ИЧАКЛАРНИ ТОЗАЛАШ ва СОҒЛОМЛАШТИРИШНИНГ БУДВИГ УСУЛИ (Budwig Протоколи) – 1 қисм

Share

Олти марта Нобел мукофотига номинант бўлган Доктор Жоанна Будвиг бу усулни саратоннинг олдини олувчи (ва тузатувчи) усул деб ҳам таърифлаган. Шу билан бирга бу усул артрит, астма, диабет, қон босими муаммолари, неврологик муаммолар, склероз, гормонал бузилишлар, юрак касалликлари, псориаз, экзема, ҳуснбузар ва бошқа хроник касалликларда ижобий таъсир қилади, деб айтиб ўтган Доктор Будвиг.

Будвиг парҳез усули ичакларни тозалайди, соғломлаштиради ва ичаклар ҳолатини яхшилайди. Биз бу мақолада айнан ичаклар саломатлигини яхшилашга урғу берамиз, зеро ичаклар саломатлиги саломатликнинг асосидир. Ўлим ичакларда бошланади, дейилиши бежиз эмас.

Ушбу протокол асоси бу зиғир уруғи, зиғир ёғи ва сузмадир. Сузма ўрнига творог ишлатса ҳам бўлади.

Будвиг парҳез усулида кўп миқдорда зиғир ишлатилгани учун уни сузма билан бирга истеъмол қилиш муҳим. Бундай қилинмаса, фойда ўрнига муаммолар пайдо бўлади. Сузма ва зиғир комбинацияси организм томонидан яхши ўзлашади. Бу аралашма бир хил масса ҳосил бўлгунча блендерда аралаштирилиши керак. Аралашмада ёғ ажралиб туриши керак эмас.

Сузма яйловда боқиладиган сигир ёки эчки сутларидан олиниши муҳим. Нотабиий яшаш шароитидаги қуёш кўрмайдиган, яшилликдан кўра бошқа озуқалар кўп ейдиган ҳайвонлар сути ҳам сузмаси ҳам носоғлом бўлади.

Сифатли сут деганда яйловда боқиладиган ҳайвон сутининг ультра-пастеризация қилинмаган тури назарда тутилади. Сифатли манбадан олинган, аммо пастеризация қилинган сутдан қатиқ ва сузма тайёрласа бўлади, аммо пастеризация қилинган сутнинг ўзини ичиш тавсия қилинмайди.

Усулда келтирилган рецептларга куркума ва мурч бирлашмасини қўшиш яна ҳам яхши натижалар беради.

Ичакларни тозалашнинг Будвиг усули - ichaklarni tozalash

ИЧАКЛАРНИ ТОЗАЛАШНИНГ БУДВИГ УСУЛИ УЧУН КЕРАК БЎЛУВЧИ УСКУНАЛАР

Керак бўлувчи ускуналар:

Кофе майдалагич. Кофе майдалагич танлаганда унинг қайси материаллардан тайёрланганига аҳамият беринг. Кофе майдалагичнинг майдаловчи тишлари (ёки пичоқчалари) алюминийдан бўлмасин. Акс ҳолда алюмин парчалари майдаланган зиғирга аралашиб, организмда йиғилиши мумкин. Кофе майдалагич бизга зиғир уруғларини майдалаш учун керак бўлади. Зиғир уруғлари майдалангач, 20 дақиқа ичида ейилиши керак. Шу сабабли зиғир уруғининг ҳаммасини олдиндан майдаламанг.
Қўл блендери (таёқча блендер, immersion stick blender) ёки оддий блендер.
Мева-сабзавот сувини сиқувчи ускуна (соковыжималка).

БУДВИГ УСУЛИНИ БОШЛАШДАН ОЛДИН ҚУЙИДАГИ МУҲИМ ЙЎЛ-ЙЎРИҚЛАРНИ КЎЗДАН КЕЧИРИНГ

Умумий йўл-йўриқлар:

– Бу диетада қуёшга тез-тез чиқиб туриш ва енгил жисмоний тарбия тавсия қилинади.

– Будвиг усулида ишлатиладиган зиғир ёғи ва сузма аралашмасига куркума ва мурч бирлашмасини қўшиш аралашмани яна ҳам фойдали қилади. Куркума яллиғланишларни кетказади, мурч эса куркуманинг организм томонидан осон ўзлашишини таъминлайди.

– Кимёвий моддаларсиз ўстирилган ва радиация билан ишлов берилмаган зираворлар (куркума ва мурч) танланг.

Сузма ва танланадиган сут ҳақида умумий йўл-йўриқлар:

– Бу диета учун сузма тайёрлаш учун ёғсиз сутдан қатиқ тайёрланг. Қатиқни 4 қават докага солиб, зардоб ва сузмага ажратинг. Зардобни бошқа эҳтиёжларингиз учун ишлатиш учун сақлаб қўйсангиз бўлади. Бундай зардоб совутгичда ёпиқ идишда бир неча ой сақланади.

– Жуда юқори ҳароратда пастеризация қилинган сутларда сут протеинлари ўзгаришларга учрагани сабабли ушбу диета учун ультра-пастеризацияланган сутдан ва бундай сутнинг сузмасидан фойдаланиш тавсия қилинмайди.

– Сузма тайёрлаш учун соғлом ҳайвон сутидан фойдаланинг. Сузма яйловда боқиладиган сигир ёки эчки сутларидан олиниши муҳим. Нотабиий яшаш шароитидаги қуёш кўрмайдиган, яшилликдан кўра бошқа озуқалар кўп ейдиган ҳайвонлар сути ҳам сузмаси ҳам носоғлом бўлади. Сифатли сут деганда яйловда боқиладиган ҳайвон сутининг ультра-пастеризация қилинмаган тури назарда тутилади. Яйловда боқиладиган сигир қаймоғи ва сарёғи табиий сарғиш рангда бўлади. Бунга сабаб яшилликлар ейдиган ҳайвон сутида каротин кўп бўлади ва каротин сут ёғига сарғиш ранг беради.

– Бу диетада сузма ва зиғир ёғи рецепт бўйича тайёрланиши ва сузмасиз катта миқдорда зиғир ёғининг ўзи истеъмол қилинмаслиги керак. Бу диетада зиғир ёғи доим сузма билан бирга истеъмол қилиниши шарт.

– Сузмадаги олтингугуртли оқсиллар (сернистый белок) зиғир ёғи билан бирлашганда бу аралашмадаги тўйинмаган ёғ кислоталари ва бошқа моддалар тана ҳужайралари томонидан осон ўзлашади, дефицит мавжуд органларни Омега-3 ёғлари  билан тўйинтиради ва ҳужайраларга кислород етиб боришини осонлашади.(4)

Зиғир уруғи ҳақида умумий йўл-йўриқлар:

– Майдаланган зиғир уруғи истеъмол қилинганида истеъмол қилинган зиғир ҳажмидан 5 баробар кўп суюқлик ичилиши жуда муҳим. Бўлмаса ич қотади ва кутилган натижаларга эришиш мумкин бўлмайди.

– Зиғир уруғининг ивитилиб, ундирилиб қуритилганини ишлатиш яхшироқ ҳисобланади. Бундай қилиш шарт эмас, лекин тавсия қилинади.

Зиғир уруғи бир кунда 6 ош қошиқдан кўп истеъмол қилинмаслиги керак. Одатда бир кунда 1-3 ош қошиқ зиғир уруғи етарлидир.

Бутун зиғир уруғлари қоронғи, ёпиқ идишда ва салқин жойда бир неча ой яхши сақланади. Майдаланган зиғир уруғи эса кўп сақланмайди. Шу сабабли зиғир уруғи истеъмол қилинишидан олдингина майдаланиши лозим.

Зиғир ёғи ҳақида умумий йўл-йўриқлар:

– Танланадиган зиғир ёғи совуқ услубда сиқилган, иситилмаган бўлиши, қўшимча моддаларсиз ва доим совутгичда сақланган бўлиши муҳим.

– Зиғир ёғини узоқроқ сақлаш учун кичикроқ идишларга (таҳминан 250 мл) солиб музлатилса, 12 ойгача бузилмайди. Керак пайти музхонадан олинади ва совутгичда эритилади. Қайта музлатиш мумкин эмас. Совутгичда сақланмаган зиғир ёғи аччиқроқ мазага эга бўлади.

– Зиғир ёғи ҳар ишлатилишдан олдин яхшилаб аралаштирилиши ва доим совутгичда сақланиши керак.

– Бу диетадан ташқарида профилактика учун зиғир ёғининг кунлик дозаси ҳар 45 кг учун 1 ош қошиқдир.

– Зиғир ёғини 37 C ҳароратдан юқорида қиздириш мумкин эмас.

БУДВИГ ПАРҲЕЗ УСУЛИДА ҚУЙИДАГИЛАР МУМКИН ЭМАС

Бу диетада қуйидагилардан фойдаланиш қатъиян ТАҚИҚЛАНАДИ:

– Маргарин, гидрогенлаштирилган ёғлар, транс ёғлар, рафинадланган ёғлар.
– Оқ шакар, қанд, сироплар, патока, новвот.
– Оқ нон, макарон, пишириқлар, жўҳори;
– Музқаймоқ, сут маҳсулотлари (тузсиз сузма, қатиқ, уй йогуртидан ташқари);
– Ҳайвон ёғлари ва гўшт (булар умумий ҳолда жуда зарарли маҳсулот бўлмаса ҳам бу диета пайти тавсия қилинмайди);
– Колбаса, сосиска;
– Денгиз маҳсулотларининг ҳаммаси (булар зарарли маҳсулот бўлмаса ҳам бу диета пайти тавсия қилинмайди);
– Соя маҳсулотлари;
– Гени ўзгартирилган маҳсулотлар;
– Пестицидлар;
– Рўзғорда ишлатиладиган кимёвий тозалаш воситалари (ўрнига чой содаси ва сирка ишлатинг);
– Кимёвий косметика;
– Дори-дармонлар;
– Синтетик витаминлар;
– Микротўлқинли печ, тефлон, алюмин идишларда овқат қилиш ва иситиш мумкин эмас. (Пўлат, чўян, керамика, шиша мумкин).

БУДВИГ ПАРҲЕЗИ ПРОТОКОЛИДА МУМКИН БЎЛГАН МАҲСУЛОТЛАР

Қуйидагилардан фойдаланиш ва истеъмол қилиш МУМКИН:

Табиий ширинликлар ва табиий ширинлаштиувчилар: стевия, иситилмаган ва пастеризация қилинмаган табиий хом асал, араб хурмоси, анжир, магиз, ўрик, малина, қулупнай, қорағат каби табиий мевалар ва фақат янги сиқилган(!) мева сувлари. Янги сиқилган мева ва сабзавот сувларига бироз сув (1/4 ҳажмда) қўшилиб ичилиши керак. Сабзи сувига сув қўшмаса ҳам бўлади, лекин бироз ёғ (рафинадланмаган, совуқ сиқим) қўшилса сабзидаги витамин А яхши ўзлашади.
Барча сабзавот ва мевалар (пестицид ва дориларсиз ўстирилгани);
Парда пиширилган сабзавотлар;
Гиёҳлар;
Ёнғоқлар (ерёғоқдан ташқари).
Уруғлар (масалан қовоқ уруғи, кунгабоқар уруғи…).
Ширинлаштирилмаган кимёвий моддаларсиз кокос стружкаси, кокос пюреси;
Хом какао (қовурилмагани);
Бутун донлар ва улардан тайёрланган ун;
Уй товуғи тухуми;
Табиий ачитқида пиширилган сарёғсиз нон (сарёғ зарарли маҳсулот бўлмаса ҳам бу диетада сарёғ ейиш тавсия қилинмайди);
Совуқ услубда сиқилган ёғлар: зиғир ёғи, зайтун ёғи, кокос ёғи, рафинадланмаган кунгабоқар ёғи. Зиғир ёғи совутгичда сақланиши муҳим, бўлмаса аччиқ маза пайдо бўлади.

 

Давоми: “ИЧАКЛАРНИ СОҒЛОМЛАШТИРИШНИНГ БУДВИГ УСУЛИ (Budwig Протоколи) – 2 қисм”

 

Facebooktwitterredditpinterestlinkedinmail

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *