Кастор (Канакунжут) Ёғи ёрдамида Юз Терисини Ёшартириш Усуллари

Share

Кастор ёғининг фойдалари жуда кўп. Ушбу мақолада кастор ёғи билан юз терисини соғломлаштириш ҳақида маълумотлар билан бўлишамиз.

Кастор ёғини соч ва киприқ ўстирувчи восита деб танишингиз мумкин, аммо бу ёғ юз терисини бир қатор муаммолардан ҳалос қилиши мумкинлигидан хабарингиз борми?

Кастор ёғи терида коллаген ва эластин ишлаб чиқишига ёрдам беради ва терини ажинлар, доғлар ва бошқа муаммолардан ҳалос этади.

кастор ёғи

Кастор ёғи юз терисидаги қуйидаги муаммолардан ҳалос қилишга ёрдам бериши аниқланган:

  1. Экзема.
  2. Сепкиллар.
  3. Ҳолларнинг кўпайиши.
  4. Ёғли юз териси.
  5. Сўгал.
  6. Тери яллиғланиши.
  7. Терининг осилиб (бўшашиб) қолиши.
  8. Кистлар. Кистлар бу ҳуснбузарларнинг оғриқли, чуқур ва катта қўринишидир.
  9. Чандиқлар ва ҳуснбузар излари.
  10. Юздаги доғлар.
  11. Юз терисининг қорайиши. Бу муаммо терида меланин ишлаб чиқиши ошганда пайдо бўлади.
  12. Ажинлар. Ажинлар терида коллаген миқдори камайса пайдо бўлади.
  13. Веналар бўртиб қолиши. Бу веналар юзда майда қизил, кўк ёки бинафша рангда кўринишда бўлиши мумкин.
  14. Юз рангининг ўзгариши (кул ранг ёки жонсиз кўриниши).
  15. Ҳуснбузарлар.

Кастор ёғидан мунтазам фойдаланиш терида қуйидаги ижобий ўзгаришларни пайдо қилади:

  1. Юз териси силлиқлашади.
  2. Юз териси оқаради ва тиниқлашади.
  3. Ажинлар камаяди.
  4. Веналар бўртиши камаяди.
  5. Терига соғлом ранг қайтади.
  6. Юз токсинлардан тозаланади.
  7. Юз қуриши йўқ бўлади.
  8. Ҳуснбузарлар ва уларнинг излари кетади.
  9. Юз доғлари камаяди.
  10. Тери эластиклиги ошади

Юз терисини соғломлаштириш учун Кастор ёғидан қандай фойдаланиш тавсия қилинади?

Юз териси муаммоларидан ҳалос бўлай десангиз қуйидаги маслаҳатларга амал қилинг:

  1. Юзни кастор ёғи аралашмаси билан тозаланг. 

Бунинг учун сизга 100 грамм тоза кастор ёғи ва 100 грамм табиий ва рафинадланмаган зайтун ёғи керак бўлади. Ушбу ёғ аралашмасини юзга айлана йўналишида енгил массаж қилиб суринг. Кичик тоза сочиқчани куйдирмайдиган даражадаги иссиқ сувда ювиб сиқинг ва юзингизга жойланг. Сочиқча совугач, юзга яна ёғ аралашмасини суриб жараённи яна такрорланг. Ушбу жараён бир неча марта такрорланади.

Юзни ёғдан тозалаш учун сочиқчани куйдирмайдиган даражадаги иссиқ сувда ювиб сиқинг ва юздаги ёғни эҳтиёткорлик билан артиб ташланг. Ёғ қолиб кетса охирги жараённи яна такрорланг. Сўнг юзни совуқ сувда чайинг ва юзни қуритинг.

Ёғ аралашмасини терингизга мослаб танлашингиз мумкин.

Бу ҳақида батафсил ушбу мақолада ўқишингиз мумкин: “Юз Терисини Тўғри Парваришлаш (I босқич): Юзни тўғри тозалаш”

          2. Кастор ёғи маскаси

Юзга кастор ёғи маскаси қилиш учун сизга қуйидагилар керак бўлади:

  • кастор ёғи (хексансиз);
  • пахта мато;
  • иссиқ сув.

Фойдаланиш усули:

  1. Юзни табиий совун билан куйдирмайдиган даражадаги иссиқ қувда ювинг. Бундай қилиш терини ўлик ҳужайралардан тозалаб, тери тешикчаларини очади.
  2. Кастор ёғини бироз иситинг ва илиқ ҳолга келтиринг.
  3. Тоза пахта матони илиқ кастор ёғига солиб бўктиринг, сўнг матони чиқариб сиқинг.
  4. Кастор ёғи шимилган матони юзингизга 30-45 дақиқага жойланг.
  5. Кўрсатилган вақтдан сўнг юздаги ёғни сув билан аралаштирилган ош содаси билан ювиб ташланг. Бунинг учун табиий ва терини қуритиб юбормайдиган совундан ҳам фойдалансангиз бўлади.
  6. Юзни совуқ сув билан чайиб оҳиста қуритинг. Бундай қилиш тери тешикчаларини ёпади.

         3. Сўгалдан ҳалос бўлиш учун кастор ёғидан фойдаланиш усули

Сўгал каби тери муаммоларидан ҳалос бўлиш учун кастор ёғини иситиб уйқудан олдин сўгал устига суртинг ва эрталабгача қолдиринг. Эрталаб юздаги ёғни сув билан аралаштирилган ош содаси билан ювиб ташланг.

 

Facebooktwitterredditpinterestlinkedinmail

2
Leave a Reply

avatar
1 Comment threads
1 Thread replies
0 Followers
 
Most reacted comment
Hottest comment thread
2 Comment authors
UzShifoaziza Recent comment authors
  Subscribe  
Notify of
aziza
Guest
aziza

Assalomu alaykum. Opa man kastor yogi bn yuzimni tozalayaman.lekin haftada necha marta tozalash kerakligi aytilmanan. iltimos aytsaiz