ГЕНЛАРИНГИЗ ТОЗАМИ? (Тест)

Share

Генлар ўзгармайдиган туғма дастурлар деб ўйласангиз, адашасиз. Баъзи генлар сизнинг турмуш тарзингиз ва овқатланишингиз сифатига қараб динамик равишда ўзгариб боради.

Организмда 20 мингдан ортиқ ген мавжуд. Улардан 7 таси саломатликни бошқарувчи энг муҳим генлар ҳисобланади. Шу генларингиз тозами? Қуйидаги симптомлар рўйҳатини кўздан кечиринг. Ҳар бир ген туридан 2 тадан ортиқ симптомингиз бўлса, демак бу генларга алоҳида “парвариш” лозимдир. Симптомлар бўлмаса ёки 1та бўлса, сизда бу ген билан муаммо йўқ.

Баъзи генларнинг яхши фаолият юритмаслиги сизни ҳафа қилмасин. Бу генларни махсус овқатланиш тартиби ёрдамида “тозаласа” бўлади.

Демак, бошладик.

genlar tozaligi- генлар тозалиги

Генларингиз эътиборга муҳтожми? Қуйидаги симптомларга аҳамият беринг. Саволларга “Ҳа” ёки “Йўқ” деб жавоб беринг. Ҳар бир “Ҳа” учун +1 балл, ҳар бир “Йўк” учун 0 балл тўплайсиз. Баллар ҳар бир ген учун алоҳида ҳисобланади.

MTHFR гени

  • Бошингиз доим оғриб турадими?
  • Жисмоний тарбия пайтида кўп терлайсизми?
  • Фолий кислотаси мавжуд препаратлар ёки фолий кислотаси қўшилган озиқ-овқатлар тез-тез истеъмол қиласизми?
  • Сизда депрессия муаммоси мавжудми?
  • Қўл ва оёкларингиз совуқми?

DAO гени

  • Эски овқатлар, цитрус мевалар ёки балиқ еганингизда қуйидагилар кузатиладими: асабийлик, жаҳлдорлик, терлаш, бурун қонаши, бурун оқиши, ёки/ва бош оғриши.
  • Вино ёки алкогольга сезгирмисиз? Билмасдан истеъмол қилсангиз (масалан настойкалар билан), мазангиз тез қочадими?
  • Кўп озиқ-овқатлар сизга салбий таъсир кўрсатадими? Уларни еганингиздан кейин ноқулайликлар юз берадими?
  • Овқат егандан 20 дақиқалардан сўнг эмас, балки 2-3 соатлардан кейин ўзингизни яхшироқ ҳис қиласизми?
  • Ҳомиладорлик пайтида ўзингизни одатдагидан яхшироқ ҳис қилиб, одатдагидан ҳилма-хилроқ овқатлар ея оласизми?

COMT (slow) гени

  • Бошингиз баъзан оғриб турадими?
  • Уйқуга кетишингиз қийинми?
  • Осонгина асабийлашиб кетасизми ёки тез жаҳлингиз чиқадими?
  • Ой кунларингиз даврида оғриқлар мавжудми?
  • Оғриқларга жуда таъсирчанмисиз?

COMPT (fast) гени

  • Диққатни жамлашда қийналасизми?
  • Қуйидаги кабиларга осонгина ўрганиб қоласизми (осонгина қарамлик юзага келадими): шоппинг (ҳарид қилишни севиш), ўйинлар (видео-ўйинлар), чекиш, ичиш (спиртли ичимликлар), социал тармоқлар (фейсбук, одноклассники ва бошқалар)
  • Депрессияга мойиллигингиз борми?
  • Кўпинча мотивациянгиз бўлмайдими (пассивлик, илҳом келмаслиги)?
  • Бўш углеводлар (ширинликлар, пишириқлар) истеъмолидан кейин кайфиятингиз тез кўтарилиб, бироздан кейин яна депрессив кайфиятга тушиб қоласизми?

MAOA (slow) гени

  • Осонгина ваҳимага тушасизми ёки осонгина стрессга тушиб қоласизми?
  • Асабийлашгандан кейин ёки стрессдан кейин ўзингизга келишингиз қийин бўладими?
  • Сиз пишлоқ ва/ёки шоколадни яхши кўрасиз, аммо уларни истеъмол қилсангиз эса асабийлик ёки кайфиятсизликка дуч келасизми?
  • Доимий бош оғриқлар безовта қилиб турадими?
  • Уйқуга кетишингиз қийин, аммо уйқуга кетсангиз яхши (уйғонавермасдан) ухлайсизми?

MAOA (fast) гени

  • Уйқуга тез кетасиз, аммо режа қилганингиздан анча вақтли уйғониб кетасизми?
  • Депрессияга ва кайфиятсизликка мойиллигингиз борми?
  • Шоколад ейиш кайфиятингизни яхши кўтарадими?
  • Чекиш ва/ёки спиртли ичимликларга қарамлигингиз мавжудми?
  • Бўш углеводлар (ширинликлар, оқ нон, пишириқлар) истеъмоли кайфиятингизни кўтарса ҳам, бу кайфият диққатни яхши жамлашга ёрдам бермайдими?

GST/GPX гени

  • Ҳаводан нафас оламан ва сув ичаман (Айнан шундай. Ҳозирги пайтда барчамизда бу ген бироз тоза эмас, сабаби ҳаво ва сув тозалиги ҳам олдингидай эмас)
  • Кимёвий моддаларга ўта таъсирчанмисиз?
  • Сочингизга вақтли оқ тушганми?
  • Қуйидаги хроник касалликлардан бир ёки бир нечтаси сизда мавжудми: астма, ичаклар яллиғланиши, автоиммун касалликлар, диабет, экзема, псориаз.
  • Сизда тремор, судороги, тиклар ёки юришда қийналишга сабаб бўлган нврологик муаммолар мавжудми?

NOS3 гени

  • Қон босимингиз 120/80 дан юқори юрадими?
  • Қўл ва оёқларингиз доим совуқми?
  • Травма ёки жарроҳликлардан кейин тузалишингиз/тикланишингиз қийин кечадими?
  • Сизда Диабет II мавжудми?
  • Постменопозал ҳолатдамисиз?

PEMT гени

  •  Сизни баъзан умумий мускул оғриқлари безовта қилиб турадими?
  • Жигарингизни ёғ босганми?
  • Вегетариан/веганмисиз ёки гўшт, орган гўштлари ва тухум истеъмол қилмайсизми?
  • Ўт пуфагингизда тошлар мавжудми ёки ўт пуфагингиз олиб ташланганми?
  • Ингичка ичакларингизда бактериал ўсиш мавжудми?

Натижалар:

Баллар ҳар бир ген учун алоҳида ҳисобланиб, 0-5 балл оралиғида бўлади.

0 балл: Ажойиб! Сизнинг генингиз тоза бўлиб, ўз маромида ишлаяпти.

1 балл: Ушбу ген бироз эътибор талаб қилсада, геннинг умумий ҳолати яхши.

2 балл: Ушбу ген бироз кирланган, аммо тушкунликка тушишга ҳожат йўқ! Генларингизни тартибга келтиришингиз мумкин. Барча 7та генни тоза ушлашингиз ушбу геннинг ҳам соғломроқ фаолият юритишига ёрдам беради.

3-5 балл: Ушбу ген тоза эмас ва катта эътибор талаб қилади. “Тоза генлар протоколи” сизга бу генни тартибга келтиришга ёрдам беради.

Facebooktwitterredditpinterestlinkedinmail

Leave a Reply

avatar
  Subscribe  
Notify of