Ҳомиладорлик пайтида нотўғри овқатланиш бола келажагига ва саломатлигига қандай таъсир кўрсатади? (Фактлар)

Share

Ҳомиладорликда соғлом овқатланиш жуда ҳам муҳим. Боланинг она қорнида ўтказган 9 ойи унинг бутун умр фундаменти ҳисобланади. Онанинг ҳомиладорликдан олдинги ва ҳомиладорлик пайтидаги озуқавий танловлари боланинг саломатлик даражасини ва бола улғайганда турли касаликларга мойиллик даражасини белгилаб беради.

Ҳомиладорлик пайтидаги нотўғри овқатланиш бола келажагига (саломатлигига) қандай таъсир кўрсатади? 

Британиялик олим Девид Баркернинг 1980 йил тадқиқотларига кўра инсоннинг юрак касалликларига мойиллиги даражаси унинг туғилганидаги вазнига ҳам катта боғлиқ бўлар экан. Яхши озиқланмаган оналардан туғилган кам вазнли чақалоқларда кейинчалик юрак касалликлари ва диабет II ривожланиши эҳтимоли юқорироқ бўлиши аниқланган.

Бўлажак она ҳомиладорликдан олдин ва ҳомиладорлик давомида кўп миқдорда шакар, рафинадланган углеводлар (оқ нон, оқ ун, ширин пишириқлар), ва транс ёғлар (маргарин, қовурилган маҳсулотлар) истеъмол қилиши болада кейинчалик диабет, семизлик ва шу каби саломатлик муаммолари пайдо бўлиш эҳтимолини ниҳоятда оширади. (манба)

Бўлажак она рационида шакар ва айниқса ширин газли ичимликлар кўп бўлса, бу болада хотиранинг яхши бўлмаслигига ва ўзлаштириш қобилиятининг пастроқ бўлишига олиб келади. (манба)

Ҳомиладорликда мунтазам равишда ёғли балиқ ва етарли миқдорда холин моддасини истеъмол қилиш болада зукколикни (когнитив қобилиятларни) оширади. (манба) (манба)

Каламушлар устида ўтказилган тадқиқотга кўра, ҳомиладорлик даврида етарли оқсил истеъмол қилмаслик боланинг каттароқ ёшида простата саратони келиб чиқиш эҳтимолини оширар экан. (манба)

Ҳомиладорлик даврида етарли HDL холестерини истеъмол қилмаслик туғилажак болада кейинчалик диққат муаммолари, диққатни жамлолмаслик, дарсларни ўзлаштиришда қийналиш кабиларга олиб келиши аниқланган (манба). Ҳомиладорлик пайтида носоғлом ёғлар (маргарин, рафинадланган ёғлар) ва шакар кўп истеъмол қилинганида ҳам болада кейинчалик диққат жамлашга қийналиш (ADHD), депрессия ва асабийлик кабилар юзага келиши эҳтимоли юқори бўлиши исботланган (манба).

Онанинг озуқавий танловлари нафақат ўз фарзандининг саломатлигига фундамент бўлади, балки фарзандларининг фарзандлари саломатлигига ҳам ижобий ёки салбий таъсир кўрсатади (манба).

Хулоса қилиб айтганда, ҳомиладорликдан олдин, ҳомиладорлик пайтида ва ҳомиладорликдан кейин (эмизиш даврида) тўғри овқатланиш жуда жуда муҳим!! Бўлажак ота ҳам уйланишдан олдин тўғри овқатланишга катта аҳамият бериши керак. Бундай қилиш келажак авлод саломатлиги учун мустаҳкам фундаментни яратади.

Мавзуга оид: “Саломатлик она қорнидан бошланади. Аниқроғи, ундан ҳам олдин…

Manba(lar):
Facebooktwitterredditpinterestlinkedinmail

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *