ЮРАК КАСАЛЛИКЛАРИ УЧУН ТАБИИЙ ДОРИЛАР

Share

Ушбу маълумотлар “Хроник Касалликларни Ортомолекуляр даволаш: 65та Экспертнинг Терапевтик Озиқланиш Тўғрисидаги Хулосалари” китобидан олинди ва  Ферузабегим томонидан инглиз тилидан ўзбек тилига таржима қилинди. 

yurak kasalliklari uchun tabiiy dorilar - юрак касалликлари учун табиий дорилар

ЮҚОРИ ҚОН БОСИМИНИ МЕЪЁРГА КЕЛТИРИШНИНГ ОРТОМОЛЕКУЛЯР УСЛУБИ

Қон босимини меъёрга келтириш ва юрак касалликларини тузатиш учун қуйидагилар қилинади:

  1. Овқатланиш тартибга келтирилади. Шакар ва зарарли ёғлар (маргарин, рафинадланган ёғлар, иссиқликка чидамсиз ёғларда қовурилган овқатлар) истеъмолдан чиқарилади. Сутни ҳазм қилиш қийин бўлса, сут ичилмайди. Спиртли ичимликлар истеъмол қилинмайди. 
  2. Етарли (кўп) тоза сув ичилади, кунига 3600 мг Лецитин (Lecithin) ва 500 мг Л-карнитин (L-carntine) бирга истеъмол қилинади. Шу учта модда бирлашмаси 12 кун ичида Др.Джордж Оклок назоратидаги бемор қон босимини бошқа дориларсиз 16/8 mmHg даражада туширишга муваффақ бўлган. Бу бирлашмада сув организмда натрий-калий балансини таъминлайди, лецитин (phosphatidycholine) қон босимини меъёрда ушловчи ацетилхолин нейротрансмиттери синтезини кучайтиради, л-карнитин эса ёғ кислоталарининг оксидланишида иштирок этади. Л-карнитин одатда жигарда ишлаб чиқарилади, аммо жигар фаолияти суст бўлганда ёки қарилик пайтида қўшимча л-карнитин истеъмоли зарур бўлади.
  3. Др.Джош Оклок навбатдаги қўшимчалар комбинацияси ёрдамида беморларнинг диастолик қон босимини 10 mmHg га камайтиришга муваффақ бўлган: ҳар куни 20000 UI бета-каротин, 600 мг кальций, 300 мг магний, витамин В комплекси, 300 мг ниацин,  500 мг зиғир ёғи, 60 мг ко-энзим Q10, 30 мг цинк пиколинат, 100 мг гингко билоба, 250 мг черника экстракти, 400 мг конский каштан экстракти ва 100 мг калий. Кўрсатилган миқдордаги дозаларни ошириш бир-хил натижа берган. 
  4. Кейинги қадам умумий холестерин даражасини тушириш бўлиб, доктор шу мақсадда беморга қуйидаги қўшимчаларни истеъмол қилишга буюрган ва бир йил давомида беморнинг умумий холестерин миқдори 223 mg/dL дан 177 mg/dL га тушган ва триглицерид даражаси 208 mg/dL дан 131 mg/dL га тушган: ҳар куни 40000 H.U. аччиқ қалампир (кайенский перец, cayenne pepper), 500 мг омега-3 балиқ ёғи, 1000 мг витамин С, 500 мг Л-карнитин, 100 мг пикногенол, 800 IU  витамин Е, 500 мг Л-лизин, 400 мг саримсоқ, 200 мкг  селен, 150 мг инозитол, солодка илдизи ва 100 мг Л-аргинин. 

ОЗУҚАВИЙ ҚЎШИМЧАЛАРНИ ТАНЛАШ ВА ДОЗАЛАШ

Юқори қон босими учун (натижа 2 ҳафталарда билинади, давомий ҳар куни ичган яхши):

  1. Кўп тоза сув ичилади.
  2. Лецитин – 3600мг. Агар Sunflower lecithin дан фойдаланилса, унда унинг 1.5 чой қошиғида 3750мг миқдор мавжуд бўлади. Идишдаги миқдор 90 кунга етарли бўлади. Lecithin 1200mg капсулаларидан фойдаланилса, кунига 3 маҳал 1 тадан истеъмол қилинади (умумий 3600 мг). Ушбу капсулалардан фойдаланилса, битта идиш 133 кунга етади. Лецитин табиий ҳолда баъзи озиқ-овқатларда (тухум, кунгабоқар уруғларида) учрайди, аммо бу миқдор қон босимини тушириш учун етарли бўлмайди. Шунинг учун қон босими муаммоларида лецитиннинг ўзини қўшимча озуқавий қўшимча сифатида истеъмол қилган яхши. 
  3. Л-карнитин – 500 мг. Acetyl L-Carnitine 500mg, кунига 1тадан. 

Кейинги қадам диастолик кон босимини меъёрга келтириш (ҳар куни қуйида кўрсатилган миқдор истеъмол қилинади):

  1. Beta-carotene – 20,000 IU/кунига. 100 грамм мол жигарида 35,000 IU, 100 грамм қўй жигарида 25,000 IU, 10 грамм оддий балиқ жигари ёғида 10,000 IU, 10 грамм витаминга бой балиқ жигари ёғида 23,000 IU витамин А мавжуд.
  2. Calcium (кальций)- 600 mg/кунига. 1 стакан хом (пиширилмаган) сутда 300 mg, 3/4 стакан йогурт ёки кефирда 300 mg, 1,5 стакан пиширилган брокколида 93 mg,  1/4 стакан кунжут уруғларида 351 mg, 30 грамм бодомда 76 mg, 30 грамм пишлоқда 224 mg, 60 грамм суякли сардиналарда 217 mg, 1 стакан пиширилган яшил карамда (kale) 245 mg кальций мавжуд.
  3. Magnesium (магний) – 300-700 mg/кунига.
  4. Vitamin-B complex (В витаминлари комплекси). В витаминлари учун ҳар куни 1/2 чой қошиқ ари чанги истеъмол қилинг.
  5. Niacin (витамин В3) – 600 mg/кунига. Ниацин бу витамин В3 бўлиб, юрак касалликларини тузатишда жуда ҳам муҳим витамин ҳисобланади. 100 грам пиширилган қўй жигарида 16.7 mg ниацин мавжуд.
  6. Flaxseed oil (зиғир ёғи) – 500 mg/кунига. Янги сиқилган (мазаси аччиқ бўлмаган ва қиздирилмаган) зиғир ёғини йогурт ёки қатиққа аралаштириб истеъмол қилинса, ёғ мазаси билинмайди. Бу аралашмага бироз асал ва/ёки музлатилган мевалар қўшилса жуда мазали бўлади.
  7. Coenzyme Q10 – 60 mg/кунига.
  8. Zinc picolinate (цинк пиколинат) – 30 mg/кунига.
  9. Gingko biloba – 100 mg/кунига.
  10. Bilberry extract (Myrtillus, Экстракт черники)- 250 mg/кунига.
  11. Horse chestnut extract (Экстракт конского каштана)- 400 mg/кунига.
  12. Potassium – 100 mg/кунига. Бир дона катта бананда 602 mg калий (potassium) мавжуд.

Ундан кейинги қадам холестерин ва триглециридларни меъёрга келтириш (йил давомида ҳар куни ичилади):

  1. Cayenne pepper (Аччиқ қалампир, Кайенский перец) – 40,000 Heat Units/кунига. Ҳар куни таҳминан ярим граммдан овқат билан бирга истеъмол қилиш керак.
  2. Omega-3 Fish Oil – 500 mg/кунига.
  3. Vitamin C – 1000 mg/кунига. 100 грамм қуритилмаган наъматак меваларида 2000 мг витамин С мавжуд. Бир стакан тўғралган қизил ширин булғори қалампирида (болгарский перец) 190 мг табиий витамин С мавжуд. Битта кичик гулкарам пиширилганда 127.7 мг витамин С билан таъминлайди. 100 грамм лимонда 53 мг витамин С мавжуд.
  4. L-carnitine – 500 mg/кунига
  5. Pycnogenol – 100 mg/кунига
  6. Vitamin E (d-alpha tocopherol) – 800 IU/кунига
  7. L-lysine – 500 mg/кунига. Л-лизин гўшт, балиқ, уруғ ва ёнғоклар, тухум, табиий пишлоқ ва оқ ловия кабиларда табиий ҳолда мавжуд. 100 грамм мол ва қўй гўштларида 3582 мг Л-лизин мавжуд. Бир дона тухумда 456 мг Л-лизин мавжуд. Демак ҳар куни биттадан (ёки кўпроқ) чала пиширилган тухум ёки 15 грамм ёки кўпроқ гўшт ейиш керак бўлади. Эслатма: тухум фақат яхши (фойдали) холестеринни оширади ва ёмон (зарарли) холестеринни оширмайди. Тухум истеъмоли юрак учун фойдалидир. Тухумни узоқ пишириш мумкин эмас. 
  8. Garlic (саримсоқ) – 400 mg/кунига. Ҳар куни ярим грамм ёки кўпроқ саримсоқ истеъмол қилинг ёки ютинг. Истасангиз, ҳидсизлантирилган саримсоқ таблеткаларини истеъмол қилинг.
  9. Selenium (селен) – 200 mcg/кунига. Бир дона тухумда 13.9 мкг селен мавжуд. 100 грамм сули (овсянка)да 34 мкг, 100 грамм мол гўштида 91.4 мкг, бир дона бразил ёнғоғида 90 мкг, 100 грамм бутун буғдойда 70.7 мкг селен мавжуд.
  10. Inositol (витамин В8) – 150 mg/кунига. 100 грамм ловияда 44-65 мг витамин В8 мавжуд. Бир бўлак (37 грамм) бутун донли нонда 13 мг витамин В8 мавжуддир.
  11. Licorice root – Корень солодки – Ширинмия илдизи
  12. L-arginine – 100 mg/кунига. 4 грамм грек ёнғоғида 112 мг, 4 грамм бодомда 96 мг, 4 грамм кунгабоқар уруғларида 96 мг, 5 грамм зиғир уруғида 95 мг Л-аргинин мавжуд.

ХУЛОСА

Кўп ҳолларда юқори қон босими сабаби бошқа физиологик сабаблар бўлади ва бунда аввало шу физиологик танқисликлар тузатилиши керак бўлади. Катта ёшлиларда бундай танқисликлар кўпроқ бўлади.

Кам сув ичиш ҳам кон босимининг ошиб кетишига сабаб бўлади. Организмдаги сувсизланиш муаммоси айниқса катта ёшлиларда анча кенг тарқалган муаммодир. Шу сабабли, етарли миқдорда сув истеъмол қилиш юқори қон босимини назорат қилишнинг биринчи шарти ҳисобланади. 

Кўп сув ичиш билан бирга лецитин ва Л-карнитинларни истеъмол қилиш қон босимини самарали равишда меъёрга келтиради. 

Кейинги қадам диастолик қон босимини меъёрга келтириш бўлиб, бунинг учун витамин А, кальций/магний, витамин В комплекси, ниацин (витамин В3), янги сиқилган зиғир ёғи, коэнзим Q10, цинк пиколинат, гинкго билоба, черника экстракти, конский каштан ва калий кабиларни мунтазам истеъмол қилиш билан эришиш мумкин. 

Учинчи қадам холестерин ва триглециридларни меъёрга келтиришдир. Биринчи ва иккинчи қадамлар бу муаммони ҳам назорат қилади, аммо қўшимча равишда аччиқ қалампир, омега-3, витамин С, Л-карнитин, пикногенол, витамин Е, Л-лизин, саримсоқ, селен, инозитол (витамин В8), солодка илдизи, Д-аргинин кабиларни ҳар куни истеъмол қилиш тавсия килинади. 

Юрак муаммолари ва қон босими ҳолати изига тушгач, мунтазам енгил жисмоний тарбия ва машқлар билан шуғулланиб саломатликни яна ҳам мустаҳкамлаш мумкин бўлади. 

 

Facebooktwitterredditpinterestlinkedinmail

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *