Салат учун мош ундириш! Ундирилган мош – витаминга бой озуқа

Share

Ундирилган мош витамин, минерал, антиоксидантлар, фито-озуқалар ва ичак фаолияти учун фойдали бўлган эримайдиган толаларга ниҳоятда бойдир.

Бир стакан ундирилган мош организмни тахминан 5 гр оқсил билан таъминлайди. Ундирилган мошдаги эримайдиган толалар ичак саломатлигини таъминлайди ва ортиқча вазндан ҳалос бўлишга ёрдам беради.

Ундирилган мошда витамин С, витамин В6, темир, рибофлавин, пантотеник кислота, ниацин, тиамин, цинк, кальций,магний, калий, фосфор, мис ва бошқа витамин ва минераллар мавжуд.

Қисқа қилиб айтганда, ундирилган мош жуда фойдали озуқалардан бири ҳисобланади. Энг мухими эса уни тайёрлаш жуда осон ва арзондир.

Бир стакан мошдан уй шароитида тахминан 1.5 кг ундирилган мош ҳосил қилса бўлади. Йўқдан бор қилиш деганда шуни айтишса керак, а лаббай?

Уй шароитида мош ундиришнинг осон усули

1.5 кг ундирилган мош учун бизга қуйидагилар керак бўлади:

  • 1 стакан мош (қуритилган, пиширилмаган)
  • Манти қасконли қозон, қопқоғи билан
  • Тўқ рангли сочиқ
  • Майда марля ёки 2-3 қават тахланган йирик марля

Уй шароитида ундирилган мош тайёрлаш:

  1. Аввало мошни кўздан кечириб тошлар ва синган мош бўлаклари олиб ташланиши керак. Синган мош бўлаклари унмайди ва чирийди, шунинг учун уларни олиб ташлаш муҳим.
  2. Мошни ювиб, тоза совуқ сувда хона ҳароратида 24 соат ивитинг.
  3. Манти қасқонга ҳўлланган марля тўшаб ивитилган мошни ёйиб чиқинг. Қасқонни манти қозон устига жойланг ва қопқоқни ёпинг. Қопқони эса сочиқ билан ёпинг.
  4. Мошга хар 3-4 соатда сув сепиб туринг.
  5. 5 кунларда мошимиз бизга керакли ҳажмда униб чиқади.
  6. Унган мошни совуқ сувда яхшилаб чайинг ва оғзи зич ёпиладиган пакетларда сақланг. Пакетларни эса совутгичда 7 кунгача сақласангиз бўлади.
  7. Ундирилган мошдан турли салатлар ёки шўрва тайёрласангиз бўлади.

undirilgan mosh

 

Ундирилган мошдан салат тайёрлаш: (рецепт кейинги мақолада)

Facebooktwitterredditpinterestlinkedinmail

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *