ADHD – Болаларда Диққат Етишмовчилиги муаммосини табиий усуллар ёрдамида бартараф қилиш (Др.Лендон Смит маслаҳатлари)

Share

Баъзи болалар дарс ўзлаштиришга жуда қийналишади, сабаби улар диққатни бир жойда жамлолмайди. Диққат жам бўлмаса табиийки фанларни яхши ўзлаштириш ҳам қийин бўлади. Бу боланинг айби эмас, балки бола организмида ва миясида рўй бераётган жараёнлардадир.

15 та китоб ко-автори бўлган ва тв кўрсатувларда тез-тез чиқиб турган машҳур доктор ва педиатр Лендон Смит ўз тажрибасида диққатни жамлолмайдиган болаларни ножўя таъсири кўп бўлган дориларсиз даволашга эришган.

Доктор Лендон Смит (Lendon Smith, MD) ўз тажрибасида диққатни жамлолмайдиган, бир жойда кўп ўтиролмайдиган ва гиперактив болаларнинг аксариятида туғилиш пайтида қуйидаги ҳолатлар мавжуд бўлганини кузатади:

  • Бўйин атрофида киндик ўралиб қолиши
  • Муддатдан олдин туғилиш
  • Эгизакларнинг иккинчиси бўлиш
  • Сиқилган ўпка (сжатые легкие)

Бундай болалар муҳим бўлмаган ташқи стимулларни фильтрлаб ташлолмайди ва ҳаммасига реакция қилади. Масалан, бундай бола китоб ўқишга киришганида кимдир йўталса, гапирса ёки қалам тушириб юборса тезда чалғиб кетади ва диққати бўлиниб кетади. Натижада бола диққати бўлиниб кетавериши сабабидан бир жойда узоқ ўтира олмайди.

Др.Смит кузатиши бўйича, унинг диққатни жамлолмайдиган пациентларининг 80%и ўғил болалар ташкил қилган ва уларнинг барчасининг қитиғи жуда кучли бўлган. Кучли қитиқ  эса болаларнинг муҳим бўлмаган ташқи қўзғовчиларни фильтрлаб ташлолмаслигини билдиради. Бундай болаларнинг соч толалари анализ қилинганида болаларнинг ҳаммасида Калций ва айниқса Магний танқислиги аниқланган. Бундай болалар доим шоколад егиси келавериши табиий, чунки какао манийга энг бой маҳсулотлардан биридир.

Доктор Смит бу болаларга кунлик 500 мг Магний ва 1000мг Кальций ичишни тавсия қилган. Натижада болаларнинг 80 фоизи уч ҳафтадаёқ диққатни жамлаш учун ичиладиган стимулянт дориларни ичишига ҳожат қолмаган. Болаларнинг қолган қисмига Магний ва Кальцийнинг ўзи кифоя қилмаган ва доктор уларга қўшимча витамин ва минераллар ёзиб берган. Масалан, агар бола кўрган тушини эслолмайдиган бўлса, унга қўшимча Витамин В ичишни тавсия қилган. Агар боланинг териси қуруқ ёки касаллик варақасида экзема мавжуд бўлган бўлса, унга муҳим ёғ кислоталари (незаменимые жирные кислоты) истеъмол қилишни тавсия қилган ва агар бола чақалоқлик пайтида кўп қулоқ оғриқларини бошдан кечирган бўлса, унга сут ва сут маҳсулотлари истеъмол қилишни таъқиқлаган. 

Бундай даволаш усули ҳаддан ташқари қитиғи кучли ва диққатни жамлашга қийналадиган катталарда ҳам натижа кўрсатган.

Диққатни жамлашга қийналадиган одамлар организмида баъзи энзим дефекти, генетик ёки нотўғри овқатланиш сабабидан лимбик системасида норепинефрин стимулянти ишлаб чиқариши суст бўлади. Норепинефрин нейротрансмиттер бўлиб, у организмда етарли ишлаб чиқарилмаганида одам диққатни бир жойда жамлашга қийналади, чалғиб кетаверади, кўп гапиради, хотираси яхши бўлмайди.

Доктор Смит организмда бу нейротрансмиттер кўпроқ ишлаб чиқарилиши учун қуйидаги маслаҳатларни берган:

  • Агар бола кичиклигидан қулоқ инфекцияларини бошдан кечирган бўлса, бола сут ва сут маҳсулотларини истеъмол қилишдан тўхтатилади ва ҳар куни ухлашдан олдин 1000 мг Кальций ичирилади.
  • Агар боланинг қитиғи жуда кучли бўлса, унга ҳар куни 500 мг Магний ичирилади.
  • Агар боланинг кайфияти тез-тез ўзгариб турса (бир сокин, бир истерика), демак болада қон қанд миқдори кам. Бундай бола кўпроқ оқсил истеъмол қилиши керак. Шакар ва оқ унли маҳсулотлар (печенье, нон, пишириқлар) эса унга мумкин эмас.
  • Агар бола кўрган тушини эслолмаса, у ҳар куни 50 мг В6 витамини истеъмол қилиши керак.
  • Агар бола ҳаёти давомиа экзема ёки қуруқ тери кабиларни бошидан ўтказган бўлса, бундай бола ҳар куни муҳим ёғ кислоталари истеъмол қилиши лозим.
  • Агар боланиг кўзи тагида қора айланалар бўлса, демак бола еяётган нарсалари орасида баъзи нарсаларга аллергияси бор. Бу кўпинча боланинг энг яхши кўрган маҳсулотларидан бири бўлади: сут, буғдой, жўхори, шоколад, тухум, цитрус. Аллергия бераётган маҳсулотни аниқлаб, уни рациондан чиқариб ташлаш керак. Масалан, агар бола сутни жуда яхши кўрса, бола кўпинча айнан шу яхши кўрган маҳсулотига аллергияси бўлади. Нега деганда, бола организми кальций талаб қилади ва бола сут ичгиси келади, аммо организм ичилган сутдан кальцийни ўзлаштира олмаса яна сут талаб қилади ва бу шу зайлда давом этаверади. Боланинг организмига қайси модда етишмаётганини аниқлаш учун боланинг соч толаларини тест қилиб билиб олса бўлади. Болада танқисликлар йўқолса бола айнан қайсидир маълум маҳсулотни доим егиси келавериши ҳам йўқ бўлади.

Диққатни жамлашга қийналадиган болаларнинг аксарият оналари ҳомиладордик пайтида қуйидаги ҳолатларни бошдан кечирган бўлиб чиқади:

  • 9 ойнинг барчасида кўнгил айнаши
  • Ҳомиладорлик пайтида унча вазн йиғмаслик
  • Баъзи маълум маҳсулотларни жуда егиси келавериши
  • Эмоционал стресс, масалан қайнона муносабатлари сабабли стрессга тушиш
  • Бола қоринда жуда ҳаракатчанг бўлиши, кўп тепиши, кўп қимирлаши
  • Ҳомиладорлик бошида бола тушиши ҳавфи бўлгани, масалан қонли ажралмалар бўлгани

Туғиш жараёнидаги ҳолатлар:

  • Йўлдош (плацента) олдинда жойлашиши
  • Боланинг жуда тез туғилиши
  • Медсестра болани қиндан чиқмаслиги учун ушлаб туриши (орқага итариши)
  • Боланинг катта туғилиши (4500 гр дан ортиқ)
  • Боланинг жуда кичик туғилиши (1800 гр дан кичик)
  • Туғилганда боланинг кўк бўлиши
  • Боланинг бир неча кун инкубаторга эҳтиёжи бўлиши

Чақалоқлик давридаги ҳолатлар:

  • Бола эмишга қийналиши, яхши эма олмаслиги
  • Илк бир неча ҳафта бола кўп йиғлаши, доимий коликлар бўлиши
  • Сут бўтқалари тўғри келавермагани учун бўтқа турларини кўп алмаштиришга тўғри келиши
  • Баъзи болаларда қулоқ оғриқлари юзага келиши
  • Эмлангандан кейин ҳарорат кўтарилиб боланинг узоқ чинқириб йиғлаши

Кўп оналар тепадаги барча симптомларни санаб беришган бўлса, баъзиларда симптомларнинг ҳеч қайсиси учрамаган.

Доктор Смит кузатувига кўра, диққатни жамлашга қийналадиган болалар камдан кам ортиқча вазнга эга бўлишади. Улар озғин ёки атлетик кўрнишда бўлишади. Болаларда қитиқ рефлекси жуда кучли бўлади, яъни қитиқланса чидолмайди. Бундай болаларнинг барчасининг организмига кальций ва магний етишмаган. Ҳатто кунига литрлаб сут ичадиган болаларда ҳам кальций етишмовчилиги мавжуд бўлган, яъни организм сутдан кальцийни ўзлаштира олмаган, бу эса ичаклар сутни қабул қилмаса рўй беради. Ичаклар маълум маҳсулотларни яхши ўзлаштирмаслигининг сабаблари ҳар-хил бўлиши мумкин – антибиотиклар, ичаклар дисбиози, кандида, замбуруғлар кўпайиши ёки бошқалар.

Давоми: Туғилажак болаларда ADHD ва Диққат муаммолари Ривожланиши Эҳтимолини пасайтириш учун нима қилиш керак? (Др.Лендон Смит маслаҳатлари)

Manba(lar):
Facebooktwitterredditpinterestlinkedinmail

Leave a Reply

avatar
  Subscribe  
Notify of