Тешик ичаклар деганда бу ичаклар деворлари заифлашиши ҳисобига ичаклар ўтказувчанлиги ниҳоятда ошиб кетишидир. Соғлом ичаклар бир қават зич тизилган эпителия ҳужайралари ва қаттиқ бирикма оқсиллари қавати билан ҳимоя қилинган бўлади. Бу қават ичаклар ва қон тизими ўртасидаги ҳимоя қаватидир. Бу қават қайси моддалар қонга ўтиши мумкинлигини назорат қилади ва қонга керакли озуқаларни етказибб беради, лекин қонга ичаклардан зарарли токсинлар, антиген ва бактерияларнинг ўтишига йўл қўймайди. Ана шу қават зичлиги бузилганида тешик ичаклар синдроми юзага келади ва токсинлар ичаклардан қонга ўта бошлайди.
(Батафсил бу ерда ўқинг: Бугунги кун эпидемияси: “ТЕШИК” ИЧАКЛАР СИНДРОМИ (1-қисм) )
Тешик ичакларнинг энг асосий 7 та белгиси бўлиб, улар қуйидагилардир:
- Аллергия
- Ичаклар яллиғланиши
- Аутоиммун касалликлар
- Қалқонсимон без муаммолари
- Терининг яллиғланиши ва ҳуснбузарлар
- Озуқаларнинг яхши ўзлашмаслиги
- Кайфият муаммолари, асабийлик
(Батафсил: “ТЕШИК” ИЧАКЛАР СИНДРОМИнинг 7 та БЕЛГИСИ (2-қисм) )
“ТЕШИК” ИЧАКЛАРНИ ДАВОЛАШ УСУЛЛАРИ
Сизда “тешик” ичак синдроми бор-йўқлигини аниқ билиш учун қуйидаги тестларни амалга оширса бўлади:
- Зонулин ёки лактулоза тестлари
- Озиқ-овқатга аллергия тести (IgG)
- Ахлат тести
- Витамин минерал танқислигини аниқловчи Органик кислота тестлари
- Лактулоза маннитол тестлари
Юқоридаги тестларни амалга ошириш учун шифокорингизга ёки маҳсус лабороторияларга мурожаат қилишингиз мумкин.
“ТЕШИК” ИЧАКЛАРНИ ДАВОЛАШНИНГ 4 БОСҚИЧИ
1. САБАБЛАРНИ ТЎХТАТИШ БОСҚИЧИ: Ичакларингиз саломатлигига салбий таъсир кўрсатаётган маҳсулотларни истеъмол қилишни тўхтатинг
Қуйидаги маҳсулотларни истеъмол қилишни тўхтатинг:
- ❌Ивитилмасдан ёки ундирилмасдан пиширилган бутун донлар ёки бутун донли маҳсулотлар
- ❌Рафинадланган шакар
- ❌ГМО – гени ўзгартирилган маҳсулотлар
- ❌Рафинадланган ёғлар
- ❌Сунъий озуқавий қўшимчалар
- ❌Пастеризация ва гомогенизация қилинган сут ва сут маҳсулотлари (аниқроғи, деярли барча қадоқланган сут маҳсулотлари)
2. ОВҚАТЛАНИШНИ ТУЗАТИШ БОСҚИЧИ: Ичаклар учун фойдали маҳсулотларни ҳар кунги рационингизга киритинг
Қуйидаги шифобаҳш маҳсулотларни ҳар кунги рационингизга киритинг:
- ✔️Суяк шўрваси (4 соатдан кўп қайнаган суякларнинг шўрваси), холодец
- ✔️Иситилмаган сут маҳсулотлари: кефир, йогурт, сарёғ, хом пишлоқ
- ✔️Ферментланган сабзавотлар ва фойдали бактерияларга бой бошқа маҳсулотлар
- ✔️Кокос ва кокос маҳсулотлари
- ✔️Ундирилган уруғлар (чиа уруғи, зиғир уруғи, ва бошқалар)
- ✔️Омега-3 га бой маҳсулотлар, масалан ёввойи ҳавзадан тутилган балиқ
- ✔️Кўкатлар ва зираворлар
- ✔️Озуқага бой ва яллиғланишларга қарши маҳсулотлар: яйловда боқилган ҳайвон гўштлари, мева-сабзавотлар, табиий олма сиркаси, денгиз сабзавотлари ва бошқалар
3. ТИКЛАШ БОСҚИЧИ: Ичакларни тикловчи қўшимча табиий моддалар қабул қилинг
Ичакларни тикловчи қўшимча табиий моддаларга қуйидагиларни мисол қилса бўлади:
- Пробиотик – фойдали бактериялар. Мисоллар: уй кефири, кимчи (чимча), қатиқ
- Эримайдиган толалар – буларсиз фойдали бактериялар яшолмайди. Мисоллар: ундирилган чиа уруғлари, ундирилган зиғир уруғлари, парда пиширилган сабзавотлар, мевалар.
- Энзимлар – ҳазм учун керакли энзимлар (protease, amylase, lipase, lactase) . Энзимлар овқатдан олдин ва кейин 1-2 капсуладан истеъмол қилинади. Аптекаларда мавжуд.
- Қизилмия илдизи – ошқозон ва ичак учун жуда фойдали. Кунига 0.5-1 граммдан истеъмол қилса бўлади.
- Коллаген – ичаклар саломатлиги учун ниҳоятда муҳим. Коллаген суяк шўрвасида (холодецда) етарлидир. Ҳар куни 1-2 стакан суяк шўрвасидан истеъмол қилинг ёки кунига 2 маҳал 2 ош қошиқ коллаген оқсилидан истеъмол қилинг.
- Мумиё – ичаклардаги яллиғланишларни қамайтиради ва яралар ҳосил бўлишининг олдини олади.
- Рейши қўзиқорини – ичаклар ва иммунитет учун ниҳоятда фойдали, саратон ҳужайраларини нобуд қилади, генларнинг мутациялашишининг олдини олади, жигар учун ҳам фойдалидир.
- Зефир илдизи (Marshmallow root) – ичаклар саломатлигини таъминлайди ва табиий антигистамин ҳусусиятларига эга (аллергияга қарши). Занжабил билан бирга истеъмол қилинганида ошқозон ярасининг олдини олади.
4. БАЛАНСЛАШТИРИШ БОСҚИЧИ: Ичак микрофлорасини тиклаш учун ичакларни фойдали бактериялар билан бойитинг. Бу жуда муҳим босқичдир.
Фойдали бактерияларга қуйидаги маҳсулотлар ниҳоятда бой:
- Уй кефири (кефир донлари билан тайёрланган кефир)
- Корейс кимчиси – чимча
- Ферментланган сабзавотлар – тузлаб 3-7 кун хона ҳароратида қолдирилган карам (уксуссиз)
- Қатиқ
Фойдали бактерияларни боқиш учун билан бирга пребиотик ҳам истеъмол қилиш керак. Масалан, пиёз, саримсоқ, кўк пиёз.
Қатиқ истеъмол қилсангиз қатиққа саримсоқ ёки пиёз қўшиб истеъмол қилинг, шунда ҳам пробиотик ҳам пребиотик истеъмол қилган бўласиз.
- Doctor Josh Axe