Ундирилган мошдан тайёрланган корейсча салат карс-курс қилади ва ўзига хос мазага эга бўлади. Бундай салатни совутгичда 3 кунгача сақласа бўлади.
Уй шароитида мош ундириш усули бу ерда: “Салат учун мош ундириш! Ундирилган мош – витаминга бой озуқа”
Ундирилган мошдан Корейсча салат (рецепт)
Массалиқлар:
- Ундирилган мош – 500 гр
- Саримсоқ – 2 тишча
- Кўк пиёз – 2 дона
- 1 ош қошиқ Қовурилган кунжут ёғи (Toasted sesame oil)
- 1 ош қошиқ Қовурилган кунжут
- Туз – 1/2 чой қошиқ
- Балиқ соуси – 2 чой қошиқ (ёки яна 1 ч.қ. Туз)
Ундирилган мошдан салат тайёрлаш:
- Катта қозонда сув қайнатилади.
- Қайнаб турган сувга ундирилган мош солинади ва 1 дақиқадан сўнг сузиб олинади.
- Сузиб олинган ундирилган мош совуқ сув тагида яхшилаб чайилади сўнг ортиқча суви тўкиб ташланади.
- Алоҳида идишга эзилган саримсоқ, тўғралган кўк пиёз, балиқ соуси, туз, кунжут уруғи ва кунжут ёғи солинади. Аралаштирилади.
- Тайёр салат совутгичда 3 кунгача сақланади.
Ёқимли иштаҳа!