ОРГАНИЗМНИ ТОЗАЛАШНИНГ ЭНГ ОСОН УСУЛЛАРИ

Share

Организмни тозалашнинг усуллари кўп, бу постда уларнинг энг осонлари ҳақида гаплашамиз.

Организмни тозалашнинг энг осон усуллари осон бўлгани билан доимий қилиниши керак, чунки бу усуллар организмни секин-аста тозалайди. Бу усулларнинг организмга мутлақо зарари йўқ.

ОРГАНИЗМНИ ТОЗАЛАШНИНГ ЭНГ ОСОН УСУЛЛАРИ

1. ТЕРЛАШ орқали организм тозаланади

Организм терлаш орқали ташқарига токсин ва бошқа кераксиз моддаларни чиқариб ташлайди.Шунинг учун ҳафтада бир неча марта терлаш жуда фойдалидир.

Терлаш учун қуйидаги усуллардан фойдаланса бўлади:

  • Тез юриш
  • Югуриш
  • Велосипед ҳайдаш
  • Тоққа чиқиб узоқ юриш (Хайкинг/Поход)
  • Сакраб юриш, сакраш
  • Тренажер залига қатнаш ёки Фитнес
  • Боғдорчилик билан шуғулланиш
  • Сузиш

2. МАГНИЙ СУЛЬФАТЛИ ВАННАЛАР қабул қилиб туриш организмни аста-секин тозалайди

Магний сульфат тузи токсинларни тери орқали ташқарига чиқаради. Бунинг учун қуйидаги усулдан фойдаланинг.

Ваннани ёқимли иссиқ сув билан тўлдириб, сувга 1 стакан Магний сульфат тузи солинг. Болалар учун 1/2 стакан етади.

Магний сульфат билан бирга 1/2 стакан Ош содаси (болаларга 1/4 стакан) ва 1-2 томчи табиий Лаванда ёғи сувга томчиланса яна ҳам фойдали бўлади.

Ош содаси Магнийнинг организм томонидан яхши ўзлашишига ва лаванда ёғи асабларни тинчлантиришга, кайфиятни яхшилашга ҳизмат қилади.

Магний сульфат ўрнига Магний хлорид ишлатса ҳам бўлади. Бу ҳолда Магний хлорид магний сульфатдан камроқ солинади. Иккаласи ҳам организмни токсинлардан ҳалос бўлишга ёрдам беради.

Бундай ванналарнинг яна бир катта фойдаси бу организмни Магний билан бойитишидир. Магний эса Кальцийдан ҳам муҳим минералдир. Магнийсиз кальций ҳам яхши ўзлашмайди, шунингдек магний танқислиги бутун организм ишдан чиқаради. Бунга эса йўл қўймаслик керак.

Магний сульфат порошоги Ўзбекистонда аптекаларда бор. Чет элда супермаркетлар ёки онлайн дўконлардан топса бўлади. Масалан, Магний сульфат – Epsom salt, Магний хлорид – Magnesium flakes.

3. СУТ ҚУШҚЎРИ ёки РАСТОРОПША истеъмол қилиб юриш жигарни тозалайди

Расторопша (Сут қушқўри) жигар учун энг фойдали гиёҳдир.  Уни истеъмол қилиб юриш жигарни тозалайди ва тиклайди. Жигар эса организмни тоза ушлаш учун масъул энг муҳим органдир.

Бунинг учун расторопша (сут қушқўри) уруғларидан доим чой чилиб дамлаб ичиб юриш керак.

Энг самарали усул – бу расторопша экстрактидан ҳар куни 280 мг истеъмол қилишдир. Бунинг учун ундаги Силумарин таркиби 70%дан кам бўлмаслиги керак.

Инглиз тилида бу гиёҳ Milk thistle деб аталади. Чет элда уни онлайн дўконлардан топса бўлади. Масалан, Organic Milk Thistle.  Ҳарид қилаётганда таркибида ортиқча кераксиз (зарарли) моддалар йўқлигига эътибор бериш ҳам фойдали.

Ўзбекистонда эса бу гиёҳ бизда жуда кенг тарқалганига гувоҳ бўлдим. Расторопша тоғларда ва ҳатто шаҳарда йўл четида ўсиб ётади. Албатта, истеъмол учун тоғда ўсгани фойдалироқ.

Facebooktwitterredditpinterestlinkedinmail

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *