Тешик ичаклар синдроми (leaky gut syndrome) бугунги кун эпидемиясига айлангани рост, лекин бу ўзи нима?
Тешик ичаклар синдроми бу тўғри маънода ичаклар тешилиши эмас, балки ичаклар деворлари заифлашиши ҳисобига ичаклар ўтказувчанлиги ниҳоятда ошиб кетишидир. Соғлом ичаклар бир қават зич тизилган эпителия ҳужайралари ва қаттиқ бирикма оқсиллари (TJ proteins) қавати билан ҳимоя қилинган бўлади. Бу қават ичаклар ва қон тизими ўртасидаги ҳимоя баръеридир. Бу қават қайси моддалар қонга ўтиши мумкинлигини назорат қилади ва қонга керакли озуқаларни (витамин, минерал ва бошқаларни) ўтказади ва қонга ичаклардан зарарли токсинлар, антиген ва бактерияларнинг ўтишига тўсқинлик қилади. Ана шу қават зичлиги бузилганида тешик ичаклар синдроми юзага келади.
Гиппократ айтганидек, барча касалликлар ичаклардан бошланади.
Ичаклар ўтказувчанлиги бузилганида қонга аралашиши мумкин бўлмаган майда зарралар ичаклардан қонга ўта бошлайди. Бу эса организмда сурункали яллиғланишлар ва баъзан автоиммун касалликлар каби саломатлик муаммоларига олиб келади. Яллиғланишлар эса жуда кўп касалликларнинг илдизидир.
Тешик ичаклар синдроми келиб чиқиши сабаблари
Тешик ичаклар синдроми келиб чиқиши сабабларига қуйидагилар киради:
1. Нотўғри овқатланиш
Аллергия ва яллиғланишга олиб борувчи маҳсулотларни доим истеъмол қилиб юриш ичаклар саломатлигига салбий таъсир кўрсатмасдан қолмайди.
Аллергия ва яллиғланишларни келтириб чиқарувчи маҳсулотларга мисоллар:
- Ивитилмаган ёки ундирилмаган донлар ёки донли маҳсулотлар
- Рафинадланган шакар ва сунъий ширинлаштирувчилар
- Гени ўзгартирилган маҳсулотлар (ГМО)
- Рафинадланган ёғлар
- Синтетик озуқавий қўшимчалар
2. Доимий стресс ва асабийлик
Доимий стресс ва асабийлик бутун организм саломатлигига, шу билан бирга ичаклар саломатлигига ҳам путур етказади.
3. Организмда токсинлар кўпайиб кетиши
Организмда токсинлар кўпайиб кетишига эса қуйидаги факторлар сабаб бўлади:
- Антибиотиклар
- Водопровод суви
- Пестицидлар (экинга сепиладиган ҳашарот ўлдирувчи дорилар)
- Аспирин, оғриқ қолдирувчи ва ҳарорат туширувчи дорилар
- Спиртли ичимликлар
Доктор Акс водопровот сувини хлор ва фтордан тозалайдиган сифатли фильтр ёрдамида фильтрлашни ва организмдаги яллиғланишлар билан курагиш учун синтетик дорилар эмас, балки табиий яллиғланишга қарши гиёҳлардан фойдаланишни маслаҳат беради.
4. Бактериал дисбаланс – Дисбиоз
Ичакларда фойдали ва зарарли бактериялар баланси бузилишига Дисбиоз дейилади. Ичакларда дисбиоз юз берганида ичакларнинг эпителиал барьери саломатлигига ҳам путур етади.
Тешик ичаклар синдроми белгилари (симптомлари)
2014 йилда ўтказилган тадқиқотлар натижасига кўра ичаклар ўтказувчанлигининг бузилиши бир қанча соғлиқ муаммоларига олиб боради. (манба)
Сизда қуйидаги соғлиқ муаммолари бўлса, демак сизда Тешик ичаклар синдроми мавжуд бўлиши мумкин:
- Ошқозон яраси
- Юқумли диарея
- Ирритабен ичак синдроми (Синдром раздраженного кишечника (СРК)
- Ичакнинг яллиғланиш касалликлари (Крон касаллиги, ярали колит)
- Ингичка ичак бактерияларининг кўпайиши (SIBO)
- Целиак касаллиги (целиакия)
- Қизиўнгач ва колоректал саратон
- Аллергиялар
- Нафас олиш йўллари инфекциялари
- Ўткир яллиғланиш (сепсис, органларнинг ишдан чиқиши)
- Сурункали яллиғланиш (артрит)
- Қалқонсимон без муаммолари
- Семириб кетиш билан боғлиқ муаммолар (жигарни ёғ босиши, диабет II, юрак касалликлари)
- Автоиммун касалликлар (волчанка, расеяннқй склероз, диабет I, Хашимото синдроми ва бошқалар)
- Паркинсон касаллиги
- Доимий чарчоқ
- Семириб кетишга мойиллик