(5) Муҳим! Гижжалардан тозаланаётганда овқаланиш тартиби ва парҳез қандай бўлиши керак?

Share

Гижжалардан тозаланишни бошлаган бўлсангиз овқатланишингизга ўзгартиришлар киритишингиз керак бўлади.

Бундай пайтда гижжаларни “боқадиган” маҳсулотларни истеъмол қилиш мумкин эмас. Аксинча, гижжа ва қуртлар ёмон кўрадиган озуқалар истеъмол қилиниши керак.

Овқатланиш тартиби ўзгартирилмаса гижжалардан қутилиш қийин бўлади. Шунинг учун қуйидаги маслаҳатларга амал қилинг.

Қуйидагиларни етарли истеъмол қилинг

Гижжалардан тозаланиш даврида қуйидаги маҳсулотлар кўп-кўп истеъмол қилиниши тавсия қилинади:

  • Занжабил. Занжабил гижжа ва қуртлар ҳосил қилган биоплёнкани ёради. Қуртлар ўзи ҳосил қилган биопленка ичида яширинади, шунинг учун бу плёнкаларни ёрувчи маҳсулотларни кўпроқ истеъмол қилиш керак. Занжабилни овқатларингизга қўшсангиз бўлади, овқат пиширганда қўшиб юборса бўлади ёки занжабилли чой тайёрлаб ичса бўлади. Занжабил чойини тайёрлаш учун уни қирғичдан чиқариб 20 дақиқа қайнатинг ва сузиб олиб кун давомида ичиб юринг.
  • Саримсоқ. Пиширилмаган ва эзилган саримсоқ гижжава қуртларни ҳайдашда жуда самарали ҳисобланади. Гижжа ва қуртлар саримсоқни жуда ёмон кўради. Ҳар куни 1 чой қошиқ эзилган саримсоқ истеъмол қилинг. Саримсоқни айниқса тозаланишнинг биринчи ва иккинчи ҳафта циклида истеъмол қилиш муҳим.
  • Кокос ёғи. Кокос ёғи антибактериал ёғ ҳисобланади ва организмдаги яллиғланишларга қарши самарали курашади. Бунинг учун рафинадланмаган кокос ёғини овқат билан ёки смузиларда истеъмол қилиб юринг.
  • Қовоқ уруғи. Гижжа ва қуртлар қовоқ уруғини жуда ёмон кўради. Қовоқ уруғидаги кукурбитин моддаси гижжаларни фалаж ҳолига келтиради ва гижжаларга қарши ишлатиладиган гиёҳларнинг самарасини оширади. Гижжалардан тозаланаётганда ҳар куни 1/2-1 стакан қовоқ уруғи истеъмол қилинг.
  • Папайя уруғлари. Папайя уруғлари гижжаларни тушииши билан машҳур, лекин папайянинг ўзини тозаланиш пайтида емаган яхши. Сабаби, папайя меваси жуда ширин. Жуда ширин маҳсулотларни истеъмол қилмай туринг. Папайя уруғлари эса мумкин.
  • Кўкатлар ва сабзавотлар. Кўкатлар ва сабзавотлар ичнинг яхши юриб туриши учун муҳим ҳисобланади, шунинг учун кунлик кўкат ва сабзавотларингизни доим истеъмол қилинг.
  • Яйловда боқилган ҳайвон гўшти. Яйловда боқилган ҳайвон гўштлари қуёш кўрмасдан ва яшиллик кўрмасдан боқилган ҳайвон гўштларига қараганда анча соғломроқ ва сифатлироқ ҳисобланади.
  • Тоза сув. Тоза сув истеъмоли ниҳотда муҳим. Водопровот суви эса тавсия қилинмайди. Водопровот сувидаги ортиқча кимёвий моддалар, айниқса хлор ичак саломатлиги учун ниоятда зарарли. Бу зарарли моддалар қайнатиш билан йўқ бўлмайди. Шунинг учун водопровот сувини яхшилаб фильтрлаб ичинг ёки қадоқланган тозаланган сув истеъмол қилинг. Саломатлик учун қилишингизмумкин бўлган энг муҳим нарса бу организмингизни тоза сув билан таъминлашдир. Тоза сувдан кўп-кўп ичинг.
  • Иммунитет кўтарувчи ва гижжаларга қарши чойлар ичиш. Қора чой, кофе ёки зарарли ширин ичимликлар ўрнига фойдали чойлар дамлаб ичинг. Масалан, астралагус илдизи, эхинатсея, кўк чой ёки бошқа витаминли гиёҳларни дамлаб ичинг.

Қуйидаги маҳсулотлар истеъмолини камайтиринг ёки чекланг

Тозаланиш пайтида қуйидаги маҳсулотлар истеъмолини камайтиринг:

  • Пиширилмаган ва совуқ маҳсулотларни камроқ истеъмол қилинг. Пиширилмаган маҳсулотларни (масалан, сабзавотларни) тозаланиш пайтида камроқ истеъмол қилган яхши, сабаби улар ҳазм тизимига ортиқча юк бўлади. Ўрнига пиширилган, парда пиширилган, димланган ёки шўрва қилинган маҳсулотлар истеъмол қилинг.
  • Ширин маҳсулотларни ва жуда ширин меваларни истеъмол қилмай туринг. Гижжалар ширани яхши кўради, шунинг учун тозаланиш пайтида табиий бўлса ҳам ширин маҳсулотларни камайтиринг.
  • Тозаланиш пайтида дуккаклиларни истеъмол қилмай туринг (ловия, нўхот, ясмиқ кабиларни)
  • Балиқ. Агар балиқ ёввойи тоза ҳафзалардан тутилмаган бўлса, тозаланиш пайтида балиқ истеъмол қилмай туринг.

Қуйидаги маҳсулотларни умуман истеъмол қилманг

Тозаланиш пайтида қуйидаги маҳсулотларни умуман истеъмол қилманг:

  • Спиртли ичимликлар. Спиртли ичимликлар иммунитетни туширади ва тозаланиш жараёнига ҳалал беради.
  • Рафинадланган шакар, шакарли сироплар, жўхори сиропи. Гижжалар шакар билан озиқланади. Тозаланиш пайтида гижжаларни боқманг. Умуман олганда, рафинадланган шакарнинг организмга умуман фойдаси йўқ, лекин зарари катта.
  • Сут ва сут маҳсулотлари. Агар сутга аллергиянгиз бўлмаса ва сут қорнингизни оғритмаса, сифатли (яйловда боқилган) табиий сутдан тайёрланган қатиқ ва сузма истеъмол қилсангиз бўлади. Пастеризация қилинган ва гомогенизация қилинган сут ва сут маҳсулотларини эса бутунлай рациондан чиқариб ташланг.
  • Дон ва донли маҳсулотлар. Тозаланиш пайтида донли маҳсулотлар ва нон истеъмол қилманг. Кўп дон маҳсулотлари ичакларда яллиғланишлар пайдо қилади. Шунинг учун организмингиз 3 ой дон маҳсулотларидан дам олсин.
  • Қадоқланган маҳсулотлар. Қадоқланган маҳсулотлар истеъмол қилманг, масалан қадоқланган шарбатлар, қадоқланган пишириқлар ва бошқалар.
  • Чўчқа гўшти. Чўчқа гўштида гижжа ва гижжа тухумлари жуда жуда кўп бўлади. Шунинг учун, тозаланиш пайтида ҳам тозаланишдан кейин ҳам чўчқа гўшти умуман истеъмол қилманг.

Мавзуга оид: “Гижжаларга қарши курашни бошлаймиз!”

Facebooktwitterredditpinterestlinkedinmail

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *