НИМ ЁҒИ – ҲОМИЛАДОРЛИКНИНГ ОЛДИНИ ОЛУВЧИ ЭНГ ТАБИИЙ ВОСИТА(МИ?)

Share

Ним дарахти ва ним мевалари

Ним ёғи (Neem oil) ҳомиладорликнинг олдини олиш ва баъзи жинсий касалликлардан ҳимоя қилиш ҳусусиятлари билан машҳурдир. Ним ёғи Ҳиндистонда кадимдан ҳомиладорликнинг олдини олиш учун қўлланиб келинган.

Ним ёғи контрацепция воситаси сифатида безарар, арзон ва самарали табиий восита ҳисобланади. Ним ёғи соғлиққа салбий таъсир кўрсатмайди, аксинча баъзи касалликлардан ҳимоя қилади.

Тадқиқотлар Ним ёғининг жинсий алоқадан аввал ва кейин ишлатилганида ҳам ҳомиладорликнинг олдини олиши маълум бўлди.

Бир нечта кичик тадқиқотлар ним ёғининг қуйидаги ҳусусиятларини аниқлаганлар:

  • Ним ёғи сперматозоид билан контактга келганида уни 30 сония ичида нобуд қилади. Ним ёғи 5 соатгача ўз кучини йўқотмайди.
  • Ним ёғи ички аъзоларни ачиштирмайди. Ним ёғининг биргина салбий жиҳати бу кучли (ва баъзилар учун ёқимсиз) ҳидидир.
  • Ним ёғи лубрикант сифатида ҳам ҳизмат қилади.
  • Каламушлар бачадонига юборилган кичик миқдордаги ним ёғи уларда 12 ойгача ҳомиладорликнинг олдини олган. Бунда каламушлар соғлиғида салбий ўзгаришлар кузатилмаган.
  • Каламушларда тухум уруғлантирилганидан 2-7 кунлар ичида ним ёғи ишлатилганида уруғланган тухум бачадонга экилишининг олди олинган.
  • Уруғлантирилган тухум бачадонга экилганидан кейин 8-10 кун давомида ҳар куни каламушларга ним ёғини едириш уларда ҳомила тушишига сабаб бўлган. Бунда каламушлар кейинги ойда нормал циклга тушиб олишган.

Милодий биринчи асрда Ҳинд табиби Чараканинг ёзиб қолдиришича, пахтага шимдирилган ним ёғи қин ичига жинсий алоқадан аввал 15 дақиқага жойланганида ҳомиладорликнинг олди олинади.

1992 йилда амалга оширилган кичик тажрибада 20та уйланган Ҳинд аскарлари бир йил давомида ҳар куни кичик миқдорда капсулада ним ёғини истеъмол қилишган. Ним ёғи истеъмолининг олтинчи ҳафтасидан бошлаб бир йилгача аскарларнинг аёлларида ҳомиладорлик кузатилмаган. Бунда аскарларнинг саломатлиги ўзгармаган. Аскарлар ним ёғи истеъмолини тўхтатишгач, 6 ҳафтадан сўнг фарзанд кўриш қобилиятини тиклаганлар.

Шуни инобатга олиш керакки, ним ёғи устида олиб борилган тадқиқотлар асосан ҳайвонлар устида олиб борилган ва инсонлар устида деярли олиб борилмаган. Шу сабабли бу усулга қаттиқ ишониб қолмаслигингиз мақсадга мувофиқдир. Юқоридаги маълумотлар танишув материаллари ҳисобланади.

Manba(lar):
Facebooktwitterredditpinterestlinkedinmail

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *