ВИТАМИНЛАРНИНГ ЮРАК САЛОМАТЛИГИДАГИ ЎРНИ (Экспертлар хулосалари)

Share

ЮРАК КАСАЛЛИКЛАРИ ВА ВИТАМИНЛАР - yurak kasalliklari va vitaminlar

Қуйида “Хроник Касалликларни Ортомолекуляр даволаш: 65та Экспертнинг Терапевтик Озиқланиш Тўғрисидаги Хулосалари” китобидаги “Юрак касалликлари” бобидан асосий парчалар билан танишасиз.

Витамин С танқислиги ва юрак касалликлари ўртасидаги боғлиқлиқ 

Барча витамин, минерал, амино кислоталар ва фойдали ёғлар юрак саломатлиги учун муҳим, аммо юрак саломатлигида аскорбат (витамин С)нинг ўрни алоҳидадир. Витамин С доим танқисликда бўлса, организм касалланади ва юрак касалликлари туфайли вафот этиш эҳтимоли ошади.

Аскорбат (витамин С) танқислиги томир деворларининг заифлашишига сабаб бўлади. Бунга сабаб эса аскорбат коллаген ва эластинларнинг синтези учун зарурдир. Аскорбат етарли бўлмаганда эса томир деворлари коллаген ва эластинлар билан етарли таъминланмайди.

Артерия деворларининг соғлом бўлиши учун витамин С истеъмоли ниҳоятда муҳим. Витамин С етишмаса, артерия деворлари эластиклиги камаяди ва организм артерияларни бошқа моддалар (холестерин ва бошқалар) билан тиклашга уринади.

Юрак ҳолати ҳар қандай ёмон ҳолатда бўлса ҳам, юқори миқдорда витамин С истеъмол қилинганида артерия ва томир деворлари саломатлиги яхшилана бошлайди.

Тадқиқотлардан бирида аниқланишича, ҳар куни 500 мг аскорбат истеъмол қилиш қон томирларидаги қаттиқлашишни 2-6 ой ичида камайтиради. Ҳар куни 500 мг витамин С истеъмол қилиш плазмадаги витамин С даражасини 80 μmol/Lгача кўтаради, бу эса юрак касалликлар туфайли ўлимлар сонини йилига 216000гача камайтирган бўлар эди, деб фикр билдиради доктор Эндрю Сол ва Роберт Смитлар. 

Кунига 3000-8000 мг витамин Сни биттада эмас, балки соатларга бўлиб бўлиб мунтазам ҳар куни истеъмол қилинса эса плазмадаги витамин С даражаси 160 μmol/Lгача кўтарилади. Бу эса йилига яна қўшимча 216000 ҳаётни сақлаб қола олади. 

Кунига 12 соат давомида ҳар соат 1000мг витамин С истеъмоли (умумий 12000мг/кун) плазмадаги витамин С даражасини 240 μmol/Lгача кўтаради.

Витамин Сни биттада кўп истеъмол қилгандан кўра ҳар соат кичикроқ дозаларда истеъмол қилиш яхшироқ ўзлашади ва яхшироқ натижалар беради. 

Хулоса шуки, мунтазам витамин С истеъмоли инфаркт ва инсульт кабиларга чалиниш эҳтимолини бир-неча марта камайтиради ва юрак-қон-томир саломатлигини таъминлашда ёрдам беради.

Озиқланиш дастурига биргина витамин С ни киритишнинг ўзи инсонларда юрак касалликларини бир-неча марта камайтирган бўлар эди, дейди эспертлар.

Ҳозирги кунда Витамин С терапияси “тортишувли” терапия тури эмас, балки афсуски эътиборсиз қолдирилган терапиялардан биридир. 

Юқорида витамин С нинг Натрий Аскорбат (Sodium Ascorbate) ёки буферланган кўринишлари тавсия қилинган.  Шунга қарамай, витамин С нинг энг яхши ва энг фойдали кўриниши бу табиий мева-сабзавотлардаги витамин С дир. 

Ниацин (витамин В3) статинлардан самаралироқ ва ҳавфсизроқми?

Холестеринни туширувчи статин дорилар саломатликка жиддий салбий таъсир қилади, деб фикр билдиради экпертлар (William Grant, PhD; Damien Downing, MBBS, MSB; Jorge Miranda, PhD; Abram Hoffer, PhD ва бошқалар). Салбий оқибатларга жигар шикастланиши, мускуллар заифлиги, хотира пасайиши, асабийлик, бош оғриқлар, депрессия, диабет, қуруқ оғиз, ҳазм муаммолари, кўнгил айнаши, кўз яллиғланиши, тремор ва шу кабилар кириши мумкин. 

Статинлар истеъмоли организмда CoQ10 концентрациясини ниҳоятда тушириб юборади, бу эса юракнинг ишдан чиқишига олиб келади. Шу сабабли статинлар истеъмол қилган инсон қўшимча CoQ10 истеъмол қилиши ҳам мумҳимдир.

Статинлар ўрнига қуйидагиларни истеъмол қилиш яхшироқ натижалар беради:

  • Ниацин (Niacin) зарарли LDL холестеринни туширувчи, организмни ҳимоя қилувчи  HDL холестеринини оширувчи ва қон босимини меъёрга келтирувчи самарали ва безарар моддадир.
  • Ниацин яхши холестеринни (HDL) ошириб, зарарли холестеринни VLDL туширувчи энг самарали ва ҳавфсиз моддалардандир, дейди Др.Тодд Пенберти (W.Todd Penberthy, PhD).
  • Др.Абрам Хоффернинг хулосаларига кўра Ниацин ҳужайраларни токсик молекулалардан ҳимоя қилиши ҳисобига умрни узайтиради ва оғир касаллар орасидаги ўлим частотасини камайтиради. Ниацин жигар учун зарарли эмас, балки Ниацин терапияси жигар активлигини оширади. Ниациннинг биргина энг салбий оқибати бу умрни узайтиришидир.
  • Др.Роберт Смит хулосасига кўра статинлар холестеринни туширгани билан юрак касалликларини камайтирмайди. Юрак касалликларини камайтириш учун қуйидагиоарни истеъмол қилиш яхши натижалар беради: витамин С (кунига 3000-10000 мг, бўлинган дозаларда), витамин Е (кунига 400-1600 UI), Ниацин (800-2000 мг, бўлинган дозаларда), Магний (кунига 300-600 мг, бўлинган дозаларда) ва яшил баргли сабзавотлар (кўкатлар)га бой ва кичик миқдорда гўшт киритилган овқатланиш тарзи.
  • Организмда Магний минерали етарли даражада бўлса, холестерин ошиб кетмайди ва холестерин фақат ўз вазифаларинигина бажаради. Холестериннинг вазифаси эса организмда гормонлар ишлаб чиқариш ва мембраналарни ҳимоя қилишдир. Холестеринни сунъий равишда тушириш инсонда саратон каби бошқа касалликларга замин яратади, сабаби холестерин ҳужайраларни токсинлардан ҳимоя қилишга мўлжалланган.

1968 йилда олиб борилган тадқиқотга кўра, Q10 (CoQ10) коэнзими ва L-carnitine амино кислотасини озуқавий қўшимча сифатида истеъмол қилиш юрак мускулларига қувват беради. Етарли миқдорда витамин Е истеъмол қилиш ҳам юрак учун фойдалидир. Доимий равишда етарли миқдорда витамин В3 (Ниацин) истеъмол қилиш эса юрак касалликлари сабабли ўлимга дуч келиш эҳтимолини бир-неча марта пасайтиради.

Магний ва юрак касалликлари

Магний танқислиги юрак касалликларининг ривожланишининг энг асосий сабабларидан биридир.

Магний организмда 300 дан ортиқ энзимлар фаолияти учун зарур бўлган керакли минерал (ко-фактор) ҳисобланади. Барча гормонал реакциялар учун магний зарурдир. Шу сабабли ҳам организмда магний ҳолати ўз навбатида холестерин даражаси, қон босими, артерияларнинг қаттиқлашуви кабиларга катта таъсир кўрсатади.

Магний танқислиги оксидатив стрессни оширади ва иммунитет тушишига олиб келади.

Магнийнинг бир кунлик истеъмол миқдори 320-420мг деб қабул қилинган, аммо оптимал миқдор сифатида кунлик 500-750мг ҳисоблаш лозимдир.

Магнийга энг бой озуқалар:

  1. Қовоқ уруғи. Ярим стакан қовоқ уруғи 350 мг магний билан таъминлайди.
  2. Аччиқ шоколад (80%лиги). 100 грамм аччиқ шоколад организмни 295 мг магний билан таъминлайди.
  3. Аралаш ёнғоқлар: 1/2 стаканда 150 мг.
  4. Қора ловия: 1 стаканда 120 мг.

Магний танқислиги симптомларидан баъзилари:

  • Куннинг охирида елкаларингизда каттиқлик ва оғриқлар юзага келадими?
  • Оёғингиз қалтирайдими ёки оғрийдими?
  • Кўзингиз учиб турадими?
  • Жисмоний тарбиядан кейин нафас олишга қийналасизми ёки нафас олганда овозлар келадими?
  • Кўп хўрсинасизми?
  • Зинадан тепага чиққанингизда нафас етмай қоладими (нафас олишда қийналасизми)?
  • Кечаси тез-тез кичик ҳожат қиласизми?
  • Ичингиз қотиб турадими?

Юқоридаги симптомларнинг бир ёки бир нечтаси сизда магний танқислиги мавжудлигини билдиради ва етарли магний истеъмол қилиш бу симптомларни йўқотади.

Морлей Роббинс қуйидаги магний турларини тавсия қилади:

Витамин Е нинг юрак саломатлигидаги ўрни қандай?

1993 йилда 839000 инсон иштирокида олиб борилган тадқиқотга кўра, кунига камида 100 UI витамин Е истеъмол қилиш юрак касалликлари эҳтимолини 59-66%га камайтиради.

Кембридж Университети тадқиқотчиларининг хулосаларига кўра эса атеросклероз ташҳиси қўйилган беморлар d-alpha tocopherol кўринишидаги (табиий кўринишдаги) витамин Е ни 400-800IU миқдорда ҳар куни истеъмол қилиши уларда инфарктга йўлиқиш эҳтимолини 77%га камайтиради.

Витамин Е кўпгина юрак муаммоларини камайтириши исботланган. Витамин Е қон қуюқлашишининг олдини олади, томирларда ёрилишларнинг олдини олади, ҳужайраларни оксидатив стрессдан ҳимоя қилади ва яллиғланишларни камайтиради.

Ҳар куни мунтазам табиий витамин Е истеъмол қилиш простата саратони ва Алцгеймер хасталигига чалиниш эҳтимолини пасайтиради.

Ушбу эспертларнинг юрак касалликларини даволашнинг табиий схемаси билан ушбу мақолада танишишингиз мумкин: “Юрак касалликлари учун табиий дорилар”

Facebooktwittergoogle_plusredditpinterestlinkedinmail

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *