ЭРТА ҚАРИШНИНГ ОЛДИНИ ОЛУВЧИ НАЪМАТАКЛИ НАМЛАНТИРУВЧИ ЮЗ КРЕМИНИ ТАЙЁРЛАШ (Рецепт)

Share

Одатда ҳар куни эрталаб ва кечки пайт юз ювиб қуритилганидан сўнг юзга намлантирувчи крем суртилади. Бундай кремни ўзингиз ҳам уйда тайёрлашингиз мумкин.  Бу крем таркибида зарарли моддалар бўлмаганлиги сабабли терини вақтдан олдин қаритмайди, аксинча юздаги майда ажинларни текислашга ёрдам беради.

юз креми

 

Намлантирувчи крем таркибига қўшилувчи моддалар

Ушбу намлантирувчи кремни тайёрлашда қуйидаги массалиқлар қўлланилади:

Наъматак уруғи ёғи

Наъматак уруғи ёғи ажинларга қарши жуда самарали воситадир. Бу ёғ терига жуда тез синггади ва шунинг учун ҳам “қуруқ” ёғ ҳисобланади. Наъматак уруғи ёғи терининг коллаген ишлаб чиқариш қобилиятини оширади, терини витаминлар билан бойитади, зарарланган терини қайта тиклайди, чандиқларни кетказишда ёрдам беради. Сифатли наъматак уруғи  ёғи оч рангда эмас, тўқ сариқ ёки тўқ олов рангда бўлади.

Витамин Е

Витамин Е ёғларнинг оксидланишини секинлаштириши ҳисобига кремнинг сақланиш муддатини оширади.

Кокос ёғи

Кокос ёғи антибактериал ҳусусиятга эга бўлиб, терини озиқлантиради. Кокос ёғи ўрнига Шеа ёки Манго ёғини ишлатса ҳам бўлади.

Эфир ёғлари

Эфир ёғлари кремга қўшимча фойдали ҳусусиятлар қўшади ва кремга ёқимли ҳид беради. Эфир ёғларини ишлатиш ихтиёрий.

Сақлаш муддати ва қўлланилиши

Ушбу крем таркибида сув бўлмаганлиги сабабли бу кремнинг сақланиш муддати узоқдир. Кремни хона ҳароратида ёки совутгичда сақлашингиз мумкин. 

Кремдан фойдаланиш учун юзингизни ювиб, қуритганингиздан сўнг кичик миқдорда юзингизга айлана йўналишида енгил массаж қилиб суриб чиқинг. 

НАЪМАТАКЛИ НАМЛАНТИРУВЧИ ЮЗ КРЕМИ

Таркиби:

  • 1 ош қошиқ Асал муми (Beeswax)
  • 1 ош қошиқ Кокос ёғи ёки Манго/Шеа ёғи (Mango butter)
  • 1/4 стакан Ширин Бодом ёғи (Sweet Almond oil)
  • 10 томчи Витамин Е (Vitamin E)
  • 2 ош қошиқ Наъматак уруғи ёғи (Rosehip Seed oil)
  • 7 томчи Сабзи уруғи ёғи (Carrot Seed oil or Frankincense e.o.) – хоҳишга кўра
  • 7 томчи Атиршоҳ эфир ёғи (Geranium or Patchouli e.o) – хоҳишга кўра

Тайёрланиши:

  1. Шиша идишга ёки товага асал муми, кокос ёғи ва бодом ёғи солинг. Ёғ солинган идишни сув солинган каттароқ това ичига жойланг. Катта товадаги сув ёғ солинган идиш ичига сачрамаслигига ишонч ҳосил қилинг. Сувли това тагида ўрта олов ёқинг. 
  2. Ёғли массани аралаштириб туринг ва барча ёғлар эригач, оловдан олинг. Эриган ёғлар бироз совугач (илигач), ёғли идиш ичига наъматак ёғи, витамин Е ва эфир ёғларини қўшинг ва аралаштиринг. Охирида қўшиладиган ёғларни иситиш мумкин эмас.
  3. Аралашмани совутгичга 25-30 дақиқага қўйинг. Аралашма бироз қотиши, аммо бутунлай қотиб қолмаслигига ишонч ҳосил қилинг.
  4. Аралашмани совутгичдан олиб, миксер билан кўпиртиринг. 
  5. Тайёр бўлган кремни шиша идишда сақланг. 

Facebooktwitterredditpinterestlinkedinmail

Leave a Reply

avatar
  Subscribe  
Notify of