ЖИГАРДАН ТАЙЁРЛАНАДИГАН СУПЕР КОТЛЕТЛАР

Share
Ассалому алайкум! Жигар ҳар-хил баҳсларга сабаб бўладиган маҳсулот ҳисобланади. Аслида эса жигарда мавжуд бўлган минерал ва витаминлар миқдори шу даражада кўп эканки, яйловда боқилган ҳайвон жигари болаларнинг тўғри униб ўсиши учун жуда фойдали топ супер маҳсулотлар қаторида энг юқори ўринларни эгаллайди!!
Муаммоли томони шундаки, ҳамма болалар ҳам жигарни яхши кўрмайди!
Бу жигарли котлетлар айнан болалар учун мўлжалланган! Жуда юмшоқ ва мазали чиқади. Жуда тез тайёрланади. Хуллас, тавсия қилиб чарчамайман!
Овозли батафсил видео-рецепт (ўзбек ва рус тилларида):

ЖИГАРЛИ КОТЛЕТЛАР (ёки ЖИГАРЛИ ОЛАДИЛАР)

Массалиқлар:

  • Жигар – 400 гр
  • Сабзи – 60 гр
  • Пиёз  – 60 гр
  • Тухум – 1 та
  • Ун – 3 ош қошиқ
  • Зира – 1/2 чой қошиқ
  • Саримсоқ – 1 та тишча
  • Петрушка – 3-4 дона
  • Туз – 1/2 чой қошиқ
  • Ёғ – пишириш учун

Тайёрлаш:

Сабзи ва пиёзни ошхона комбайни ёки мясорубкадан ўтказинг. Сўнг жигарни қўшиб пюре қилинг. Жиоар пюреси устидан эзилган саримсоқ, майдаланган петрушка ва қолган массалиқларни қўшинг ва аралаштиринг.
Қизиб турган товага озгина ёғ қуйинг ва массани ҳудди оддий олади пиширгандек пишириб олинг. Мен ҳар бир томонини ўрта-паст оловда 1 дақиқадан пиширдим. Бу вақт товага ва олов баланд-пастлигига қараб ўзгариши мумкин (1-3 дақиқа).
Жигарли котлетларни иссиқ ҳолида гарнир билан ёки пиёз билан истеъмол қилса бўлади. Совуқ ҳолда сендвичларга қўшиб истеъмол қилса бўлади.
Ёқимли иштаҳа!
Қисқа видео-рецепт:
Facebooktwitterredditpinterestlinkedinmail

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *