Соғлом Пишириқлар Тайёрлаш Сирлари: Массалиқлар қандай танланади?

Share

Мазали пишириқлар тайёрлаш бу алоҳида бир санъат деса ҳам бўлади, лекин пишириқлар нафақат мазали, балки соғлом бўлиши ҳам муҳим. Организмга фойда ўрнига зарар келтирадиган пишириқлар истеъмол қилишдан нима наф ахир. Ахир овқатланишдан мақсад баданга куч-қувват бериш эмасми? Шунинг учун ушбу постда соғлом пишириқлар тайёрлаш сирлари билан бўлишмоқчиман. Бу мавзу ҳам ҳозирги кунда долзарб мавзулар қаторига киришига ишончим комил.

пишириқлар тайёрлаш сирлари - pishiriqlar tayyorlash sirlari

Пишириқлар тайёрлашда ишлатиладиган фойдали ва зарарли массалиқлар

Аввало, пишириқларни зарарли қилиши мумкин бўлган массалиқларни кўриб чиқайлик:

  • Маргарин
  • Оқ шакар
  • Оқартирилган ун
  • Сунъий қўшимчалар
  • Сунъий ранглар

Пишириқларда ишлатиш мумкин бўлган фойдали массалиқлар:

  • САРЁҒ (айниқса, сариқ сарёғ) ва бошқа фойдали ёғлар;
  • ҚАЙМОҚ (гомогенизация қилинмагани);
  • ҚУРУҚ МЕВАЛАР: араб хурмоси, магиз, ўрик ва бошқалар;
  • ҲЎЛ МЕВАЛАР: банан, олма ва бошқалар;
  • ТАБИИЙ УН (суньий оқартирилмаган, қўшимчаларсиз, пестицидларсиз)
  • ЁНҒОҚ ва УРУҒЛАР: бодом, грек ёнғоғи, кунгабоқар уруғи, писта ва бошқалар;
  • ТУХУМ (айниқса, уй товуғи тухуми)
  • АСАЛ
  • ТАБИИЙ ШАКАР: тўқ жигарранг қамиш шакари, кокос шакари, хурмо шакари
  • ШИННИ ва ПАТОКА

Соғлом пишириқлар тайёрлаш сирлари

Соғлом пишириқлар тайёрлаш учун қуйидаги 3та қоидага амал қилиш кифоя:

1-қоида: Маргарин ишлатманг

Пишириқларингизга маргарин ўрнига сарёғ, қаймоқ, кокос ёғи кабиларни ишлатсангиз пишириқлар соғломроқ бўлади.

Энг зарарли ёғларнинг боши бу маргарин ва гидрогенлаштирилган ёғлар десак ҳам бўлади.

Маргарин аслида сарёғнинг қалбаки нусхасидир. Маргариннинг сарёғга ўхшаш мазаси унга қўшилган сунъий таъм берувчи моддаларнинг қўшган ҳиссасидир. Бу маҳсулот энг арзон сифатсиз ёғлардан тайёрланади ва зарарли транс ёғларга бойдир.

Соғлом бўлай десангиз, маргарин ўрнига соф сарёғ ишлатинг.

Тўғри, сарёғ ва бу ерда тавсия қилинган бошқа ёғлар маргариндан анча қиммат, лекин саломатлигимиз баҳоси ундан ҳам юқори. Ҳафтада уч-тўрт марта маргаринли пишириқ истеъмол қилгандан кўра ҳафтада ёки икки ҳафтада бир 1-2 марта сарёғли таом истеъмол қилиш фойдалироқ.

Маргариндан айниқса ҳомиладор ва эмизикли аёллар, болалар узоқ бўлгани яхши.

Маргарин ҳақида яна бу ерда ўқишингиз мумкин: Маргарин нима?

2қоида: Соғлом ун танланг

Оқартирилган ун ўрнига оқартирилмаган, иложи борича дорисиз ўстирилган тегирмон унидан фойдаланган яхши. 

Биз олий нав деб ҳисоблайдиган унлар сунъий оқартирилган бўлиб, ҳар ҳил қўшимча моддаларни ўз ичига олади.

Одатда пишириқларда кепакли ун ишлатса чиройли чиқмайди, шунинг учун оқ бўлса ҳам сунъий оқартирилмаган ундан фойдаланган яхши.

Буғдой уни ўрнига бошқа унлардан ёки унлар аралашмасидан ҳам фойдаланса бўлади. Масалан:

3- қоида: Табиий ширинлаштирувчилар танланг

Айтганча, оқ шакар табиий ҳисобланмайди.

Агар торт тайёрлаётган бўлсангиз, торт кремига оқ шакар ўрнига эзилган хурмо, магиз ёки асал ишлатсангиз фойдалироқ бўлади.

Пишириқ хамирига эса оқ шакар ўрнига табиий ва рафинадланмаган шакар, заранг сиропи, хурмо эзмаси, ўрик, магиз, банан, патока, шинни ва шунга ўхшаш табиий ширинлаштирувчилар ишлатса бўлади.

Батафсил: “Шакар ўрнига нималар ишлатса бўлади?”

Видео-лавҳа: “Sog’lom pishiriqlar tayyorlash sirlari – Massaliqlar qanday tanlanadi?”

Facebooktwitterredditpinterestlinkedinmail

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *