичда сақланг.
- Кунига 1 чой қошиқдан кунига 3 маҳал қабул қилинг. Натижалар бир икки ҳафталарда билинади.
Манба: naturals.doctor