БУДВИГ ПРОТОКОЛИНИ (ДИЕТАСИНИ) БОШЛАШ
Будвиг диетаси тезгина бошланмасдан аста секинлик билан бошланади.
Бунда бир неча кун (1-3 кун) олдин ҳар тонгда ферментланган карам сувини ичиш бошланиши керак. Озгинадан кўпайтириб, бир мартада 1 стакангача ферментланган карам суви ичилади.
Озуқа сифатида кунига 3 маҳал пиширилган сулини ёки гречкани янги майдаланган зиғир уруғи (2-4 ош қошиқ) билан бирга ейилади.
Кунига камида 3 маҳал иссиқ гиёҳли чойлар (крапива чойи, яплиз, малина барги, сули пояси, кўк чой ва бошқалар) ичилади.
Ҳар тонг соат 10 ларда янги сиқилган сабзи суви ичилади. Сабзи сувига бироз совуқ услубда сиқилган ёғ (масалан, зайтун ёғи) қўшилади.
Қуритилмаган қичитқи ўтининг сиқилган сувини бироз янги сиқилган лимон суви ва бироз сув билан аралаштириб ичиш тавсия қилинади.
Янги сиқилган сабзавот сувлари (оқ шолғом, сабзи ва бошқалар) ичилади.
Таом кетидан таом ейилиб аралаштирилиб ташланмайди.
УМУМИЙ РЕЦЕПТ (ПРОФИЛАКТИКА УЧУН)
180 мл кефир ёки 100 гр сузма ёки 180 мл кокос йогурти
4 ош қошиқ ундириб қуритилган Зиғир ёки Чиа уруғлари (майдаланади)
1 ош қошиқ Зиғир ёғи
1 чой қошиқ Куркума
1/4 чой қошиқ Мурч
Барча массалиқлар блендерда аралаштирилади ва кунига 1 маҳал оч қоринга истеъмол қилинади.
ИЧАКЛАРНИ СОҒЛОМЛАШТИРИШНИНГ БУДВИГ УСУЛИ
Кун давомида илиқ кўк чой, ялпиз чой, наъматакли чой, ивитилган магизли сув ёки бошқа гиёҳли чойлар ичиш муҳим.
Минерал сув ичиб турилади. Бу сувга лимон суви, табиий олма сиркаси кабиларни қўшсангиз бўлади.
Кунлик зиғир ёғининг профилактик дозаси ҳар 45 кг вазн учун 1 ош қошиқ зиғир ёғидир. Ичаклар ҳолатини яхшилаш учун қуйидаги парҳез қилинганида ҳар 45 кг учун 3 ош қошиқ зиғир ёғи истеъмол қилиниши мумкин. Сузма ва бошқа массалиқлар зиғир ёғи ҳажмига пропорционал тарзда кўпайтирилади ёки камайтирилади.
Нонуштадан аввал 0.5-1 стакан ферментланган карамдан ажралган сув ичилади
НОНУШТА (мўлжал: 2 ош қошиқ Зиғир ёғи)
3 ош қошиқ янги майдаланган зиғир уруғи устидан мавсум меваларидан бири (олма, қулупнай, апелсин, банан ёки бошқа истаганингиз) майдаланиб ёки қирилиб солинади. Бунинг устидан эса Будwиг мюслиси қуйилади. Майдаланган ёнғоқ (қўшимча Омега-3), ярим чой қошиқ долчин (яллиғланишларга қарши), кимёвий моддалар қўшилмаган кокос стружкаси қўшсангиз бўлади.
♦ Будwиг мюслиси. Бу диетада асосий рецепт бўлган Будвиг мюслисини тайёрлаш учун қуйидаги массалиқлар блендер ёрдамида аралаштирилади:
- 4 ош қошиқ (100 гр) сифатли сутдан юмшоқ тузсиз ёғсиз сузма (яйловда боқилган сигирники)
2 ош қошиқ зиғир ёғи
3 ош қошиқ янги майдаланган зиғир уруғи
1-2 ош қошиқ сифатли хом сут ёки сув
0.5-1 чой қошиқ асал (истасангиз солманг)
Юқоридаги массага солиш мумкин бўлган иҳтиёрий ва таъбга кўра қўшимча массалиқлар:
- Долчин
- Аччиқ қалампир (cаенне) – чимдим
- Лимон суви
- Майдаланган бодом
- Майдаланган грек ёнғоғи (ерёнғоқ мумкин эмас)
- Табиий ванилин (синтетик оқ упаси эмас)
- Рафинадланмаган денгиз тузи – чимдим
- Ўрик данаги – кунига 6 донадан кўп эмас
- Денгиз карами
- Қуруқ мевалар (магиз, ўрик…)
Ёғ, сут ва асал блендерда бир ҳил масса ҳосил бўлгунча аралаштирилади. Сўнгра озгинадан сузма солиниб аралаштирилади. Масса жуда юмшоқ бўлиши ва ёғ кўринмаслиги керак. Керак бўлса яна бироз сут ёки сув қўшилади. Кейин қўшимча массалиқлар солиниб, аралаштирилади. Бу аралашма тайёрлангач, 20 дақиқа ичида истеъмол қилинишини кераклиги боис олдиндан кўп қилиб тайёрланмайди. Энг узоғи ярим кун ичида истеъмол қилиниши лозим.
Нонуштадан 2-3 соат кейин янги сиқилган сабзавот ёки мева сувлари ичилади: сабзи, олма, селдир, занжабил илдизи, лавлаги ва ҳоказо. Лавлаги суви умумий сиқилган мева-сабзавот сувининг 10%идан ошмаслиги керак. Мева-сабзавот суви сиқилгач, сиқилган сув ҳажмининг 1/4 қисмича оддий тоза сув қўшиб кейин ичилади. Сабзи сувига сув қўшиш шарт эмас, лекин бироз зайтун ёғи солиш тавсия қилинади. Янги сиқилган мева-сабзавот сувларини кун давомида ичиш тавсия қилинади.
ТУШЛИК (мўлжал: 1 ош қошиқ зиғир ёғи).
1- вариант.
Салат: ферментланган карам, кимчи, қирилган сабзи, қирилган турп, редиска, кашнич, кўк пиёз кабилар устидан Будwиг салат соуси қуйилади. Ферментланган карамда жуда камёб витамин К2 мавжуд бўлгани сабабли уни доим истеъмол қилиш тавсия қилинади.
♦ Будвиг салат соуси: 2 ош қошиқ юмшоқ сузма (қатиқни 4 қават докага солиб ҳосил қилинади ва ёгурт каби юмшоқ ҳолга келтирилади) ЁКИ 1 ош қошиқ қаттиқ сузма ва 1 ош қошиқ сифатли сут аралашмаси устидан 1 ош қошиқ Зиғир ёғи, 0.5 ош қошиқ янги сиқилган лимон суви ва/ёки табиий иситилмаган филтрланмаган олма сиркаси, 0.5 чой қошиқ хантал (горчица), бироз рафинадланмаган денгиз тузи (Cелтиc Сеа Салт, Ҳималаян Сеа Салт), кўкатлар (укроп ва бошқалар) солиниб, блендерда бир ҳил масса ҳосил бўлгунча аралаштирилади. Қўшимча равишда ферментланган бодрингга ўхшаш ферментланган сабзавотлар қўшсангиз бўлади.
2-вариант.
Парда пиширилган сабзавотларга Будвиг салат соуси ёки Будвиг спреди қўшилади. Қўшимча сифатида ивитилиб пиширилган донлар (гуруч, гречка, арпа кабилар) ёки картошка ҳам ейилиши мумкин.
♦ Будвиг спреди: 1 ош қошиқ зиғир ёгига 2 ош қошиқ ёғсиз сузма қўшилиб блендерда бир ҳил масса ҳосил бўлгунча аралаштирилади.
Мева ёки руҳсат берилган ширинликлар тушлик овқатидан ярим ёки бир соат олдин ейилиши мумкин, аммо овқатдан сўнг ейиш мумкин эмас.
Тушликдан 3 соат ўтгач (таҳминан 16:00) таҳминан 1 стакан янги сиқилган мева-сабзавот суви ичилади.
КEЧКИ ОВҚАТ (мўлжал: 0.5 ош қошиқ зиғир ёғи)
Кечки овқатни таҳминан соат 18:00га режа қилинг. Овқатлар ҳудди тушликдаги вариантлар каби бўлиб, зигир ёғи миқдори 0.5 ош қошиқдир. Тушликдаги каби 1-вариантдаги салат ёнига сабзавотли шўрва ва пиширилган маржумак (гречка) ёки пиширилган арпа қўшсангиз бўлади.
(1-қисм: “ИЧАКЛАРНИ ТОЗАЛАШ ва СОҒЛОМЛАШТИРИШНИНГ БУДВИГ УСУЛИ (Budwig Протоколи) – 1 қисм”)