Тиш ҳолатининг Юрак ҳолати билан боғлиқлиги қандай?

Share

Тадқиқотларнинг кўрсатишича, милк касалликлари мавжуд бўлган инсонларда юрак касалликлари милк касалликлари мавжуд бўлмаган инсонларга қараганда 25% баравар кўп учрар экан. Демак, тиш ва милк соғлиғига қараб организм соғлиғи ҳолатини бемалол билиб олса бўлади.

Доктор Вильям Дуглас айтганидек, тишлар бу организм ҳолатини кўрсатиб турувчи ойнадир. Тишлар бузилаётган бўлса, бу организм ҳолатининг умумий ёмонлашаётганинин билдиради. Артерияларнинг қаттиқлашиши ва тишларнинг бузилиши организмда умумий бузилиш (дегенерация) жараёнининг бошланганини билдиради. Тиш бузилиши биринчи бошланади ва буни кўз билан кўра оласиз. Атеросклероз эса кўзга кўринмасдан ривожланади. Тиш бузилиши ҳам атеросклероз ҳам бир ҳил дегенератив (бузилиш) жараёнининг натижаси ҳисобланади.

Доктор ва стоматолог Рамиэл Нагел хулосаларига кўра тишларни тўғри овқатланиш ёрдамида тикласа бўлади. Бу тикланиш жараёни регенерация деб аталади. Тишларнинг бузилиши ёки тикланиши ҳар куни содир бўлади, фақат биз буни сезмаймиз. Оғизга солинган ҳар бир луқма тиш (ва организмдаги бошқа жараёнларнинг) тикланиши ёки  аксинча бузилишига ҳисса қўшади.

Регенерация жараёни оғизга олинган ҳар бир луқмадан сўнг бошланиши мумкин. Бузилиш, яъни дегенерация жараёни ҳам оғизга олинган ҳар бир луқмадан сўнг бошланиши мумкин. Бу дегани оғзимизга солаётган ҳар бир озуқанинг қандай эканлигига катта аҳамият беришимиз ниҳоятда муҳимдир. Зарарли маҳсулот озгина ейилса ҳеч нарса қилмайди, деган тушунча нотўғридир.

Овқатланиш тўғри бўлмаса, тиш ювишнинг ўзи тиш соғлиғини таъминлаб бера олмайди.

Тиш ва юрак саломатлигини таъминлаш учун доим тўғри овқатланиш, керакли фойдали ёғлар истеъмол қилиш, жисмоний тарбия билан шуғулланиш, ва қуёш (УВБ) нурларидан баҳраманд бўлиш муҳим.

Тўғри овқатланиш деганда етарли оқсил ва етарли фойдали ёғлар истеъмол қилиш, краҳмалли углеводларни эса иложи борича камроқ истеъмол қилиш керак деганидир. Организмни оқсил билан бойитиш учун гўшт, тухум, товуқ, балиқ, ёнғоқлар, уруғлар, яшиллик билан боқилган ҳайвон сут маҳсулотлари кабиларни истеъмол қилса бўлади. Фойдали ёғларга яшиллик билан боқилган ҳайвон сутидан ажратилган сарёғ, қўй ёғи, кокос ёғи, ғоз ёғи, ёнғоқ, уруғлар, авокадо, иситилмаган ва рафинадланмаган зайтун ёғи ва шу кабиларни мисол қилса бўлади.

Қондаги триглитсеридларни (қонда учрайдиган ёғ турини) камайтириш учун ёғ кам ейиш эмас, балки краҳмалли углеводлар, шакар, спиртли ичимликларни истеъмол қилмаслик керак. Сифатсиз ёғларни ҳам истеъмол қилмаслик муҳим. Сифатсиз ёғларга рафинадланган ўсимлик ёғлари, транс ёғлар, маргарин, гидрогенлаштирилган ёғлар, гени ўзгартирилган маҳсулотлардан олинган ёғлар киради. Қиздирилганида таркиби бузиладиган ёғларни ҳам овқат қилишда ишлатмаслик керак (масалан, пахта ёғи, зиғир ёғи).

Дон ва шакарли углеводлар ёғга айланади ва қон тизимида айланади. Демак, юрак ва умумий бадан соғлиғини таъминлаш учун шакар ва оқ унли маҳсулотларни (нон, булка, ширин пишириқлар, питса) истеъмол қилмаслик тўғри бўлади.

Углеводларнинг ҳаммаси ҳам зарарли эмас. Баъзи углеводлар жуда ҳам фойдалидир, масалан брокколи, гулкарам, исмалоқ, қалампир ва бошқа ранг-баранг сабзавотлар организм учун жуда фойдалидир.

Facebooktwittergoogle_plusredditpinterestlinkedinmail

Leave a Reply

avatar
  Subscribe  
Notify of