Ҳозирги пайтда юрак касалликлари жуда кенг тарқалган ҳасталикдир. Деярли ҳар учта катта ёшлилардан биттаси юрак касалликларидан азият чекади ва уларнинг 30% қисми ўзлари бундан хабардор эмас. Юрак касалликларини бартараф қилиш мумкинми?
Юрак касалликларига қуйидагилар киради:
- Юқори қон босими
- Коронар юрак касалликлари
- Миокард инфаркти
- Ангина пекторис (кўкрак санчиқлари)
- Инсульт
Нормал қон босими 120/80 ҳисобланиб, қон босими 140/90 дан ошса, бу юқори қон босими ҳисобланади.
ЮҚОРИ ҚОН БОСИМИНИ МЕЪЁРГА КЕЛТИРИШНИНГ ТАБИИЙ УСУЛЛАРИ
Доим янги бодринг ёки бодринг суви истеъмол қилиш қон босимини меъёрга келтиришда катта ёрдам беради. Бодрингни доим истеъмол қилишда уни салатларга қўшиш мумкин. Ҳар куни пиширилмаган бодринг, брокколи ва селдрдан салат қилиш тавсия қилинади. Бу салатга ёнғоқ ёки уруғлар қўшсангиз жуда тўйимли ва фойдали овқатга айланади. Салатга соус сифатида совуқ услубда сиқилган зайтун ёғи, табиий(! !) олма сиркаси, минерал сув, бироз асал, бироз занжабил ва мурч қўшса бўлади.
Кунингизни доим янги сиқилган лимон ёки грейпфрут суви, тоза иситилмаган асал ва тоза сув аралашмаси билан бошланг.
Кундалик таомномангизга бодомни ҳам киритинг. Бодом юрак касалликларининг олдини олишда ёрдам беради. Бодомни истеъмол қилишдан олдин бир неча соат сувда ивитиш тавсия қилинади.
Қон босимини нормаллаштиришда табиий олма сиркаси ҳам жуда фойдалидир. Эътибор қилиш муҳим бўлган жиҳат шуки, сотувдаги оддий дистилланган сиркага олма ароматизатори қўшиб олма сиркаси деб номлаб қўйилган сирка истеъмол учун яроқли эмас. Бундай қалбаки олма сиркаси соғлиққа фойда эмас зиён келтиради. Чу сабабли, олма сиркаси табиий эканлигига тўлиқ ишонч ҳосил қилиб сўнгра истеъмол қилиш жуда ҳам муҳим. Бунда олма сиркаси филтрланмаган, пастеризация қилинмаган, иситилмаган эканлигига ишонч ҳосил қилинг.
Табиий, иситилмаган ва шакар аралаштирилмаган асал ҳам юрак саломатлиги учун жуда шифобахшдир. Табиий асал юрак мускулларини қувватлантиради ва қон айланишини яхшилайди ва инфарктдан ҳимоя қилади. Долчин ва асални аралаштириб, нонушта пайти нон билан ёки илиқ чой билан истеъмол қилиб туриш ҳам юрак муаммоларини камайтиришда ва инфарктнинг олдини олишда ёрдам беради. Диққат: қонни суюлтирувчи дорилар истеъмол қилган пайтда долчин истеъмол қилишда эҳтиёт бўлинг, сабаби долчин ҳам қонни суюлтиради.
2 ош қошиқ табиий асал ва 3 чой қошиқ долчинни 2 стакан сув билан аралаштириб ичилса қон босимини туширишда ёрдам беради.
ЮРАК САЛОМАТЛИГИНИ ТАъМИНЛАШ ВА ЮРАК СОҒЛИҒИНИ ТИКЛАШ УЧУН ҚАНДАЙ ОВҚАТЛАНИШ МУҲИМ?
Диққат! Бу маслаҳатлар сизни ўйлантириб қўйиши, иккилантириши ва ҳайрон қолдириши мумкин. Бизнинг замонда холестеринга бой маҳсулотлар ва тўйинган ёғлар юрак саломатлиги учун зарарли деб тарғиб қилинади. Аслида ҳам шундайми? Йўқ. Кўп тадқиқотлар бунинг тескарисини исботлайди. Холестеринга бой табиий маҳсулотлар ва тўйинган ёғлар юрак саломатлиги учун ниҳоятда муҳимдир!
Жаҳон тан олган доктор, ёғлар ва дийеталар бўйича эксперт Марй Энигнинг хулосаларидан парча: “Юрак касалликларининг сабаби ҳайвон ёғлари ва холестерин эмас. Юрак касалликларининг асосий сабаблари ўсимлик ёғларининг ҳамда гидрогенлаштирилган ёғларнинг, рафинадланган углеводларнинг (шакар ва оқ уннинг) ҳаддан ортиқ кўп истеъмол қилинишидир. Юрак касалликларига яна минераллар танқислиги, айниқса магний ва ёд танқислиги? витаминлар танқислиги, айниқса витамин C танқислиги? антиоксидантлар танқислиги, айниқса селен ва Витамин Э танқислиги? энг муҳими, антимикробик ҳусусиятга эга бўлган ҳайвон ёғлари ва тропик ёғларнинг истеъмол қилинмаслиги сабабчилардир. Юрак саломатлигини тиклаш учун холестеринни камайтириш эмас, балки витамин Б6 ва Б6га бой озуқаларни истеъмол қилиш, витамин ва минераллар танқислигининг олдини олиш, антимикробик ҳусусиятли ёғларни (масалан, иситилмаган сарёғ, кокос ёғи) истеъмол қилиш, оқ ун истеъмолини кескин чеклаш, шакардан воз кечиш, рафинадланган ўсимлик ёғлари ва қиздирилганда таркиби ёмон томонга ўзгарадиган ўсимлик ёғларидан воз кечиш керак. ”
ЮРАК САЛОМАТЛИГИ УЧУН ФОЙДАЛИ ОЗУҚАЛАР ВА ҲАЁТ ТАРЗИ
Юрак саломатлиги учун фойдали озуқалар ва фойдали одатлар қуйидагилардир.
1. Тўйинган ёғлар
Тўйинган ёғларга айрим мисоллар:
Кокос ёғи. Бу ёғ иссиқликка ниҳоятда чидамлидир. Бу дегани овқат қилишда ишлатилганда иссиқлик кокос ёғининг таркибини бузмайди. Кокос ёғи совуқ пайтда қаттиқ ҳолатда ва иссиқ ҳароратда суюқ ҳолатда бўлади. Бу ёғ мия учун, юрак учун ва умумий организм учун жуда фойдалидир.
Рафинадланмаган палма ёғи. Айнан шундай. Рафинадланмаган палма ёғи ҳам юрак учун фойдали. (Жамиятимизда рафинадланган ўсимлик ёғларини безарар ҳисоблашади, аммо палма ёғидан жуда қўрқишади. Бу жуда таажжубга солувчи ҳолатдир. ).
Қиздирилмаган Сарёғ. Фақат (ёки асосан) яшиллик билан боқилган сигирдан олинган сарёғ юрак, артерия, тиш ва суяк саломатлиги учун жуда фойдалидир.
Ҳайвон ёғлари, қўй ёғи (думба). Яшиллик билан боқиладиган (дон-дун билан ёки нотабиий йемишлар билан боқилмайдиган) ҳайвон ёғларини танланг.
2. Тухум
Тухум бу идеал озуқалардан биридир. Тухум юрак касалликларини келтириб чиқармайди. Тухумни юрак касалликларининг сабабчиларидан бири деб ҳисоблаш асоссиздир. Аслида бу табиий маҳсулот юрак касалликларини келтириб чиқариши фан томонидан ҳеч қачон исботланмаган ҳам.
Тухумда жуда ҳам кўп фойдали моддалар мавжуд. Тухум А, Д, Б6, Б9 (фолат), Э, Б12, C витаминларига, юқори сифатли оқсилга, магнийга, селенга ва калийга бой. Селен моддаси юрак саломатлиги учун ниҳоятда муҳимдир.
Тухум йейишнинг меъёри қанча? Тухумни қанча йегингиз келса, шунча йейишингиз мумкин. Доим тухум оқи ва тухум сариғини бирга истеъмол қилишга ҳаракат қилинг. Тухум танлашда ҳам эътиборли бўлинг. Уй товуғи тухумидан фойдаланинг. Товуқлар доим катакларда сақланса, улар қўядиган тухумнинг сифати яхши бўлмайди. Сифатли ва энг фойдали тухумнинг сариғи сариқ эмас, олов рангда бўлади.
Баъзилар тухумни яхши ҳазм қила олмайди. Бунинг сабаби, тухумнинг узоқ пиширилишидир. Тухумни иложи борича хом ҳолатда йейиш тавсия қилинади. Пиширилганда эса, қаттиқ қилиб эмас, юмшоқ ва сариғини суюқ қилиб пишириш тавсия қилинади. Жуда қаттиқ пиширилган ёки узоқ қайнатилган тухумнинг ҳазми қийин бўлади.
Хом тухум йейиш оқибатида салмонелёзга дучор бўлиш эҳтимоли 0. 00003% ни ташкил қилади. Салмонелла ҳавфидан озод бўлиш учун дарз кетган тухумни, тухум оқи жуда суюқ бўлган тухумни, ҳиди ғалати бўлган тухумни ва мазаси бошқача (ёқимсиз) тухумни истеъмол қилманг. Уй товуғи тухумидан фойдаланинг.
3. Омега-3
Омега-3 га бой балиқ жигари ёғи ёки оғир металлардан тозаланган балиқ ёғи истеъмол қилинг.
4. Долчин
Долчин қуюқлашган қонни табиий равишда суюлтиради.
5. Магний (минерал)
Организмда Магний минерали етарли бўлиши умумий юрак саломатлиги учун ниҳоятда муҳим ҳисобланади. Организмда доимий Магний танқислиги мавжуд бўлса, юрак ҳам касалланади. Ҳозирги пайтда жуда кўпчиликда Магний танқислиги мавжуд. Бунинг сабаблари бир нечта: қайта ишланган ва озуқавий қиймати паст бўлган маҳсулотларни доим истеъмол қилиш, доимий стресс, шакар истеъмолининг юқорилиги.
Организмда Магний миқдори жуда ҳам камайиб кеца инсон инфарктни бошидан кечириши мумкин. Стресс пайтида Магний миқдори жуда камайиб кетади. Чу сабабдан бўлса керакки, айнан кучли стресс пайти инфарктга йўлиқиш эҳтимоли ҳам жуда юқори.
Магний нафақат юрак учун, балки бутун организм учун жуда муҳим минерал ҳисобланади. Организмда Магний йетарли бўлмаса, Калций ҳам ўз вазифасини бажара олмайди.
Магнийга бой маҳсулотлар: қовоқ уруғи, кунгабоқар уруғи, авокади, яшил баргли сабзавотлар (яшил карам ва ҳоказо).
6. Селдир
Селдир (селдерей) ва унинг уруғлари юрак ва бутун организм саломатлиги учун ноҳоятда фойдалидир.
Селдир витамин, минерал ва амино кислоталарга ниҳоятда бой.
7. Жисмоний тарбия
Мунтазам тарзда жисмоний тарбия (юриш, югуриш, сузиш, сакраш, ва б. ) билан шуғулланиб туриш нафақат юрак, балки мия учун ҳам ниҳоятда фойдалидир. Унутманг, юрак ҳам бир мускул туридир. Мускуллар саломатлиги ва ҳолати учун эса жисмоний тарбиянинг аҳамияти катта.
ИНСУЛЬТНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШ ЧОРАЛАРИ
Жаҳон тан олган доктор, ёғлар ва диеталар бўйича эксперт Мэри Энигнинг хулосаларидан парча: “Юрак касалликларининг сабаби ҳайвон ёғлари ва холестерин эмас. Юрак касалликларининг асосий сабаблари ўсимлик ёғларининг ҳамда гидрогенлаштирилган ёғларнинг, рафинадланган углеводларнинг (шакар ва оқ уннинг) ҳаддан ортиқ кўп истеъмол қилинишидир. Юрак касалликларига яна минераллар танқислиги, айниқса магний ва йод танқислиги, витаминлар танқислиги, айниқса витамин C танқислиги, антиоксидантлар танқислиги, айниқса селен ва Витамин Е танқислиги, энг муҳими эса антимикробик ҳусусиятга эга бўлган ҳайвон ёғлари ва тропик ёғларнинг истеъмол қилинмаслиги сабабчилардир. Юрак саломатлигини тиклаш учун холестеринни камайтириш эмас, балки витамин В6 га бой озуқаларни истеъмол қилиш, витамин ва минераллар танқислигининг олдини олиш, антимикробик ҳусусиятли ёғларни (масалан, иситилмаган сарёғ, кокос ёғи) истеъмол қилиш, оқ ун истеъмолини кескин чеклаш, шакардан воз кечиш, рафинадланган ўсимлик ёғлари ва қиздирилганда таркиби ёмон томонга ўзгарадиган ўсимлик ёғларидан воз кечиш керак.”
Инсульт ва инфарктнинг олдини олиш чоралари:
- Табиий тўйинган ёғларга бой маҳсулотлар истеъмол қилиб туринг: кокос ёғи, сарёғ, қўй ёғи (думба), балиқ жигари ёғи, қаймоқ, ёнғоқлар, табиий(!) пишлоқ.
- Табиий (оғир ишлов берилмаган) озуқалар истеъмол қилинг: яшил ва сариқ сабзавотлар, мавсумий мевалар, бутун дондан тайёрланган озуқалар.
- Енгил жисмоний тарбия билан мунтазам шуғулланинг.
- Фолатга бой озуқаларни доим истеъмол қилинг. Кунига камида 300 мкг фолатга бой озуқалар истеъмол қилувчи шахслар кунига 136 мкг фолат истеъмол қилувчи шахсларга қараганда 20% камроқ инсультга дучор бўлишган ва юрак касалликлари билан 13% га камроқ касалланишган. Фолатга бой озуқалар: баргли яшил сабзавотлар, цитрус мевалар, товуқ жигари, мол жигари, асалари чанги. Фолат танқислиги мавжуд инсонлар териси кул ранг-жигарранг тусга кириши, уларда анемия, юрак касалликлари, депрессия, доимий чарчаш ва дементия кабилар юзага келиши мумкин.
- Магнийга бой озуқалар истеъмол қилинг. Ҳозирги кунда кўпчиликда магний танқислиги мавжуд. Магний қон айланишида муҳим вазифани бажаради, мияни токсик ҳимикатлардан муҳоваза қилади, инсонни сокинлаштиради (стрессларни камайтиради). Магний танқислиги эса жуда жиддий асоратларга олиб келади. Магний танқислиги инсульт, Алцгеймер касаллиги, Паркинсон ҳасталиги, тутқаноқ, доимий мигрень (бош оғриқ) каби нохуш ҳолатларга олиб келиши мумкин. Организмни Магний билан бойитишнинг яна бир усули терига Магний ёғини доим сепиш ёки суришдир. Магний ёғи безарар бўлиб, тери орқали қонга ўтади ва организмни магний билан бойитади. Магний ёғини болаларга ҳам катталарга ҳам ишлатса бўлади.
- Омега-3 га бой маҳсулотларни мунтазам истеъмол қилинг. Омега-3, табиий витамин А , Д, К2ларга бой энг сифатли маҳсулотлардан бири бу ферментланган балиқ жигари ёғидир.
- Ойига 1 марта балиқ еб туриш инсульт эҳтимолини 40%га камайтиради. Муаммо шундаки, ҳозирги кунда кўп балиқларда симоб (зарарли оғри металл) миқдори ниҳоятда юқори. Чу сабабли, балиқ танлашда эҳтиёт бўлинг. Балиқ ёғларини ҳам эҳтиёткорлик билан танланг.