МАГНИЙ ПРОТОКОЛИ (Умумий Саломатлик учун Энг Фойдали Протокол)

Share

Ушбу протокол организмни нафақат магний, балки бошқа энг керакли витамин ва минераллар билан ҳам бойитади. Ушбу протокол ёрдамида кўп инсонлар анемия, депрессия ва бошқа кўплаб саломатлик муаммоларидан ҳалос бўлиб келишмоқда. Ушбу протокол умумий саломатликни тиклайди ва барча учун безарар ҳисобланади. Протоколдаги миқдор катталар учун мўлжалланган.

Магний протоколи асосчиси Морлей Роббинс ҳисобланади.

magniy protokoli - магний протоколи

КАНЧА СУВ ИЧИШ КЕРАК?

Сувни сийдик ранги оч сариқ рангга келгунча ичиш керак. Сийдик ранги тўқ бўлса, демак сиз етарли сув ичмаяпсиз. Эрталаб сийдик ранги тўқ бўлиш инормалдир, кун давомида эса сийдик ранги оч сариқ бўлиши керак.

Сув хлорсиз ва фторсиз бўлишига аҳамият беринг. Сувни шу моддалардан тозалаб фильтрлаб ичинг.

МАГНИЙ ПРОТОКОЛИДА ТАВСИЯ ҚИЛИНГАН МАҲСУЛОТЛАР ҲАҚИДА

1. Магний

Магний (Magnesium) ҳаво ва сувдек зарур моддадир, дейди Морлей Роббинс. Организмда магний танқислиги оддий асабийликдан бошлаб инфарктгача олиб келиши мумкин. Одам қаттиқ сиқилганида унинг организмида магний миқдори жуда тез камаяди. Қаттиқ сиқилганда инсон инфаркт каби ҳолатга тушиб қолиши сабабларидан бири ҳам шудир.

Энг ачинарлиси, ҳозирги кунда кўпчиликда магний танқислиги мавжуд, лекин буни ўзлари билишмайди.

Оммавий магний танқислиги сабабларидан бир-нечтаси: стресснинг кўпайиши, шакар ва бўш углеводлар истеъмолининг ҳаддан ортиқ оммалашиши, экин ерларида табиий минераллар баланси бузилиши.

Инсон асабийлашганида, унинг организмида магний кўпроқ ва шиддатлироқ сарфланади.

Энг кўп магний қовоқ уруғларида ва (~80% какао миқдорли) аччиқ шоколадда мавжуд. Қовоқ уруғини болалар кунига 30 грамм, катталар 100 грамм еса бир кунлик магний эҳтиёжи қопланади.

2. Ари чанги

Ари чанги (Bee pollen) организмни керакли В гуруҳ витаминлари билан таъминлайди. Ари чанги ўрнига фолий кислотаси қўшилмаган Nutritional Yeast (пищевые дрожжы) истеъмол қилса бўлади. Иккала маҳсулот ҳам табиий В гуруҳ витаминларига бой. Етарли В гуруҳ витаминларисиз организмда Мигний ҳам ўзлашмайди ва саломатлик ёмонлашади.

Ари чангидаги витамин В магнийнинг ҳужайралар ичига киришига ёрдам беради.

Ари чангини жуда кичик миқдордан бошлаб, секин кўпайтириб, кунига 1/2 чой қошиқдан ҳар куни истеъмол қилиш тавсия қилинади. Ари чангини истеъмол қилмай юрган одам бирданига ярим чой қошиқдан бошласа, ўрганмаган организм аллергия ва шунга ўхшаш реакциялар бериши мумкин.

Ари чангини яқин атрофингиздаги асалчилардан ҳарид қилганингиз маъқул. Чет элдан келтирилган ари чанги организмингизга иқлимий мос келмагани учун аллергия бериши мумкин. Аллергиялар фақат тошма кўринишида эмас, балки қорин оғриқлари ва шунга ўхшаш кўринишларда юз беради.

3. Жигар

Жигар организмни энг осон ўзлашувчи темир, катта миқдордаги витамин В12 кабилар билан таъминлайди. Жигардаги фойдали моддалар миқдорига бошқа ҳеч қандай маҳсулот тенглаша олмайди.

Шунинг учун Морлей Роббинс жигарни ҳафтада бир марта 100-150 граммдан истеъмол қилишни ёки ҳар куни куритилган жигардан 4тадан капсула ютишни маслаҳат беради.

Яйловда боқилган (катакларда қамаб боқилмаган) ҳайвон жигарларини танланг. Яйловларда боқилган ҳайвонлар одатда соғломроқ, катакда доим қамаб боқилган ҳайвонлар эса кўп ҳолларда касал бўлади. Соғлом ҳайвонларнинг гўшти ҳам, жигари ҳам соғлом (ва фойдали) бўлади.

Яшиллик кўп ейдиган ҳайвон ёғи (витамин А кўплиги ҳисобига) сарғишроқ рангда бўлади, етарли яшиллик емайдиган ҳайвон ёғи эса оқ бўлади.

4. Денгиз карами 

Денгиз карами (Kelp) организмни осон ўзлашувчи ва етарли миқдордаги йод билан таъминлайди.

5. Таурин

Таурин (Taurine) табиий амино кислота тури бўлиб, жигардаги мис метаболизмини таъминлайди (Taurine supports liver copper metabolism).

6. Бразил ёнғоқлари

Бразил ёнғоқлари (Brasil nuts) организмни етарли Селен минерали билан таъминлайди. Ҳар куни 1-3 тадан истеъмол қилиш тавсия килинади.

7. Чернослив

Чернослив (Prunes) организмни Борон моддаси билан таъминлайди. Борон бўғимлар саломатлигини таъминлайди, артритнинг олдини олади ва Магнийнинг яхши ўзлашишига хизмат қилади. Борон (Boron) магнийнинг ҳужайралар ИЧИГА киришини таъминлайдиган муҳим моддадир.

8. Табиий витамин С 

Морлей Роббинс фақат ва фақат табиий озиқ овқатдан олинган витамин С (plant-based Vitamin C) истеъмол қилишга ундайди ва синтетик ажратилган витамин С ни тавсия қилмайди. Бунинг сабаби, табиий витамин С якка ҳолда эсмас, балки бошқа моддаларнинг ўзлашиши зарур бўлган моддалар (масалан, осон ўзлашувчан мис) билан бириккан ҳолда бўлади. Синтетик ажратилган витамин С эса якка ҳолда бўлади.

Морлейнинг фикрича, синтетик витамин С (ascorbic acid, ascorbate, citrate кабилар) церулоплазминни балансдан чиқаради.

(Эслатма: бошқа баъзи натуропат шифокорлар витамин С нинг ҳар қандай кўриниши иммунитет учун ниҳоятда фойдали деб ҳисоблайди. Шу сабабли, шахсан ўзим табиий (озиқ овқатдан олинган) витамин С ни ҳар куни, витамин Снинг бошқа кўринишларини эса хасталик пайти истеъмол қилинса бўлади деб ҳисоблайман. Албатта, бу фақатгина шаҳсий фикрим.)

9. Балиқ жигари ёғи

Сифатли балиқ жигари ёғи (Cod liver oil) организмни ниҳоятда зарур бўлган табиий витамин А, витамин D, Омега-3 кабилар билан бойитади.

10. Ашваганда

Ашваганда (Ashwagandha) табиий ўсимлик бўлиб, унинг илдизи адренал саломатликни таъминлайди, иммунитетни оширади, асабларни тинчлантиради.

11. Тоғ уни 

Тоғ уни (Diatomaceous Earth, food grade) силикага жуда бой бўлиб, суяк ва тишларни мустаҳкамлайди, организмдан майда гижжа ва паразитларни чиқариб ташлайди. Шунингдек, тоғ уни церулоплазмин учун жуда фойдалидир.

1 чой қошиқ тоғ унини сув билан бирга эрталаб ёки кечки пайт (ҳеч нарса билан аралаштирмасдан) ичинг. Миқдорни ҳар куни секин-аста ошириб 3 чой қошиққача (1 ош қошиққача) кўпайтиринг.

12. Магний ёғи 

Ҳар кеча Магний ёғи (Magnesium oil) терига суртилади ёки сепилади. Магний ёғи организмни тери орқали магний билан бойитади.

Магний ёғи аслида ёғ эмас, балки Магний Хлориднинг сувдаги эритмасидир.

Магний хлорид магнийнинг энг осон ўзлашадиган кўринишиди. Фақат уни ичиш эмас, терига суртиш керак.

13. Магнийли оёқ ванналари

Магнийли оёқ ванналари организмни тозалайди ва уни магний билан бойитади. Магнийли оёқ ванналари қилиш учун 30 грамм магний хлорид (Magnesium flakes), 1/4 стакан ош содаси ва 1 чой қошиқ бура (borax, борон манбаи)дан фойдаланилади ва 20-30 дақиқа оёқ ваннаси қилинади.

Адренал коктейль

Адренал коктейль организмда электролитларни балансга келтиради. Бу эса умумий саломатлик учун муҳимдир.

(Рецепти олдинда)

МАГНИЙ ПРОТОКОЛИ (Умумий Саломатлик протоколи)

Магний протоколида қуйидагилар истеъмол қилинади:

Нонуштадан олдин:

  • Табиий олма сиркаси қўшилган сув  (ҳафтада 3-4 марта);

Нонушта пайти: 

  • Ари чанги – ҳар куни 1/2 чой қошиқдан (энди истеъмол қилишни бошлаганда мошдек миқдордан бошланади);
  • Жигар капсулалари – ҳар куни 4та капсула (ёки ҳафтада 1 марта 100-150гр жигар ейиш керак бўлади);
  • Таурин – 500-1000мг (энди истеъмол қилишни бошлаганда кичик миқдордан бошланади);

Нонуштадан 1-2 соат кейин:

  • Адренал Коктейль ичилади;

Тушлик билан бирга:

  • Магний – 400-750 мг;
  • Келп (денгиз карами) таблеткалари – ҳафтасига 3-4 марта;

Тушлик овқатидан 1 соатдан кейин:

  • Адренал Коктейль ичилади;

Газаклар:

  • Бразил ёнғоқлари (Селен учун) – ҳар куни 1-3 тадан;
  • Чернослив (Борон учун) – ҳар куни 5-9 тадан (ёки кунига 1-3 мг Борон)

Кечки овқат билан бирга:

  • Табиий Витамин С – ҳар куни 400-800 мг дан;
  • Балиқ жигари ёғи – ҳар куни 1 чой қошиқдан;
  • Ашваганда – ҳар куни икки маҳал 1 та капсуладан;

Ухлашдан олдин:

  • Тоғ уни – 10 кун ичилади, 10 кун ичилмайди (миқдорни секин-аста 3 чой қошиққача кўпайтирилади);
  • Магний ёғи – ҳар куни терига суртилади;

Бошқа:

  • Оёқ Ванналари – ҳафтада 3 марта Магнийли сувда оёқ ванналари қилинади.

 

Facebooktwitterredditpinterestlinkedinmail

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *