Кальцийга эҳтиёжингиз борми? Тишларингиз заифми? Кальций таблеткаларини ичишга шошилманг, сабаби кальций таблеткалари ўзлашиши осон эмас. Ўзлашмаган кальций эса вужудингизда тошларни ҳосил қилади. Натуропат доктор ва стоматологлар кальцийни фақат табиий манбалардан олишга ундайди. Табиий манбадан олинган кальций жуда яхши ўзлашади ва организмда тошлар ҳосил қилмайди.
Қуйида Доктор Кристофернинг машҳур Кальций формуласидан баҳраманд бўласиз. Ушбу формулани қўллаб заиф тишларини мустаҳкамлашга эришган инсонлар жуда кўп.
Ушбу формула синган суякларнинг тезроқ битишига ва заиф суякларнинг мустаҳкамланишига ҳам катта ёрдам беради.
Ушбу формулани тайёрлаш учун қуйидаги гиёҳларни аралаштириб майда кукун ҳолига келтиринг ва ҳар куни 1 чой қошиқдан икки маҳал ичинг. Натижани бир неча ҳафтадан сўнг кўра бошлайсиз.
Доктор Кристофернинг “ОРГАНИК КАЛЬЦИЙ” Формуласи
Керакли гиёҳлар:
- 6 қисм Қирқбўғин Гиёҳи (Трава Хвоща, Horsetail grass, equisetum hyemale)
- 3 қисм Сули сомони (Овсяная солома, Oat straw, avena sativa)
- 4 қисм Кавфри илдизи (Корень Окопника, Comfrey root, sympathum officinale)
- 1 қисм Лобелия (Лобелия, Lobelia, lobelia inflata)
Қўлланилиши:
- Гиёҳларни аралаштириб майда кукун ҳолига келтиринг ва ҳар куни 1 чой қошиқдан икки маҳал ичинг.
- Ушбу табиий кальцийга бой кукунни кавфри чойи (қавфри гиёҳининг сувда дамлангани) билан бирга истеъмол қилиш натижани яна ҳам оширади ва суяк-тишларнинг мустаҳкамланишига, тишлардаги кариесларнинг реминерализация бўлишига (битиб кетишига) катта ёрдам беради.
Эслатма №1: Қуритилган кавфрининг зиёни йўқ, лекин қуритилмаган кавфри наркотик истеъмол қилувчи, алкоголизмга дучор бўлган инсонлар ва жигари яхши ишламайдиган инсонларга мумкин эмас. Гиёҳ 2 ёшгача бўлган болаларга берилмайди. Ҳомиладор ва эмизикли аёлларга мумкин эмас.
Эслатма №2: Бу формулани Доктор Кристофер ишлаб чиққан ва минглаб инсонлар бу формула ёрдамида суяк ва тишларини мустаҳкамлашга эришган. Лекин охирги пайтларда кавфри ўсимлиги ҳақида турли фикрлар пайдо бўлган. Уларга кўра ўсимликдаги алкалоидлар (Pyrrolizidine alkaloid) жигар учун зарарли. Пирролизидин алкалоиди яна асалда, сутда, тухумда ва донларда мавжуд (манба). Гуллайдиган ўсимлик ва гиёҳларнинг 3%ида пирролизидин алкалоиди мавжуд. 1 қадоқ (стакан) пиводаги алкалоидлар миқдори 100 стакан кавфри чойидаги алкалоидлар миқдорига тенг. Кавфрини жигар учун зарарли деб топган тадқиқотда каламушларга каламушлар вазнидан 24 баравар кўпроқ кавфри барглари едирилган, натижада каламушларда жигар муаммолари келиб чиққан. Исталган маҳсулотни (чой, бодом, олма, редиска, нокни) истеъмолчи ўз вазнидан 24 баравар миқдорда ейилса соғлиқ муаммолари келиб чиқади. Шунга қарамай, агар сизда бу ўсимлик истеъмоли тўғрисида шубҳа ва қўрқув бўлса, уни истеъмол қилманг!
Истеъмол қилсангиз, кўнгил хотиржамлиги учун уни қисқа муддатда ва жигарни ҳимоя қиладиган расторопша билан бирга истеъмол қилинг. Кавфрининг турлари кўп, унинг бошқа турларини эмас, айнан sympathum officinale турини танланг.
Формуладаги гиёҳлар Ўзбекистон ҳудудида осон топилади, аммо истасангиз ушбу кальций формуласини тайёр ҳолда ҳарид қилишингиз ҳам мумкин. Бунинг учун ушбу линкдан фойдалансангиз бўлади: “Dr.Christopher’s Calcium Formula”
Қуйидаги видео орқали керакли гиёҳларни яхшилаб таниб олишингиз мумкин. Бу эса ушбу гиёҳларни топишингизни ва бошқа гиёҳлардан ажратишингизни осонлаштиради.
Натижа сездингизми? Шарҳлар қисмида ушбу гиёҳларни қаердан топганингиз ва қандай натижаларга эришганингиз ҳақида биз билан бўлишинг.