Ундирилган мошдан Корейсча салат тайёрлаш

Share

Ундирилган мошдан тайёрланган корейсча салат карс-курс қилади ва ўзига хос мазага эга бўлади. Бундай салатни совутгичда 3 кунгача сақласа бўлади.

Уй шароитида мош ундириш усули бу ерда: “Салат учун мош ундириш! Ундирилган мош – витаминга бой озуқа”

Ундирилган мошдан Корейсча салат (рецепт)

Массалиқлар:

  • Ундирилган мош – 500 гр
  • Саримсоқ – 2 тишча
  • Кўк пиёз – 2 дона
  • 1 ош қошиқ Қовурилган кунжут ёғи (Toasted sesame oil)
  • 1 ош қошиқ Қовурилган кунжут
  • Туз – 1/2 чой қошиқ
  • Балиқ соуси – 2 чой қошиқ (ёки яна 1 ч.қ. Туз)

Ундирилган мошдан салат тайёрлаш:

  1. Катта қозонда сув қайнатилади.
  2. Қайнаб турган сувга ундирилган мош солинади ва 1 дақиқадан сўнг сузиб олинади.
  3. Сузиб олинган ундирилган мош совуқ сув тагида яхшилаб чайилади сўнг ортиқча суви тўкиб ташланади.
  4. Алоҳида идишга эзилган саримсоқ, тўғралган кўк пиёз, балиқ соуси, туз, кунжут уруғи ва кунжут ёғи солинади. Аралаштирилади.
  5. Тайёр салат совутгичда 3 кунгача сақланади.

Ёқимли иштаҳа!

undirilgan moshdan koreyscha salat

Facebooktwitterredditpinterestlinkedinmail

Leave a Reply

avatar
  Subscribe  
Notify of