Уй шароитида Табиий “КАЛЬЦИЙ ВА МАГНИЙ СУЮҚЛИГИ”ни Тайёрлаш Усули

Share

Кальций ва Магний минераллари суяк ва тиш саломатлигини таъминлашда ниҳоятда муҳим эканлиги ҳеч кимга сир эмас.

Саломатлик учун ниҳоятда муҳим бўлган ушбу минералларни фақат сут ёки дорихонадан олиш мумкин деб ўйласангиз, адашасиз. Дорихоналардан ҳарид қилишингиз мумкин бўлган кальций ва магний минераллари организм томонидан ўзлашишига қафолат йўқ. Бунинг устига ушбу минерал воситаларига бизга керакли минераллардан ташқари қўшилган қўшимча моддалар кўнгилни ҳижил қилиши табиий.

Кальцийнинг барча турлари ҳам ҳавфсиз бўлавермайди. Бундай кальций турлари организм томонидан ўзлашмаса организмда тошлар ҳосил қилиши мумкин. Шу сабабли кальцийни озиқ-овқатдан ёки жуда осон ўзлашадиган манбалардан олиш жуда муҳимдир. Кальций ўз ҳолича ўзлашмайди ва ўзлашиши учун магний, витамин С, ёғда эрувчи витаминлар (А, Д, Е, К) ва борон каби моддалар ҳам зарур бўлади.

Кальций, магний ва бошқа минералларга бой яна бир арзон ва ҳамма ерда топилиши осон бўлган бир маҳсулот бор. Бу оддий тухум пўстидир!

Тухум пўстининг тузилиши инсон суяк ва тишлари тузилишига ниҳоятда яқиндир.

Тухум пўстининг тузилиши инсон суяк ва тишлари тузилишига ниҳоятда яқиндир. Тухум пўстидан ажратилган минераллар инсон организми томонидан жуда осон ўзлашади. Муҳими, уни қандай истеъмол қилиш кераклигини билишдир.

Уй шароитида осон ўзлашувчи Кальций ва Магний суюқлигини тайёрлаш

Сиз уй шароитида тайёрлашингиз мумкин бўлган ушбу суюқлик таркиби сиз қанча тухум пўсти ишлатишингизга боғлиқ. Битта тухум пўсти бизни тахминан 750-800 мг осон ўзлашувчи кальций ва бошқа минераллар (27 та минерал) билан таъминлайди.

Кальций-Магний суюқлигини тайёрлаш учун бизга кир совун билан эҳтиёткорлик билан ювиб қуритилган, дарз кетмаган, пиширилмаган ва қайнатилмаган уй товуғи тухуми ва лимон керак бўлади. Лимон ҳам дориларсиз ўстирилган бўлиши мақсадга мувофиқ. Фабрика тухумлари бу рецепт учун тўғри келмайди. Уй товуғи тухумининг сариғи тўқ олов рангда бўлади (оч сариқ бўлмайди).

Рецепт учун янги сиқилган лимон суви керак бўлади. Лимонни сиқиб олишдан олдин лимон пўстини артиб, ундан табиий витамин С кукунини тайёрлашингиз мумкин. Лимон сиқиб олинганидан сўнг ортиб қолган лимон қисмини эса иссиқ чойга солишингиз мумкин. Шундай қилсангиз лимоннинг ҳеч қайси қисми увол бўлмайди ва ундан максимал фойда оласиз.

Рецепт учун бутун тухум ишлатсангиз, тухум пўсти эриб, тухумнинг ўзигина қолади. Бундай тухумда салмонелла бўлмайди, сабаби лимон суви салмонеллани йўқ қилади. Салмонелла эса тухум пўстида яшайди. Шу сабабли, кальций-магний суюқлигини тайёрлаб олганингиздан сўнг пўсти эриган тухум оқи ва сариғини хом ҳолатда истеъмол қилишингиз мумкин бўлади. Бундай тухум пиширилган тухумга нисбатан организм томонидан осонроқ ўзлашади ва жуда ҳам фойдали бўлади.

Кальций ва Магний суюқлиги (рецепт)

Керакли маҳсулотлар:

  • Пиширилмаган бутун Тухум ва/ёки пиширилмаган тухум пўсти – бир нечта (фақат уй товуғи тухуминики)
  • Янги сиқилган Лимон суви
  • Шиша (ёки керамик) идиш

Тайёрланиши:

  1. Тухумнинг ҳеч қаери дарз кетмаганига ишонч ҳосил қилинг ва табиий совун билан ювинг. Оҳиста қуритинг.
  2. Бутун тухум ёки чақилган ва ювилган пиширилмаган тухум пўстларини шиша идишга жойланг.
  3. Тухум устига янги сиқилган лимон суви қуйинг. Лимон суви тухумларни қоплаб туриши керак.
  4. Шиша идиш оғзини номига ёпиб, идишни совутгичга (холодильникка) жойланг. Кунига бир неча марта идишни оҳиста чайқанг (бутун тухум ишлатсангиз, тухумларни синдириб юборманг).
  5. Минераллар тухумдан лимон сувига чиқишни бошлаганида суюқликда пуфакчалар пайдо бўлади.
  6. 44-48 соатлардан сўнг пуфакчалар ҳосил бўлиши тўхтайди. Шунда тухум ва тухум пўстларини эҳтиёткорлик билан олиб ташланг. Бутун тухумнинг пўсти эрийди, аммо унинг қолган қисмини одатдагидек истеъмол қилишингиз мумкин бўлади. Лимон сувида тухум пўстлари қолиб кетган бўлса уларни сузиб олинг. Бизга ҳосил бўлган суюқлик керак. Тухум пўстларни истеъмол қилмайсиз.
  7. Тайёр бўлган суюқлик идишининг оғзини ёпиб, яхшилаб аралаштиринг. Кальций-Магний суюқлиги истеъмол учун тайёр!

Фойдаланилиши:

  • Ҳосил бўлган суюқлик миқдорини сиз ишлатган тухум миқдорига бўлсангиз, 1та тухум пўстидаги минераллар миқдори қанча миқдор суюқликда мавжудлигини билиб оласиз. Масалан, 200 мл лимон сувига 10 та тухум пўсти солган бўлсангиз, сузиб олинган лимон сувини 10га бўласиз. Шунда сизнинг бир кунлик истеъмол қилишингиз мумкин бўлган миқдор келиб чиқади. Бу миқдорни ўзини ёки сувга аралаштириб ичсангиз бўлади.
  • 1/2 чой қошиқ тухум пўстида тахминан 900мг Кальций мавжуд. Бу миқдор катталарда Кальцийнинг деярли бир кунлик эҳтиёжини қоплайди.
  • Ҳосил бўлган суюқликни бошқа рецептларда лимон суви ўрнига ҳам ишлатса бўлади.
  • Сувга бироз Кальций-Магнийли лимон суви ва асал солиб аралаштирсангиз, фойдали лимонад ичимлигини ҳосил қилган бўласиз.
  • Ушбу Кальций суюқлигини салатларда лимон суви ўрнига ишлатишингиз ҳам мумкин.
  • Ҳосил бўлган Кальций-Магний суюқлигини оғзи ёпиқ идишда совутгичда сақланг.

Facebooktwittergoogle_plusredditpinterestlinkedinmail

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *